Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 18 / Тадбиркорлик

Қарздор сизга қарзини тўламаса...

Масъулияти чекланган жамият шаклидаги юридик шахс корхонамизнинг қарздори ҳисобланади. 2012 йил октябрида хўжалик суди мазкур МЧЖдан қарзни ундириш тўғрисида қарор қабул қилди, у 2012 йил ноябридан кучга кирди. Ижро варақасини суд ижрочиси ижро ишини юритишни бошлаш учун юборди. Бироқ уни ижро этиб бўлмайди, чунки МЧЖ ўзи рўйхатдан ўтказилган манзилда жойлашмаган, жамиятнинг ягона муассиси  – директорнинг қаерда туриши маълум эмас. Хизмат кўрсатувчи банкнинг маълумотларига кўра, банк ҳисобварақлари бўйича операциялар 2012 йил сентябридан бошлаб амалга оширилмаган. Мазкур МЧЖдан қарзни ундириш учун қандай чоралар кўриш мумкин?
– МЧЖ узоқ вақт молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмайдиган, унинг мол-мулки ва муассис–директори ҳозир бўлмаган ёки уларнинг жойлашган жойи номаълум бўлган вазиятда воқеалар ривожланишининг бир нечта варианти бўлиши мумкин.

1. «Банкротлик тўғрисида»ги Қонуннинг1 4–6-моддаларига мувофиқ агар МЧЖнинг қарзи энг кам иш ҳақи миқдорининг камида 500 каррасини ташкил этса ва у 3 ойдан кўп вақтдан бери сўндирилмаса, корхонангиз хўжалик судига жамиятни банкрот деб топиш ва тугатиш ишини юритишни бошлаш тўғрисида ариза билан мурожаат қилишга ҳақлидир. Ушбу ҳолда тугатиш бошқарувчиси МЧЖнинг мол-мулки ва бошқа ликвидли активларини аниқлаш ҳамда реализация қилиш, «Банкротлик тўғрисида»ги Қонуннинг 134-моддасида назарда тутилганидек, кредиторлар талабларини қаноатлантиришнинг навбатлилигига биноан, улар ҳисобига қарз ёки унинг бир қисми корхонангизга сўндирилиши мумкин бўлган кредиторларидан пул маблағларини ундириш бўйича чоралар кўриши керак. Шуни таъкидлаш лозимки, МЧЖни банкрот деб топиш тўғрисида аризани давлат солиқ инспекцияси ҳам солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарз мавжуд бўлганда тақдим этиши мумкин.

2. Сиз ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига кўрсатилган далилларни текшириш ва уларга ҳуқуқий баҳо бериш тўғрисида ариза билан мурожаат қилишга ҳақлисиз. МЧЖ директори (муассиси)нинг ҳаракатларида корхонангизга зарар етказилган жиноят таркиби аниқланган тақдирда сиз жиноят иши ёки фуқаролик иши жараёни доирасида фуқаролик даъвоси беришга ҳақлисиз. У қаноатлантирилганда зарар (корхонангиз олдидаги қарз) суммаларини тўлаш жамият директори (муассиси) ёки унинг ворислари мол-мулки ҳамда даромадлари ҳисобига амалга оширилади.

3. Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартиби тўғрисида низомга2 мувофиқ МЧЖнинг банк ҳисобварақлари бўйича пул операцияларини ўтказган ҳолда молия-хўжалик фаолияти амалга оширилмаган ҳолларда (савдо ва савдо-воситачи корхоналар учун – 3 ой, бошқа хўжалик юритувчи субъектлар учун – 6 ой мобайнида) хизмат кўрсатувчи банк жамият ҳисобга қўйилган жойдаги солиқ органига тегишли ахборотни тақдим этиши шарт. ДСИ махсус комиссиянинг мазкур МЧЖ фаолиятини давом эттиришининг мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисидаги хулосасини олгандан кейин рўйхатдан ўтказувчи органга уни тугатиш тўғрисида тақдимнома юборади.
Сизнинг вазиятингизда МЧЖни тугатиш тўғрисида қарорни хўжалик суди қабул қилади. Тугатиш ишини юритиш доирасида корхонангиз Фуқаролик кодексининг 56-моддасида назарда тутилган навбатлилик тартибида қарз суммасининг (МЧЖ маблағлари етарли бўлганда) ёки бир қисмини олиши мумкин.


Гўзал ИСЛОМОВА,
«Baker Tilly Tashkent» МЧЖ бошқаруви раиси,
Андрей ЛУБЕНЕЦ,
 «Ancora Consulting & Legal Service»
адвокатлик фирмасининг шерик бошқарувчиси.

Прочитано: 2282 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика