Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 11 / Амалий бухгалтерия

ЯСТнинг энг кам миқдори татбиқ этилмайди

Корхонамиз чакана савдо фаолиятини амалга ошириш мақсадида ташкил қилинган. Лекин, фаолият юритиш учун на ўз жойимиз ва на ижарага олинган жойимиз бўлмаганлиги сабабли ташкил этилгандан буён умуман фаолият кўрсатмаганмиз.

Ҳозирда солиқ идораси Адлия вазирлигида 18.08.2010 йилда 2134-сон билан рўйхатдан ўтказилган ЯСТнинг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан чакана савдо корхоналари томонидан ЯСТни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга асосан ЯСТ тўлашимизни талаб қилмоқда.

Шунингдек, фаолиятимизни ривожлантириш мақсадида устав жамғармамизга белгиланганидан ортиқча пул маблағлари киритдик. Биздан ушбу ортиқча киритилган пул маблағлари учун ҳам солиқ тўлашимизни талаб қилишмоқда.

Солиқ идорасининг ушбу талаблари қонунийми?

«Диёнат Хотам» МЧЖ раҳбари.

 

– Солиқ кодексининг (СК) 352-моддасига кўра савдо ва умумий овқатланиш корхоналари сифатида рўйхатдан ўтказилган янги ташкил этилган юридик шахслар ягона солиқ тўловини (ЯСТ) давлат рўйхатидан ўтказилган санадан эътиборан жорий йил тугагунига қадар, 1 октябрдан кейин рўйхатдан ўтказилган юридик шахслар эса кейинги йил тугагунига қадар, солиқ солишнинг бошқа тизимини танлаш ҳуқуқисиз, тўлайдилар.

Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан чакана савдо корхоналари, хизмат кўрсатиш соҳасидаги микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг (АВ томонидан 18.08.2010 йилда 2134-сон билан рўйхатдан ўтказилган, кейинги ўринларда – 2134-сон Низом) 2-бандига биноан чакана савдо корхоналари бўлиб ҳисобот чораги (ойи) якунлари бўйича асосий фаолият тури чакана савдо бўлган юридик шахслар ҳисобланади.

2134-сон Низомга биноан чакана савдо корхоналари ЯСТни унинг базавий миқдорини ҳисобга олган ҳолда тўлайдилар. ЯСТнинг базавий миқдори солиқ тўловчининг асосий фаолият туридан келиб чиқиб аниқланган якка тартибдаги тадбиркорлар учун ўрнатилган ставка бўйича қатъий белгиланган солиқ суммасидан келиб чиқиб ҳисобланади.

СКнинг 22-моддасига кўра, асосий фаолият тури деб юридик шахснинг умумий реализация қилиш ҳажмидаги тушум улуши ҳисобот даври якунлари бўйича устунлик қиладиган фаолияти тушунилади.

Шунингдек, СКнинг 350-моддасига асосан солиқ солиш мақсадида савдо ва умумий овқатланиш корхоналари жумласига савдо ва умумий овқатланиш соҳасидаги фаолият ўтган ҳисобот йили якунлари бўйича асосий фаолият тури бўлган юридик шахслар киради.

Агар корхона ҳисобот даврида ЯСТнинг энг кам миқдори белгиланган фаолият турини тўхтатиб, 2134-сон Низомнинг 10-бандида кўрсатилган хабарномани давлат солиқ инспекциясига тақдим этмаган бўлса, у ЯСТни 2134-сон Низомда назарда тутилган тартибда ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда тўлайди.

Лекин, агар ҳисобот ойи (чораги) якунлари бўйича корхонанинг асосий фаолият тури худди шундай фаолият турини амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган қатъий белгиланган солиқ миқдорида ЯСТнинг энг кам миқдори белгиланган чакана савдо ёки хизмат кўрсатиш бўлмаса, у ҳолда ушбу корхона ЯСТни Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга (АВ томонидан 3.03.2011 йилда 2203-сон билан рўйхатдан ўтказилган, кейинги ўринларда – 2203-сон Низом) мувофиқ тўлайди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, корхонангизда умуман фаолият юритилмаган бўлса, ўз-ўзидан ҳисобот чораги якуни бўйича сизнинг асосий фаолиятингиз чакана савдо бўлмайди ва 2134-сон Низомнинг 11-1-бандига асосан ЯСТни 2203-сон Низомга мувофиқ ер солиғининг 3 бараваридан кам бўлмаган миқдорда тўлайсиз.

ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисоблаб чиқаришда юридик шахслар томонидан мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ҳуқуқи, фойдаланиш ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида фойдаланиладиган ер участкалари ҳисобга олинади.

Модомики, сизнинг корхонангиз фаолият ҳам юритмаган, фойдаланишида эгаллаган ер участкалари ҳам бўлмаган экан, бундай корхоналар учун ЯСТнинг энг кам миқдори нормалари татбиқ этилиши кўзда тутилмаган.

Лекин СКнинг 355-моддасида «устав жамғармасини ривожлантириш учун йўналтирилган пул маблағлари» эмас «устав фондига олинган ҳиссалар» солиқ солиш объекти сифатида қаралмаслиги белгиланган. Шунинг учун корхона томонидан устав фондига уставда белгиланганидан ортиқча сумманинг киритилиши бу устав жамғармасини ривожлантириш деб қаралмайди, аксинча, ушбу ортиқча сумма корхона учун бошқа даромадлар сифатида қаралиб, бу сумма учун белгиланган тартибда солиқ тўланиши лозим.

Жавобни экспертимиз

Мурод МУҲАММАДЖОНОВ

тайёрлади.

Прочитано: 2653 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика