Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2013 год / № 7 / Оила муносабатлари

Қайнона ворис бўла оладими?

Хотиним билан бирга унинг номига квартира сотиб олдик. Бироқ яқинда кулфат юз бериб, хотиним тўсатдан вафот этди. Мен билан икки нафар болаларимиз қолди: уларнинг бири 18 ёшда, иккинчиси эса 13 ёшда. Квартирани ўз номимга қайта расмийлаштириш учун нотариусга мурожаат қилдим. Бироқ унинг айтишича, мен ва болаларимдан ташқари, хотинимнинг ота-онаси ҳам квартирага ворис бўларкан. Бироқ квартирани ўзимиз сотиб олган эдик-ку. Қайнона ва қайнотанинг бунга қандай дахли бор? Нотариус ҳақми?

Анвар.

– Нотариус тамомила ҳақ.

Сизнинг ҳолатингизда ворислик фуқаронинг вафоти оқибатида очилади. Агар рафиқангиз васиятнома қолдирмаган бўлса, ворислик қонун бўйича амалга оширилади1.

Қонун бўйича ворислар ворисликка Фуқаролик кодексининг 1135–1141-моддаларида назарда тутилган кетма-кетлик тартибида чақирилади.

Тенг улушларда биринчи навбатдаги ворислик ҳуқуқига қуйидагилар эга бўладилар:

  • мерос қолдирувчининг болалари (шу жумладан фарзандликка олинган ва унинг вафотидан кейин туғилган болалари);
  • эри (хотини);
  • ота-онаси (фарзандликка олувчилар).

Яъни сизнинг ҳолатингизда меросхўрлар бўлиб эр сифатида сиз, иккала болангиз ва хотинингизнинг ота-онаси (қайнота ва қайнона) ҳисобланади. Вафот этган хотинингизнинг улуши мерос бўлиб қолади, у 5 та тенг қисмга бўлинади.

Квартира хотинингиз номига «ёзилганлиги» ва ундаги улушлар белгиланмаганлигига қарамай, квартиранинг ярми аллақачон сизники бўлиб қолган. Зеро, Оила кодексининг меъёрларига кўра (23-модда), эр ва хотиннинг никоҳ давомида орттирган мол-мулклари, шунингдек никоҳ қайд этилгунга қадар бўлажак эр-хотиннинг умумий маблағлари ҳисобига олинган мол-мулклари, уларнинг биргаликдаги умумий мулки ҳисобланади. Умумий мол-мулк, у эр ёки хотиндан бири томонидан ёки уларнинг бири номига (пул маблағларига) олинган бўлишидан қатъи назар, эр ва хотиннинг умумий мол-мулки ҳисобланади.

Шу тариқа, сизнинг квартирадаги

1/2 улушингизга яна 1/5 қисм қўшилади ва умуман олганда, квартиранинг 6/10 қисмига эга бўласиз, болалар ва хотинингиз ота-онасининг ҳар бири 1/10 улушига эга бўлади.

Мерос очилган жойдаги нотариус сизга меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномани илтимосингизга кўра беради. Умумий қоидаларга кўра меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома мерос очилган кундан эътиборан 6 ой ўтганидан кейин берилади. Агар нотариусда тегишли мол-мулкка ёхуд бутун меросга нисбатан гувоҳнома беришни сўраб мурожаат этган шахслардан бошқа меросхўрлар йўқлиги тўғрисида маълумотлар бўлса, гувоҳнома ярим йил тугамасидан олдин берилиши мумкин (Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисида йўриқноманинг2 237-банди).

Гувоҳнома олганингиздан кейин сиз туман, шаҳар ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимига (илгари БТИ дейиларди) мурожаат қилишингиз ва кўчмас мулкка бўлган ўз мулк ҳуқуқингизни рўйхатдан ўтказишингиз зарур.

Бундан ташқари, сизга эслатиб ўтамизки, мерос таркибига нафақат квартирага оид ҳуқуқ, балки мерос очилган пайтда хотинингизга тегишли бўлган, уларнинг амал қилиши вафот этгандан кейин ҳам бекор этилмаган барча ҳуқуқ ва мажбуриятлар киради (бундан мерос қолдирувчининг шахси билан чамбарчас боғлиқ ҳуқуқ ва мажбуриятлар, масалан, пенсия, нафақалар, меҳнат ва ижтимоий таъминот тўғрисидаги қонун ҳужжатларига асосан бошқа тўловлар; алимент мажбуриятларида юзага келган ҳамда бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятлар мустасно)

1Ворислик васият ва қонун бўйича амалга оширилади (Фуқаролик кодексининг 1112-моддаси).
2Адлия вазирининг АВ томонидан 30.03.2010 йилда 2090-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

Ахтам ХИКМАТОВ,  адвокат.

Прочитано: 2621 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика