Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2013 год / № 9 / Оила муносабатлари

Мен ажрашмайман

Турмуш икир-чикирлари туфайли мен эрим билан ажрашмоқчиман, лекин у бунга рози бўлмаяпти. Мен ФҲДЁ органига борган эдим, у ердан мени фуқаролик ишлари бўйича судга жўнатишди. У ердан эса мени яна ФҲДЁга қайтаришди.

Бизнинг вояга етмаган фарзандларимиз йўқ, мулкий низолар ҳам мавжуд эмас. Менга маслаҳат берсангиз, ажрашиш тўғрисидаги аризани мен кимга тақдим этишим керак? Қайси ҳолларда у ФҲДЁга ва қайси ҳолларда судга тақдим этилади?

Сурайё.

 

– Ўзбекистон қонун ҳужжатлари ажрашиш тартибини императив тарзда тартибга солади (Оила кодексининг 7-боби; Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларининг1 IV бўлими). Никоҳни бекор қилмоқчи бўлган эр-хотинлар ариза билан қаерга – ФҲДЁ органигами ёки судгами – мурожаат қилишларини ўзлари танламайдилар.

ФҲДЁ органлари қуйидаги ҳолларда никоҳдан ажратадилар:

эр-хотинларнинг ўзаро розилигига кўра уларнинг мулкий низолари ҳамда вояга етмаган фарзандлари бўлмаган тақдирда;

эр ёки хотиндан бирининг аризаси асосида улардан бири суд томонидан бедарак йўқолган ёки руҳияти бузилиши (руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги) сабабли муомалага лаёқатсиз деб топилган ёхуд содир қилган жинояти учун 3 йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилинган бўлса.

Никоҳдан ажратиш суд тартибида амалга оширилади, агар:

эр-хотинларнинг ўртада вояга етмаган фарзандлари бўлса (эр ёки хотиндан бирининг аризаси асосида улардан бири суд томонидан бедарак йўқолган ёки руҳияти бузилиши (руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги) сабабли муомалага лаёқатсиз деб топилган ёхуд содир қилган жинояти учун 3 йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилинган ҳоллар бундан мустасно);

болалари тўғрисида, биргаликдаги умумий мол-мулкини бўлиш ҳақида ёки ёрдамга муҳтож, меҳнатга лаёқатсиз эр (хотин)га таъминоти учун маблағ тўлаш ҳақида низо мавжуд бўлса;

эр-хотиндан бирининг никоҳдан ажратишга розилиги бўлмаса;

қаршилиги бўлмаса-да, эр-хотинлардан бирининг ФҲДЁ органида никоҳдан ажралишдан бош тортганда (масалан, биргаликда ариза беришни рад этса ёхуд аризани бериб, никоҳдан ажратишни рўйхатдан ўтказишга келмаса).

Шундан кўринадики, агар эр-хотинлардан бири никоҳдан ажралишга рози бўлмаса, охирги сўзни айтиш судга қолади. Шунинг учун «ажрашаман ёки ажрашмайман» деган дағдағанинг аҳамияти кучли эмас. Жуфтларнинг ҳатто биттаси никоҳдан ажрашишни истамаса-да, суд уларни барибир ажратиб юбориши мумкин.

Модомики, эрингиз ажрашишни истамас экан, сиз никоҳдан ажрашиш тўғрисидаги ариза билан фуқаролик ишлари бўйича туманлараро (шаҳар) судига мурожаат қилишингиз керак. Туман (шаҳар) ФҲДЁсидан эса сиз эрингиз билан никоҳдан ажратиш тўғрисида биргаликда ёзилган аризани бермаганлигингиз тўғрисидаги ёхуд уни бериб, эрингиз никоҳдан ажратишни рўйхатдан ўтказишга келмаётганлиги тўғрисидаги маълумотномани келтиришингиз керак.

 

1ВМнинг 12.04.1999 йилдаги 171-сон қарори билан тасдиқланган.

Ахтам ХИКМАТОВ,

адвокат.

Прочитано: 3012 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика