Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 11 / Солиқ солиш

1 июндан бошлаб статистика ҳисоботларини электрон шаклда топшириш мумкин

Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг интерфаол хизматларини фаоллаштириш ва такомиллаштиришга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

 

Давлат статистика қўмитаси раисининг ўринбосари Б.Бегалов Президентимиз Ислом Каримовнинг 2012 йил 16 июлда қабул қилинган «Статистик, солиқ, молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонида статистика ҳисоботи механизмини такомиллаштириш бўйича муҳим вазифалар белгиланганини таъкидлади. Бугунги кунда Давлат статистика қўмитасига турли ҳисоботларни электрон шаклда тақдим этиш мумкин ва бунинг учун дастурий таъминот бепул тақдим этилади.

Қўмитада давлат статистика ҳисоботларини электрон шаклда тақдим этиш чора-тадбирлари амалга оширилмоқда. Бу борада Ёш дастурчиларни қайта тайёрлаш ва қўллаб-қувватлаш маркази билан ҳамкорликда электрон шаклдаги статистика ҳисоботларини тўплаш тизимини модернизация қилиш ва янада такомиллаштириш ишлари бажарилмоқда. Айни даврда тизимдан 90 шаклдан ортиқ статистика ҳисоботларини тақдим этиш учун фойдаланиш мумкин. Охирги ҳисобот даврида ушбу тизим бўйича 95 минг корхона ва ташкилот ўз ҳисоботини тақдим этди. 2013 йилнинг июнь ойидан бошлаб барча шаклдаги давлат статистика ҳисоботларини электрон шаклда тақдим этиш мумкин бўлади.

Тадбир иштирокчиларига қўмита сайтида (www.stat.uz) кенг доирадаги фойдаланувчилар учун 6 та асосий ва 4 та қўшимча интерфаол хизматлар мавжудлиги маълум қилинди. Улар мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг шаклланган макроиқтисодий кўрсаткичлари, корхона ва ташкилотларнинг давлат реестри, давлат ҳисоботлари шаклларининг бланкаларини ўз ичига олган.

ЎзА материали асосида.

 

 

 

Прочитано: 2415 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика