Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 18 / Тадбиркорлик

Воситачи ва комитент: харажатларни қандай ажратиш керак

Воситачи ҳисобланган ташкилотнинг қандай харажатларини ўзининг харажатлари таркибига киритиш мумкин, қайсиларини эса комитент тўлаши керак?
 
–  Фуқаролик кодекси (ФК)нинг 832-моддасига кўра воситачилик шартномаси бўйича бир тараф (воситачи) иккинчи тарафнинг (комитент) топшириғи бўйича ўз номидан, бироқ комитент ҳисобидан бир ёки бир неча битимни ҳақ эвазига тузиш мажбуриятини олади. Яъни воситачи муайян ҳақ эвазига комитентга воситачилик хизматларини кўрсатади. Шуни таъкидлаш лозимки, воситачилик шартномаси фақат бир турдаги хизмат кўрсатилишича, масалан битимларни амалга оширишга (шартномалар тузишга) йўл қўяди. Бу мазкур шартнома воситачи томонидан комитентга бирор-бир бошқа ҳақ тўланадиган хизматлар кўрсатилишини назарда тутмайди деганидир.
Агар воситачилик шартномаси бўйича барибир шартнома тузиш билан боғлиқ бўлмаган ҳақ тўланадиган хизматлар кўрсатилса, бундай шарт­нома аралаш шартнома ҳисобланади. Воситачи томонидан унга асосан кўрсатиладиган қўшимча хизматлар (мисол учун, комитент товарини харидорга ўз транспортида етказиб бериш) шартномада воситачилик топшириғидан алоҳида кўрсатилиши ёки тегишли қўшимча шартномада мустаҳкамланиши керак. Шунингдек, улар учун тўловни алоҳида кўрсатиш керак, акс ҳолда комитентга қўшимча хизматлар кўрсатилиши текин хизмат деб баҳоланади. Бунда улар билан боғлиқ харажатлар ушбу хизматларни кўрсатишдан олинадиган даромадлар ҳисобига қопланиши керак.
Комитент воситачилик ҳақидан ташқари, воситачилик топшириғини бажариш юзасидан воситачи сарфлаган суммаларни ҳам унга тўлаши шарт (ФКнинг 842-моддаси). ФКда воситачи ўзининг харажатлари таркибига киритиши мумкин бўлган ва комитент қоплаши керак бўлган харажатларнинг аниқ рўйхати мавжуд эмас. Агар қонунда ёки воситачилик шартномасида бошқача тартиб белгилаб қўйилган бўлмаса, воситачи ўз ихтиёрида бўлган комитентнинг мол-мулкини сақлаш юзасидан қилган харажатлари қопланишига ҳақли эмаслиги тўғрисида кўрсатмагина бор.
Амалий муомала одатларидан келиб чиқилганда, воситачи томонидан қилинган харажатларни қоплаш (комитент ёки ўзининг манбалари ҳисобига қоплаш) манбаини белгилаш учун асос бўлиб воситачилик шартномасининг шартлари ҳисобланади. Чунончи, тарафлар унда воситачи воситачилик товарларини бевосита реализация қилиш, масалан ташиш, воситачилик товарини суғурталаш, реклама қилиш ва ҳоказолар билан боғлиқ учинчи шахслар билан бир қатор бошқа битимларни амалга оширишни назарда тутишлари мумкин.
Бундай харажатларни товар эгаси қилади. Тегишинча, улар комитентнинг товарларни (маҳсулотни) реализация қилиш билан боғлиқ харажатлари таркибига киритилади. Масалан, ташкилот томонидан воситачилик савдоси амалга оширилган тақдирда комитент қуйидаги харажатларни қоплаши керак: чет ташкилот кўрсатган транспорт хизматлари; реклама; суғурта.
Агар воситачилик шартномасида комитент томонидан сақлашга доир харажатларни қоплаш назарда тутилган бўлса, юқорида тақдим этилган харажатлар рўйхатига қуйидагиларни қўшиш мумкин:
товарни омборда сақлаш хизматлари;
омбор ижараси ва унинг ижарасига доир фойдаланиш хизматлари;
комитентнинг мол-мулкини қўриқлаш хизматлари.
Умумий қоидага кўра воситачининг ўз харажатлари бу ўзининг хўжалик фаолиятини амалга оширишни тақозо этган ва тўғридан-тўғри воситачилик шартномасини бажариш билан боғланмаган харажатлар (меҳнатга ҳақ тўлаш, умумхўжалик харажатлари ва ҳоказолар)дир.
Воситачининг бевосита воситачилик шартномасини бажариш билан боғлиқ (комитент фойдасига қилинган) барча харажатлари воситачининг харажатлари таркибида акс эттирилмайди, балки у томонидан ҳисоб-китобларни ҳисобга олиш ҳисобварақларида ҳисобга олинади ва комитент томонидан шартнома шартларига мувофиқ қопланади. Чунончи, агар ахборот ва маслаҳат хизматлари, шунингдек ходимларнинг хизмат сафарлари тўғридан-тўғри воситачилик шартномаси бўйича топшириқни бажариш билан боғлиқ бўлса, уларга доир харажатлар комитент томонидан воситачи тақдим этган ҳисобот ва уларни тасдиқлайдиган ҳужжатлар асосида қопланиши керак. Кейинчалик низоларга йўл қўймаслик учун эса ҳар доим шартномада воситачи айни қандай харажатларни комитент ҳисобига қилиши мумкинлигини имкони борича батафсил акс эттириш тавсия қилинади.
Солиқ кодекси (СК) 129-моддасининг 12-бандига мувофиқ фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган базани белгилаётганда воситачининг даромадлари таркибига воситачига қуйидагича келиб тушган мол-мулк киритилмайди:
l воситачилик шартномаси юзасидан мажбуриятларни бажариш муносабати билан;
l комитент учун воситачи томонидан қилинган харажатларни қоплаш ҳисобига.
Бунда солиқ солиш мақсадида ҳисобга олинадиган харажатлар таркибига воситачи томонидан воситачилик шартномаларини бажариш чоғида комитент фойдасига ўтказилган маблағлар киритилмайди (СКнинг 141-моддаси).
Шуни таъкидлаш лозимки, агар воситачи комитентнинг топшириғини бажараётганда қилган харажатлар қоплашга тақдим қилинмаса ёки комитент уларни қоплашдан бўйин товласа (хусусан, келишувнинг йўқлиги асосида), уларнинг суммаси воситачининг бухгалтерия ҳисобида, иқтисодий асослаш мавжуд эмаслиги боис, чегирилмайдиган харажатлар таркибига киритилади.
Воситачига воситачилик шартномаси бўйича тегишли бўлган воситачилик ҳақи, шунингдек комитентга кўрсатилган қўшимча хизматлар учун ҳақ воситачининг оддий фаолият турларидан даромади ёки бошқа операцион даромадлар ҳисобланади. Фойдага солиқ солиш мақсадида улар воситачининг хизматларни реализация қилишдан даромади ҳисобланади (СКнинг 130-моддаси). Воситачилик фаолиятини амалга оширадиган ташкилотнинг фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш мақсади учун қиладиган харажатлари таркибига ташкилотнинг хўжалик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ҳар қандай асосланган ва ҳужжатлар билан тасдиқланган харажатлари киритилади (СКнинг 141-моддаси), бундан СКнинг 147-моддаси билан белгиланган чегирилмайдиган харажатлар мустасно.


Гўзал ИСЛОМОВА,
«Baker Tilly Tashkent»
                МЧЖ бошқаруви раиси.

Прочитано: 2913 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика