Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 18 / Фармон ва ижро

Муқобил энергия: янги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда

 Абу Райҳон Беруний номидаги Тошкент давлат техника университетида муқобил энергия манбаларига оид қонунчиликни такомиллаштириш масалаларига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси томонидан ташкил этилган тадбирда депутатлар, тегишли вазирлик ва идоралар, муқобил энергия қурилмаларини ишлаб чиқарувчи корхоналар вакиллари, олимлар ва журналистлар иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси раиси С.Жабборов, Тошкент давлат техника университети ректори Р.Саидаҳмедов ва бошқалар муқобил энергетика дунё иқтисодиётининг устувор йўналишига айланиб бораётганини, мамлакатимиз бу борада улкан табиий салоҳиятга эга эканини таъкидлади.

Қуёш, шамол, биогаз каби табиий захиралар асосида фаолият юритувчи замонавий технологиялардан кенг фойдаланиш иқтисодиёт тармоқларини узлуксиз энергия билан таъминлаш ва атроф-муҳитни муҳофазалашда муҳим аҳамиятга эга. Мамлакатимизда бу соҳадаги ишлар «Электр энергетикаси тўғрисида»ги, «Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида»ги қонунлар ва бошқа ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар асосида тартибга солинмоқда.

Президентимиз Ислом Каримовнинг 2013 йил 1 март куни қабул қилинган «Муқобил энергия манбаларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ушбу соҳа самарадорлигини оширишда муҳим дастуриламал бўлаётир.

Мазкур Фармонда муқобил энергетика соҳасидаги илмий салоҳиятни янада ривожлантириш, ушбу йўналишда малакали кадрлар тайёрлаш, соҳага оид қонунчиликни такомиллаштириш, муқобил энергия манбалари ишлаб чиқарувчилари ҳамда фойдаланувчиларини рағбатлантириш, уларга солиқ ва божхона имтиёзлари бериш, «Муқобил энергия манбалари тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш вазифаси белгиланган.

Айни пайтда «Муқобил энергия манбалари тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш юзасидан изчил иш олиб борилаётир. Фанлар академиясининг «Физика-Қуёш» илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси негизида Осиё тараққиёт банки ва бошқа молия институтлари билан ҳамкорликда ташкил этилаётган Халқаро қуёш энергияси институти муқобил энергия манбаларини яратишни ривожлантириш, илғор ва иқтисодий самарадор технологиялар яратиш ва иқтисодиёт тармоқларига татбиқ этишга оид ишлар кўламини янада кенгайтиришга хизмат қилади.

Давра суҳбатида муқобил энергия манбаларига оид қонунчилик ва халқаро тажриба, «Муқобил энергия манбалари тўғрисида»ги Ўзбекистон
Республикаси қонуни лойиҳаси концепцияси, қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришда инновацион ғоялардан фойдаланишнинг аҳамиятига оид маърузалар тингланди.

 ЎзА.

 

 

Прочитано: 3973 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика