Ишдан чиққан ускунани божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш режимида олиб чиқиш учун техник-иқтисодий асосланмани ТИАИСВда келишиб олиш лозимми?
А.Толипов,
МЧЖ директорининг ўринбосари.
– Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг товарларни қайта ишлаш билан боғлиқ қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» қарорига (17.08.2004 йилдаги 398-сон) мувофиқ товарларни қайта ишлаш тижорат хусусиятига эга бўлмаган; товарларни таъмирлаш қайта ишлашнинг мақсади ҳисобланган;
бир контракт бўйича қайта ишланадиган товарларнинг божхона қиймати энг кам ойлик иш ҳақининг 500 бараваридан ошмаган ҳолларда қайта ишлаш жараёнининг техник-иқтисодий асослари (ТИА) Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан келишилиши талаб этилмайди. Бунда товарлар ва уларни қайта ишлаш маҳсулотлари биргина божхона органига тақдим этилиши керак.
Маълумот учун! ТИАларни келишиш тартиби Товарларни қайта ишлаш жараёнининг техник-иқтисодий асосларини келишиш ва божхона ҳудудидан ташқарида товарларни қайта ишлашнинг Ўзбекистон Республикаси иқтисодий манфаатларига мувофиқлиги тўғрисида хулосалар бериш тартиби тўғрисидаги низом (ТИАИСВ, ИВ, МВ ва ДБҚнинг АВ томонидан 31.10.2006 йилда 1634-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган) билан белгиланган.
«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.