Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 11 / Солиқ солиш

«Агар отасининг машинасини бошқарса...»

Бизнинг МЧЖ божхона брокери ҳисобланади ва ЎзР божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарлар ва бошқа юкларни декларациялаш ва божхона расмийлаштируви хизматлари ҳамда маслаҳатлар бериш ва бошқа қўшимча хизматларни кўрсатади.

Фаолиятимиз ходимларнинг божхона постлари, омборлар, сертификатлаштириш органлари ва бошқа жойларга тез-тез боришларини тақозо этади. Ушбу сафарларнинг ҳаммасини ходимлар ўзлари фойдаланадиган, бироқ турмуш ўртоғи ёки ота-онасидан бирига тегишли бўлган автомобилларда амалга оширадилар.

Шу сабабли корхона ходимларининг шахсий автомобилидан меъёрлар доирасида хизмат сафарлари учун фойдаланганлигига солиқ юкини қўлламасдан компенсация тўлай олмайди, чунки бизнинг ҳолатимизда компенсация тўловлари ходимнинг меҳнат ҳақи тарзидаги даромадига киритилади (СКнинг 174-моддаси) ва унга умумбелгиланган тартибда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг суғурта бадаллари солинади.

«Агар отасининг машинасини бошқарса...» материалида («СБХ»нинг 15.11.2012 йилдаги 46 (954)-сони) мазкур вазиятни батафсил тушунтиргансиз.

Корхонамиз қўшимча солиқ юкини торта олмайди. Савол туғилади: корхона ходимларининг бензин ва автомобилни сақлаш харажатларини қандай қилиб компенсациялаши мумкин? Ушбу муаммо биз учун жуда долзарб.

Корхона ходим хизмат сафарлари учун фойдаланадиган автомобилга бензин қуйдириш, уни таъмирлаш ва унга қараш учун корпоратив карточка билан ҳақ тўлай оладими? Унга ЯИТ ва суғурта бадаллари солмасдан, моддий наф тарзида ходимнинг даромадига киритиладиган (СКнинг 177-моддаси) корхона қилган харажатлар суммасидан ходимдан даромад солиғини ушлаб қолиш учун бухгалтерияга тегишли маълумотлар топшириш керакми?

МЧЖ бош бухгалтери.

 

– Сизнинг вазиятингизда автомобиль эгаси билан ижара ёки текинга фойдаланиш шартномасини тузиш энг оддий ечим бўлар эди. Автомобилни ижара ёки текинга фойдаланишга беришга доир битимлар мажбурий тарзда нотариал тасдиқланиши ва ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказилиши керак.

Ижара шартномаси тузилганда юридик шахс тўланадиган ижара ҳақи суммасидан 8%лик ставкада ЖШДС ушлаб қолиши керак. Мазкур ҳолда жисмоний шахс (автомобиль эгаси) мол-мулкни ижарага беришдан мулкий даромад олади, унга эса ЯИТ ва фуқароларнинг мажбурий суғурта бадаллари солинмайди.

Агар сиз автомобилдан текинга фойдаланиш шартномаси тузсангиз, жисмоний шахс (автомобиль эгаси) ҳеч қандай даромадга эга бўлмайди. Бироқ ижарачи (юридик шахс) бошқа даромад олади (олинган мулкий ҳуқуқларнинг бозор баҳоси бўйича), у юридик шахсларнинг фойда солиғи бўйича ҳам, ЯСТ бўйича ҳам солиқ солинадиган базага киритилади (Солиқ кодекси 132-моддасининг 4-банди, 355-моддаси).

Юридик шахслар томонидан миллий валютадаги корпоратив банк карталаридан фойдаланиш тартиби тўғрисида низомга1 кўра, корпоратив банк карталарининг тутиб турувчилари киритилган ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида низомда2 назарда тутилган харажатларни тўлашлари мумкин. Мазкур Низомнинг 2.2.3-бандида хизмат енгил автотранспорти ва хизмат микроавтобусини сақлаш, ёллаш ва ижарага олиш харажатлари назарда тутилади. Бундан келиб чиқадики, корхона кўрсатилган харажатларга корпоратив пластик карта орқали  тўлашга ҳақли. Бунда корхона билан автомобиль эгаси ўртасида ижара шартномаси ёки текинга фойдаланиш шартномаси мавжуд бўлганда корхонанинг автомобилни сақлаш харажатлари жисмоний шахснинг (автомобиль эгасининг) даромади ҳисобланмайди ва унга ЖШДС, ЯИТ ва фуқароларнинг мажбурий суғурта бадаллари солинмайди.

1МБ бошқарувининг АВ томонидан 18.04.2005 йилда 1470-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

2ВМнинг 5.02.1999 йилдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган.

Жавобларни эксперт-иқтисодчимиз Игорь АИПКИН тайёрлади.

Прочитано: 2570 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика