Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2013 год / № 14 / Оила муносабатлари

Ажралишгача тақсимлаш

Уч йилдан бери хотиним билан бир квартирада яшамайман. Амалда аллақачон никоҳ бекор қилинган, фақат оиланинг бузилиб кетганлигини суд қарори билан мустаҳкамлаш қолган. Алоҳида ҳаёт кечириш вақтида мен автомобиль, телевизор, совуткич, маиший техника сотиб олганман. Ажрашганда рафиқам ушбу ашёлар ва автомашинага даъво қила оладими?

Георгий А.

– Баъзи эр-хотинлар мол-мулкни фақат ажралишдан кейин тақсимлаш мумкин деб ҳисоблаб хато қиладилар. Амалда бундай эмас. Эр-хотиннинг бирортасининг талаби билан умумий мол-мулкни никоҳ даврида ҳам, у бекор қилинганидан кейин ҳам тақсимлаш мумкин. Никоҳи бекор қилинган эр-хотиннинг умумий мол-мулкини тақсимлаш тўғрисидаги талабларга эса 3 йиллик даъво муддати қўлланади.

Шундай экан, сиз ҳам, рафиқангиз ҳам никоҳни бекор қилиш тўғрисидаги қарорни кутиб ўтирмай, мол-мулкни тақсимлаш тўғрисида даъво билан судга мурожаат қилишингиз мумкин.

Бунда шуни билишингиз лозимки, Оила кодекси 27-моддасининг бешинчи қисмига кўра, оилавий муносабатлар тугатилганда, суд эр ва хотин алоҳида яшаган даврда орттирган мол-мулкни улардан ҳар бирининг ўз мулки деб топиши мумкин.

Мазкур меъёрни умумий қоидадан истисно сифатида қараш керак, чунки қонун муайян ҳуқуқий оқибатлар бошланишини (хусусан эр-хотин мулкий ҳуқуқлар ва мажбуриятларининг юзага келиши ҳамда уларнинг тугатилиши) белгиланган тартибда тузилган ва, тегишинча, лозим даражада расмийлаштирилган (ФҲДЁ органи ёки судда) ажралиш билан боғлайди. Шу боис суд никоҳнинг амалда бекор қилиниши билан юзага келган эр-хотин алоҳида яшаш даврида орттирилган мол-мулкни улар ҳар бирининг шахсий мулки деб топишга ҳақли, бироқ мажбур эмас. Зеро уни харид қилиш манбаи эр-хотиннинг шахсий маблағлари эмас, балки умумий маблағлари бўлиши мумкин.

Эр-хотиннинг бошқа тусдаги ҳолатлар юзага келтирган алоҳида яшаши (ўқиш, Қуролли Кучларда хизмат қилиш, мамлакат ичида ёки хорижга узоқ муддатли хизмат сафари, содир этилган жиноят учун суднинг қарори бўйича озодликдан маҳрум этиш тарзида жазоланиши) амалда никоҳ даврида орттирилган мол-мулкнинг умумийлиги қоидасига таъсир кўрсата олмайди.

Ленара ХИКМАТОВА, юрист.

Прочитано: 2584 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика