Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 11 / 2013 йил – Обод турмуш йили

Асосий вазифа – халқимиз турмуш даражасини янада ошириш

«Обод турмуш йили» Давлат дастурининг* бешинчи бўлимида халқимизнинг турмуш даражаси ва ҳаёт сифатини янада ошириш, муносиб яшаш ва ижтимоий-маиший шароитларни яратиш, янги турар жойлар қуриш, замонавий йўллар ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш, аҳоли пунктларини тоза ичимлик суви, электр ва иссиқлик энергияси билан кафолатли таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланган.

 

2013 йилда 353 қишлоқ массивида намунавий лойиҳалар асосида 10 мингта якка тартибдаги уй-жой қуриш режалаштирилган. Бунинг учун йўналтирилаётган маблағлар ҳажми 2012 йилдаги кўрсаткичга нисбатан 54 фоизга кўпдир. Бундан ташқари, жорий йилда ёш оилаларга яшаш шароитларини яхшилаш мақсадида умумий қиймати 36,7 млрд сўмдан ортиқ ипотека кредитлари берилади.

Аҳолини тоза ичимлик суви ва канализация хизмати билан таъминлашни янада яхшилаш турмуш даражасини оширишда муҳим аҳамиятга эга. Давлат дастурида қишлоқ массивларида қурилаётган якка тартибдаги уй-жойларда узунлиги 293,3 километр сув таъминоти тармоқлари, шунингдек, 462 қишлоқ аҳоли пунктида 552,8 километр ана шундай тармоқларни барпо этиш кўзда тутилган. Андижон, Бухоро, Марғилон, Самарқанд, Фарғона ва бошқа бир қатор шаҳарларда, халқаро молия институтларининг кредитларини жалб этган ҳолда, сув таъминоти ва канализацияни яхшилаш бўйича лойиҳалар амалга оширилади. Минтақалараро сув ўтказгич иншоотларини қуриш ва реконструкция қилиш режалаштирилган.

Мамлакатимизда ижтимоий йўналтирилган давлат сиёсатини амалга ошириш доирасида ҳудудлар аҳолисини ишончли ва узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш ҳам энг муҳим вазифалар сирасига киради. 2013 йилда Талимаржон иссиқлик электр станциясидан «Сўғдиёна» ПСгача 215,8 километр узунликда 500 кВ юқори кучланишли электр узатиш линияси қурилади. Намунавий лойиҳалар асосида якка тартибдаги уй-жойлар қуриладиган қишлоқ массивларида узунлиги 239,4 километр 0,4-10 кВ юқори кучланиш линияси қурилади ва 155 трансформаторли кичик станциялар ўрнатилади. Мамлакатимиз ҳудудларида узунлиги

1 775,6 километр 0,4-10 кВ юқори кучланиш линияси ва 434 трансформаторли кичик станцияларни реконструкция қилиш, узунлиги 9 312,3 километр шундай электр узатиш линияларини ҳамда 4 753  кичик станцияни капитал таъмирлаш кўзда тутилган.

Давлат дастурида ҳудудлар аҳолисини газ билан таъминлашни яхшилаш бўйича қатор чора-тадбирлар белгиланган. Бу борада 254 километр газ тақсимлаш тармоқлари қурилади ва «Ўзтрансгаз» акциядорлик компанияси тасарруфидаги газ тақсимлаш тармоқларининг 280 километри капитал таъмирланади. Якка тартибдаги 353 қишлоқ массивларига узунлиги 393,65 километрли газ қувурларини ўтказиш кўзда тутилган.

Аҳолининг иссиқлик билан таъминланиш даражасини оширишга ҳам катта эътибор қаратилмоқда. 2013-2020 йилларда мамлакатимизнинг 28 йирик шаҳрида иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш ва модернизация қилиш дастури тасдиқланган ҳамда бу борадаги ишлар бошлаб юборилган.

 Жорий йилда 16 шаҳар ҳамда 67 туман марказларида коммунал дренаж тизимларини реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилади, насос ускуналари модернизация қилинади, янги қудуқлар ишга туширилади ва улар тегишли равишда жиҳозланади.

Одамлар турмуш сифатини ошириш кўп жиҳатдан шаҳар ва қишлоқларда замонавий йўллар ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш, автомобиль йўлларининг ўтказувчанлик имкониятини кенгайтириш, йўл қопламаси сифатини яхшилаш ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш билан ҳам боғлиқ.

Давлат дастурига мувофиқ маҳаллий аҳамиятга эга умумий фойдаланиладиган 137,3 километр автомобиль йўллари капитал таъмирланади, 353 қишлоқ жойдаги намунавий уй-жой массивларига олиб борадиган 239,1 километр узунликдаги янги автойўллар қурилади. Самарқанд, Урганч, Фарғона ва Навоий шаҳарларида узунлиги 39,7 километр кўчаларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш режалаштирилган. Бундан ташқари, Ўзбекистон миллий автомагистрали таркибига кирадиган М-39 «Тошкент-Термиз» ва 4Р-87 «Ғузор-Чим-Кўкдала» автойўли реконструкция қилинади.

Жорий йилда транспорт инфратузилмаси ҳам янада ривожлантирилади. Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида 48, шу жумладан, қишлоқ жойларда 42 янги йўловчи ташиш йўналишларини очиш режалаштирилмоқда. Автобус парки ҳам янгиланади. 400 та «Исузу» ва 100 та «Мерседес» русумли автобуслар харид қилинади.

Йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш учун ўнта автовокзал ва тўртта автостанция ҳудудини ободонлаштириш кўзда тутилган. Жамоат транспорти тўхтайдиган бекатларнинг қиёфаси замонавий талабларга мос бўлиши учун улар капитал таъмирланади. Тошкентда қўшимча равишда 50 та махсус жиҳозланган йўналишсиз таксилар тўхташ жойларини барпо этиш кўзда тутилган.

Бундан ташқари, ҳудудларда автомобилларга газ тўлдиргич 26  компрессор станциясининг қурилиши транспорт хизматини такомиллаштириш, ёқилғи нефть маҳсулотларини тежаш ва экологик вазиятни янада яхшилаш имконини беради. Бу ишлар Давлат дастурида режалаштирилган ҳамда энергия ва ресурс тежайдиган технологияларни жадал жорий этишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга оширишнинг муҳим қисмидир.

Масалан, жорий йилда бино ва иншоотларнинг энергия самарадорлигини ошириш мақсадида «Навоий» эркин иқтисодий индустриал зонасида фотоэлектр панеллар, 10 минг дона замонавий, самарали иссиқлик ва сув иситиш қозонларини ишлаб чиқариш ташкил қилинади. «Ангрен» махсус индустриал зонасида эса энергия тежайдиган ёруғлик диодли лампалар ишлаб чиқарадиган қўшма корхонани ташкил этиш режалаштирилган.

Йилнинг асосий қисмини қуёшли кунлар ташкил этадиган мамлакатимизда муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш катта истиқболга эга. Давлат дастурида Қорақалпоғистон Республикасининг 17 қишлоқ врачлик пункти ва битта туман марказий шифохонасини шундай қурилмалар билан таъминлаш кўзда тутилган.

Мамлакатимиз ҳудудларида чакана савдо ва умумий овқатланиш тармоқларини янада кенгайтириш кўзда тутилган. Аввало, қишлоқ жойларда бундай объектларни қуришга оид ҳудудий манзилли дастурлар ишлаб чиқилади. Қишлоқ массивларида якка тартибдаги уй-жойлар қуришда бир пайтнинг ўзида «гузар» шаклидаги чакана савдо ва савдо-маиший комплекслар, шунингдек, бундай массив ва, умуман, қишлоқларда 966 чакана савдо шохобчаси ҳамда 260 умумий овқатланиш корхонасини қуриш режалаштирилган.

Озиқ-овқат товарлари, жумладан, йод танқислиги касалликларининг олдини олишга ёрдам берадиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш кенгаяди. Масалан, 2013 йилда Қорақалпоғистон Республикасидаги «Қўнғирот натрий сульфат» шуъба корхонасида йодланган ош тузи ва мамлакатимиз саноати учун зарур натрий сульфат ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

 

Шундай қилиб, «Обод турмуш йили» Давлат дастурида Президентимиз раҳнамолигида изчиллик билан амалга оширилаётган ижтимоий йўналтирилган сиёсатнинг барча муҳим йўналишлари қамраб олинган. Мазкур дастурнинг ҳаётга татбиқ этилиши мамлакатимизни жадал ривожлантириш асосини мустаҳкамлаш, халқимиз ҳаёт сифати ҳамда даражаси, унинг фаровонлигини янада оширишда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

 

*Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.02.2013 йилдаги ПҚ-1920-сон қарори билан тасдиқланган.

    ЎзА материали асосида тайёрланди.

Прочитано: 3125 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика