Мен Россия Федерацияси фуқаросиман, хотиним эса – Ўзбекистон фуқароси. Тошкентда туғилган ўғлимиз яқинда 16 га тўлади. У Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспортини оладими?
Александр.
– «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Қонуннинг1 14-моддаси биринчи қисмига мувофиқ ота-онасининг фуқаролиги ҳар хил бўлиб, улардан бири бола туғилган пайтда Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлган бўлса, туғилган боласи Ўзбекистон Республикаси фуқароси ҳисобланади. Сизнинг ўғлингиз ушбу қоиданинг амал қилиш доирасига тушади ва Ўзбекистон Республикасининг фуқароси ҳисобланади. Сиз нотариал органларга мурожаат қилишингиз ва унинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олишга розилигингизни расмийлаштиришингиз лозим. Шундан кейин паспорт олиш учун доимий яшаш жо-йингиздаги ИИБ чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш органига мурожаат қилиш керак.
12.07.1992 йилдаги 632-XII-сон.
Санжар ХЎЖААҲМЕДОВ, экспертимиз.