Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 18 / Бевосита мулоқот

Агар улуш салмоғи ошса

Бизнинг ишлаб чиқариш МЧЖда икки муассис бор, устав капитали тўлиқ шакллантирилган. Муассислар уни кўпайтиришни хоҳлашяпти: бири материаллар, иккинчиси пул киритади. Бундай операция мумкинми? У ҳисобда қандай акс эттирилади?
– Ҳа, мумкин. «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг (6.12.2001 йилдаги 310-II-сон, бундан кейин – 310-II-сон Қонун) 16-моддасига кўра устав фондини (УФ)га кўпайтиришга фақат у тўлиқ тўлангандан кейин йўл қўйилади ва, агар бу жамият уставида тақиқланмаган бўлса, МЧЖ иштирокчиларининг қўшимча ҳиссалари ҳисобига амалга оширилиши мумкин. УФни кўпайтириш 310-II-сон Қонун 18-моддасининг талабларига мувофиқ бир нечта босқичда ўтади.
Биринчи босқичда муассисларнинг умумий йиғилиши ўтказилади, унда улар ҳар бири қўшимча ҳиссасининг қиймати, УФни кўпайтириш суммаси ва ҳиссаларни тўлиқ киритиш муддати белгиланади. Умумий йиғилиш якунлари бўйича УФни кўпайтириш ва МЧЖнинг таъсис ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритиш тўғрисида баённома расмийлаштирилади.
Иккинчи бочқичда муассислар баённомада кўрсатилган мол-мулк билан қўшимча ҳиссаларни киритадилар. Бухгалтерия ҳисобида қўшимча ҳиссалар келиб тушишини акс эттириш учун ҳисобварақлар иш режасига муассислар олдидаги қарзни ҳисобга олиш ҳисобварақлари гуруҳига қўшимча ҳисобварақ, масалан 6630-«Устав капиталига киритиладиган мол-мулк бўйича муассислардан қарз» ҳисобварағини жорий этиш мумкин. Мол-мулк муассислардан олинганда қуйидагича ёзув қайд этилади:
Мол-мулкни ҳисобга олиш ҳисобварақлари дебети (муассислар ўртасида келишилган қиймат бўйича);
6630-«Устав капиталига киритиладиган мол-мулк бўйича муассислардан қарз» кредити.
Учинчи босқичда қўшимча ҳиссаларни киритиш муддати тугаган кундан бошлаб кўпи билан бир ой ичида муассисларнинг умумий йиғилиши киритилган ҳиссалар бўйича якунларни чиқаради ва МЧЖнинг таъсис ҳужжатларига УФ миқдори ва қўшимча ҳиссалар киритган муассислар улушларининг номинал қиймати кўпайиши билан боғлиқ ўзгартиришларни киритиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Охирги босқичда таъсис ҳужжатларига УФнинг кўпайиши муносабати билан киритилган ўзгартиришлар корхонанинг ўзини рўйхатдан ўтказган органда давлат рўйхатидан ўтказилади. Ваколатли органга ушбу ўзгартиришларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ҳужжатлар ва муассислар томонидан қўшимча ҳиссалар киритилганлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлар тақдим этилади. Улар муассисларнинг умумий йиғилиши таъсис ҳужжатларига ўзгартиришларни тасдиқлаган кундан бошлаб кўпи билан бир ой ичида берилиши керак.
Бухгалтерия ҳисобида УФнинг кўпайиши таъсис ҳужжатларида ўзгартиришлар давлат рўйхатидан ўтказилган санада акс эттирилади:
6630-«Устав капиталига киритиладиган мол-мулк бўйича муассислардан қарз» дебети;
8330-«Пай ва ҳиссалар» кредити.


200-00-59 телефон рақами ва norma.uz сайти орқали келиб тушаётган саволларга жавобларни «Norma Ekspert» мутахассислари тайёрладилар.

Прочитано: 2331 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика