1998 йил. Афғонистондан Сурхондарё вилояти орқали қўшни давлатга транзит тарзида чиқиб кетаётган катта юк автомашинаси Жўра Бегматов хизматни ўтаётган чегара божхона постига келиб тўхтади. Ҳайдовчи ҳарчанд ўзини хотиржам ва атрофдагиларга нисбатан мулозаматли қилиб кўрсатмасин, барибир унинг кўзларида аллақандай саросима сезилиб турарди. Ўзига ярашмаган сертакаллуфлик ва сохта самимият подполковник Жўра Бегматовни сергак торттирди. Демак юк автомобилини божхона кўригидан ўтказишда янада диққатлироқ бўлиш керак!
Юк машинасининг салони, унинг ён ҳамда таг қисмлари ҳамкасблар билан ҳамкорликда зийраклик билан текшириб кўрилса-да, ҳеч қандай тақиқланган ашёлар топилмади. Лекин Ж.Бегматовни шубҳалар барибир тинч қўймас эди. Энди у кўпроқ автомашинанинг кўз илғамас «бўшлиқ»ларига синчковлик билан назар сола бошлади.
Подполковник божхоначининг шубҳалари асосли бўлиб чиқди: машина музлатгичининг уст қисмига ўрнатилган қаттиқ матонинг тагида салкам 1,2 тонна героин яширилганлиги фош қилинди.
Дунёда шундай инсонлар яшайдики, улар умри давомида қилган меҳнати ва эл олдидаги хизматлари туфайли яқинлари ва касбдошларининг юрагида, қалбида мангу қоладилар. Қаҳрамонимиз – марҳум божхона фахрийси Жўра Бегматов ҳам ана шундай фидойи инсонлардан бири эди.
У божхона органларидаги 20 йиллик фаолияти давомида кўплаб божхона қонунбузилишларининг олдини олди. Ж.Бегматов республикамизда биринчилардан бўлиб наркотик воситаларни ноқонуний олиб ўтишдаги «янги» усул – яширинча олиб ўтишда ўзидан «тирик қоп» сифатида фойдаланишнинг (ошқозонга ютиш ёки ички аъзоларга яшириш) бир нечта ҳолатларини фош қилди.
Қаҳрамонимизнинг хизмат вазифасига масъулият ва виждонан ёндашиб, божхона қоидабузилишларининг олдини олиш борасида олиб борган самарали хизмати давлатимиз томонидан муносиб тақдирланган, хусусан 1998 йилда у «Мустақиллик» кўкрак нишони, 1999 йилда «Шуҳрат» медалига сазовор бўлди.
Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати.
- Фармон ва ижро
- 9 май Хотира ва қадрлаш куни
- Бевосита мулоқот
- Тадбиркорлик
- Божхона
- Бизнинг маслаҳатлар
- Тадбиркорга ёрдам
Барчамизга бирдек ўрнак
Вы отправляете ссылку на текущую статью | ||
Кому(e-mail)*: | ||
От (имя)*: | ||
Комментарий: | ||
В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.
Вы можете оставить свой комментарий.
Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения. |