Norma.uz

Корпоратив карта – ҳаммабоп дастак

Ташкилот корпоратив банк картасига эга, ундан асосан АЁҚШда харид қилинадиган бензинга ва ўз эҳтиёжлари учун чакана савдо дўконларидан харид қиладиган товарларга тўлаш учун фойдаланади.

Юридик шахслар томонидан миллий валютадаги корпоратив банк карталаридан фойдаланиш тартиби тўғрисида низомда айтилишича, у «Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналарида юридик шахслар томонидан миллий валютадаги корпоратив банк карталаридан фойдаланилган ҳолда товарлар ва хизматлар учун ҳисоб-китобларни ўтказиш тартибини белгилайди». Шу сабабли назорат қилувчи тузилмаларнинг баъзи ходимларида корпоратив карта билан ФАҚАТ ЧАКАНА САВДОДА харид қилинадиган товарлар ва хизматларгагина ҳақ тўлаш мумкин деган фикр шаклланган. Ўз эҳтиёжлари учун ишлаб чиқарувчи корхоналар ёки улгуржи етказиб берувчилардан харид қилинадиган товарлар учун ҳисоб-китобларда эса тўлов топшириқномаларидан фойдаланиш лозим эмиш.

Мазкур таъкид қонун ҳужжатларига қанчалик мувофиқ келади? Товарлар (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқарувчиларга ва улгуржи етказиб берувчиларга ҳақни корпоратив карта ёрдамида тўлаш мумкинми?

– Корпоратив банк картасидан нафақат чакана савдо ва чакана хизматлар соҳасида ҳисоб-китобларни амалга ошираётганда, балки ишлаб чиқарувчилардан харид қилинадиган маҳсулотга ва улгуржи савдо корхоналаридан харид қиладиган товарларга тўлаш учун ҳам фойдаланиш тўғри бўлади. Ҳисоб-китобларнинг мазкур тартибини хўжалик юритувчи субъектларга улар бажарган ҳар қандай ишлар (кўрсатилган хизматлар) ҳақини тўлашда ҳам қўллаш мумкин.

Юридик шахслар томонидан миллий валютадаги корпоратив банк карталаридан фойдаланиш тартиби тўғрисида низом1 (бундан кейин – 1470-сон Низом) 1-бандининг «в» кичик бандига мувофиқ савдо ва хизмат кўрсатиш корхонаси» деганда эквайр банк билан тузилган битимга мувофиқ товар (иш ёки хизмат)лар учун корпоратив банк карталаридан фойдаланган ҳолда амалга оширилган тўловларни қабул қилиш мажбуриятини олувчи маҳсулот сотувчи, иш бажарувчи ёки хизмат кўрсатувчи юридик шахс (ёки якка тартибдаги тадбиркор), тушунилади. Бунда мазкур «савдо ва хизмат кўрсатиш корхонаси» тушунчасидан фақат ушбу Низомни қўллаш мақсадида фойдаланилади (1470-сон Низомнинг 1-банди) ва у универсал дефиниция ҳисобланмайди.

Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисида низомнинг2 84-бандига кўра пластик карточкалар жисмоний шахслар, юридик шахслар ёки якка тартибдаги тадбиркорлар бир томондан ва маҳсулотни реализация қилувчи, ишни бажарувчи ёки хизматларни кўрсатувчининг (ушбу Низомни қўллаш мақсадида улар «савдо-сотиқ ёки сервис хизмат корхоналари» деб ҳам номланади ва бу тушунча ҳам универсал белгиловчи юридик бирлик бўлиб ҳисобланмайди) юридик шахслар ёки якка тартибдаги тадбиркорлар иккинчи томондаҳ, ўзаро нақд пулсиз ҳисоб-китобларида қўлланилади.

Шу тариқа, баён этилганлар асосида миллий валютадаги корпоратив банк карталарининг сақловчилари, 1470-сон Низомнинг 6-бандига кўра белгиланган тартибда банклар билан мазкур турдаги карталар воситасида амалга ошириладиган тўловларни қабул қилиш тўғрисида битим тузган ва Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида низомда3 назарда тутилган харажатларни тўлаш учун тегишли терминалларга эга бўлган ҳар қандай ташкилотлар ва якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан белгиланган тартибда карталардан фойдаланган ҳолда нақд пулсиз тўловларни амалга оширишга ҳақлилар.

 

1МБ бошқарувининг АВ томонидан 18.04.2005 йилда 1470-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

2МБ бошқарувининг АВ томонидан 15.04.2002 йилда 1122-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган таҳрирда.

3ВМнинг 5.02.1999 йилдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган.

Артём МОКШИН,

«Norma» эксперт юридик хизматининг раҳбари.

Прочитано: 4069 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика