Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2013 год / № 9 / Паспорт масалалари

Уйингизда яшовчилар учун жавоб берасиз

Доимий пропискани расмийлаштириш масаласи бўйича ички ишлар органларига юбориладиган ҳужжатларнинг ҳақиқийлиги ва ишончлилиги, паспорт тизими қоидаларини бузганлик учун корхоналар раҳбарларига, турар жой эгаларига нисбатан қандай жавобгарлик чоралари кўрилади?

– Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 223-моддасига кўра паспорти бўлиши шарт бўлган фуқаронинг паспортсиз ёки ҳақиқий бўлмаган паспорт билан, вақтинча ёки доимий пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда турмасдан яшаши, қасддан яроқсизлантиришига олиб келган паспортни бепарволик билан сақлаши ва бунинг оқибатида паспортнинг йўқолиши – энг кам иш ҳақининг 1 бараваридан 3 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Паспортсиз, вақтинча ёки доимий пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича ҳисобга турмаган шахсларнинг яшашига (шу жумладан улар эгаллаган турар жойларда) йўл қўйган шахсларга нисбатан ЭКИҲнинг 3 бараваридан 10 бараваригача суммада жарима солинади.

Паспортсиз ёки ҳақиқий бўлмаган паспорт билан, худди шунингдек вақтинча ёки доимий пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича ҳисобга турмасдан яшаб турган фуқароларни ишга қабул қилиш, шунингдек фуқаролардан паспортларни ноқонуний равишда олиб қўйиш ёки уларни гаровга олиш мансабдор шахсларга ЭКИҲнинг 5 бараваридан 15 бараваригача жарима солишга сабаб бўлади.

Бунда жарима тўлаш айбдорларни улар йўл қўйган ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш мажбуриятидан озод қилмайди.

Санжар ХЎЖААҲМЕДОВ, экспертимиз.

Прочитано: 2473 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика