Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 18 / Бевосита мулоқот

Моддий ёрдам сифатида берилган маҳсулот ҳисоби

Корхонамиз ЯСТ ва ҚҚС тўловчи бўлиб, ўз ходимларига моддий ёрдам сифатида бериш учун фермер хўжалигидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олишни режалаштиряпти. Уни қандай қилиб кирим қилиш керак? Биз қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ўз ходимларимизга текинга бериш чоғида ҚҚС ҳисоблаб ёзишимиз керакми? Агар керак бўлса, қандай қилиб?

А.Занозина, бухгалтер.

 

– Бухгалтерия ҳисобида қишлоқ хўжалиги маҳсулотини харид қилиш ва моддий ёрдам сифатида бериш қуйидаги ёзувлар билан акс эттирилади:

Операциялар

Дебет

Кредит

Қишлоқ хўжалиги маҳсулоти кирим қилинди

1090-«Бошқа материаллар»

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

Қишлоқ хўжалиги маҳсулоти
моддий ёрдам сифатида берилди

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашишлар»

1090-«Бошқа материаллар»

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

Корхонанинг моддий ёрдам
бериш харажатлари акс эттирилди

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашишлар»

 

Текинга бериш чоғида ҚҚСни ҳисоблаб ёзишга келганда, мазкур ҳолда Солиқ кодекси (СК) 199 ва 204-моддаларининг қоидаларига амал қилиш керак. СК 199-моддасининг биринчи қисмига кўра ўз ходимларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотини текинга бериш товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш обороти деб эътироф этилади. ҚҚС бўйича солиқ солинадиган база қўшилган қиймат солиғи суммасини ўз ичига оладиган, берилаётган маҳсулотларни реализация қилиш баҳоси ва уларни олиш баҳоси ўртасидаги ижобий фарқ сифатида аниқланади (СК 204-моддасининг ўн иккинчи қисми). Қишлоқ хўжалиги маҳсулоти текинга берилаётганлиги боис ҚҚС бўйича солиқ солинадиган база ва, бунинг оқибати сифатида, ҚҚС суммаси ноль даражага тенгдир.

200-00-59 телефон рақами ва norma.uz сайти орқали келиб тушаётган саволларга жавобларни «Norma Ekspert» мутахассислари тайёрладилар.

Прочитано: 2554 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика