Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 18 / Божхона

Мажбурий кузатув остида

Ҳамкоримиз  бўлиш хорижий компаниядан бизнинг номимизга Тошкентга оғирлиги 50 кг бўлган эҳтиёт қисмлар келиб тушди. Корхонамиз бошқа вилоятда жойлашганлиги боис божхоначилар юкнинг божхона кузатуви тўғрисида қарор чиқардилар ва пломбалаш мумкин бўлган транспорт воситасини тақдим этишимизни талаб қилдилар. Шу тариқа, 50 килограмм юкнинг етказиб берилиши бизга салмоқли маблағга тушди. Биз уни «Нексия» хизмат машинамиз юкхонасида бемалол ташиб олишимиз мумкин эди. Бироқ божхоначилар бизнинг бундай имкониятдан фойдаланишимизга йўл қўймадилар. Божхона хизмати ходимларининг бундай ҳаракатлари қанчалик қонуний?
Б.Умаров.


– Божхона кузатуви товарларни олиб ўтаётганда божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш чораси сифатида 2004 йил 1 июндан Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ташилаётган товарларни божхона томонидан назорат қилишни кучайтириш тўғрисида» қарори (20.05.2004 йилдаги 239-сон) билан жорий этилган. У Автомобиль йўллари бўйича жойлаштириладиган товарларни божхона кузатуви тартиби тўғрисида низомга1 мувофиқ амалга оширилади. Ушбу таомил учун божхона йиғими тўлов кунида Марказий банк курси бўйича миллий валюта – «сўм»да 200 км гача масофага кузатилганда – бир транспорт воситаси учун 50 евро; 200 км дан ошадиган масофага кузатганда – 120 евро миқдорида ундирилади.
Автотранспортнинг мажбурий божхона кузатуви2 божхона органлари ўртасида:
божхона назорати остида товарларни ташиш учун транспорт воситалари (контейнерлар)ни жиҳозлаш тартиби тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибга мувофиқ келмайдиган транспорт воситаларида;
илгари божхона назорати остидаги товарларни етказиб бериш ва уларнинг транзити қоидаларини бузган ташувчи томонидан;
қонун ҳужжатлари билан белгиланган ҳолларда рухсатномаси бўлганда Ўзбекистон орқали транзит қилиш тақиқланган товарларни;
акцизланадиган товарларни;
импорт қилиниши лицензияланадиган ва мажбурий сертификатланадиган товарларни олиб ўтиш ҳолларида қўлланади.
Эҳтимол, сизнинг юкингиз ушбу ҳоллардан бирига мувофиқ келар. Агар шундай бўлса, ушбу таомил тўғри қўлланган.
Божхона кузатуви тўғрисида қарорни жўнатиш божхона постининг бошлиғи ёки унинг ўрнини босувчи шахс қабул қилади. Қарор бориш йўналишида белгиланган қабул қилиш-топшириш пункти учун, шунингдек жўнатувчи, олувчи ва товар ёки транспорт воситасини олиб ўтувчи ташувчи учун мажбурийдир. ДБҚ ва ИИВ томонидан келишилган йўналиш бўйича кузатувни икки ва ундан кўп мансабдор шахсдан иборат божхона кузатуви гуруҳи амалга оширади.
Кузатилаётган товарлар ва транспорт воситаларига ҳужжатларни жўнатиш божхона постининг мансабдор шахси божхона кузатуви гуруҳи раҳбарининг ҳозирлигида расмийлаштиради, у товарлар ва транспорт воситаларига илова қилинадиган ҳужжатларни қабул қилиш чоғида эшиклар ва туйнукларнинг қулф-зулфинларини, қўйилган пломба ва муҳрларнинг бузилмаганлигини текшириши ҳамда зарурат бўлганда аниқланган камчиликларни бартараф этишни талаб қилиши шарт.
Товарларни божхона кузатуви остида ташиш ҳақиқатан ҳам арзонга тушмайди. Зеро божхона йиғимидан ташқари юкларни ташиш учун керакли транспортга ҳам харажатлар қилиш лозим. Транспорт воситаси юк бўлимига эга бўлиши керак, уни пломбалаш ва шу тариқа юкнинг яхлитлиги ва дахлсизлигини таъминлаш мумкин.
Шу сабабли, агар сиз божхоначиларнинг юкингизга нисбатан божхона кузатуви таомилини қўллаш ҳаракатларини ҳуқуққа зид деб ҳисобласангиз, тегишли сўров билан ДБҚнинг ҳудудий бошқармасига ёки бевосита Давлат божхона қўмитасига мурожаат қилишга ҳақлисиз.

1ДБҚ ва ИИВнинг АВ томонидан 27.09.2003 йилда 1278-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.
2ХЙТ дафтарчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисида божхона конвенциясига (Женева, 14.11.1975 йил) мувофиқ борадиган автотранспортдан ташқари. Ўзбекистон Республикаси учун 1996 йил 28 мартдан кучга кирган.

Прочитано: 2215 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика