Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2013 год / № 18 / Парламент хабарлари

Олий мажлис қонунчилик палатасида

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар бир қатор қонун лойиҳаларининг асосий қоидаларини маъқулладилар ва уларни биринчи ўқишда қабул қилдилар. Ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини келиб тушган таклифларни ҳисобга олган ҳолда кейинги ўқишда кўриб чиқиш учун тайёрлаш вазифаси масъул қўмиталарга топширилди.

 

ИНСТИТУТДАН – ДОКТОРЛИККА

 Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш ҳамда аттестациядан ўтказиш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси Президентнинг 24.07.2012 йилдаги ПФ-4456-сон Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган. Унда умумқабул қилинган халқаро талаблар ва стандартларга мувофиқ диссертация ҳимоя қилиш ва фан доктори илмий даражасини бериш бўйича олий ўқув юртидан кейинги таълимнинг бир босқичли тизимини жорий этиш назарда тутилмоқда.

Қонун лойиҳаси Меҳнат ва Уй-жой кодексларига, «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги, «Таълим тўғрисида»ги қонунларга, шунингдек Кадрлар тайёрлаш миллий дастурига уларнинг нормаларини қабул қилинган Фармонга мувофиқлаштиришга қаратилган тегишли тузатишлар киритишни кўзда тутади.

 

МАНСАБДОР ШАХС ТУШУНЧАСИ ТАЪРИФИ

 Жиноят кодексига тузатишлар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги институти такомиллаштирилиши тақозо этади. Уни муҳокама қилар экан, депутатлар ҳуқуқий амалиёт талабларидан келиб чиққан ҳолда, «мансабдор шахс», «масъул мансабдор шахс», «ҳокимият вакили» атамалари ҳуқуқий таърифининг янги таҳрирда баён этилиши, шунингдек «жамоатчилик вакили» атамаси билан тўлдирилиши уларнинг тўғри ва бир хилда қўлланилишини, жавобгарликнинг муқаррарлиги принципига риоя этилишини ва жазонинг даражаланишини таъминлайди, дея таъкидладилар.

 

КИМЛАР СУДЬЯ БЎЛАДИ?

 Депутатлар суд тизимининг фаолия¬тини янада такомиллаштиришни назарда тутувчи қонун лойиҳасини кўриб чиқдилар. Қонун лойиҳаси Президентнинг «Суд тизими ходимларини ижтимоий муҳофаза қилишни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (2.08.2012 йилдаги ПФ-4459-сон) ва «Судлар фаолиятини янада такомиллаштиришнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида»ги (30.11.2012 йил) фармонларига мувофиқ ишлаб чиқилган. Қонун ҳужжати суд ишларини мустақил юритиш ва суд органлари ходимларининг ижтимоий мақомини ҳимоя қилиш учун зарур ҳуқуқий ва ижтимоий кафолатларни кучайтириш бўйича комплекс ҳамда тизимли чора-тадбирларни амалга оширишни, шунингдек суд кадрларини танлаш, тайёрлаш ва лавозимга кўрсатиш ишларини такомиллаштиришни назарда тутади.

 

СИЗГА ЮРИДИК ШАХС МУРОЖААТ ҚИЛАДИ...

Депутатлар Президентнинг 14.02.2013 йилдаги қарори билан тасдиқланган «Обод турмуш йили» Давлат дастурига мувофиқ ишлаб чиқилган «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ҳам муҳокама қилдилар.

Қонун лойиҳаси жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш билан боғлиқ ижтимоий муносабатларни тартибга солишдаги ҳуқуқий бўшлиқни тўлдиришга, ушбу соҳадаги қоидабузарликлар учун жавобгарликни белгилашга, шунингдек давлат органларига ва бошқа ташкилотларга мурожаат қилиш тартибини янада такомиллаштиришга қаратилган. Қонун лойиҳасининг муҳим янгилиги, унда мурожаат қилишнинг юридик шахсларнинг мурожаатлари деб аталувчи шакли мустаҳкамлаб қўйилганлиги бўлиб, бу давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда юзага келадиган ижтимоий муносабатларни тартибга солиш имкониятини беради.

Мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда қонунийликни ва қонун устуворлиги конституциявий принципини таъминлашнинг самарали ҳуқуқий механизмларини яратишга имкон беради.

 

ҚУВУРГА РУХСАТСИЗ УЛАНМАНГ

Депутатлар нефть, газ қувурларига, нефть ва газ маҳсулотлари қувурларига рухсат этилмаган ҳолда уланиш йўли билан ўғирлик содир этганлик, шунинг¬дек ушбу объектларга шикаст етказганлик ва уларни яроқсиз ҳолга келтирганлик учун жиноий жавобгарликни назарда тутувчи қонун лойиҳасини муҳокама қилдилар.

   Қонунчилик палатасининг Ахборот хизмати материали асосида тайёрланди.

Прочитано: 5474 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика