Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2013 год / № 7 / Паспорт масалалари

Биометрик паспорт олиш осон!

Биринчи паспортимни иккинчисига – биометрик паспортга алмаштиришга киришарканман, мен, табиийки, буни паспортини алмаштиришга улгурган кишилардан сўраб-суриштирдим. Олган жавобларим турлича бўлди: «ҳаммаси бир меъёрда ўтади»дан «бундан қийин юмуш йўқ»гача. Менинг паспорт алмаштириш тажрибам ҳам ўзига хос жараён бўлди. Биометрик паспортлар бериш тизими пойтахтдаги Юнусобод туман ички ишлар бошқармасида қандай ишлаётганлиги тўғрисида ҳикоя қилмоқчиман. Эҳтимол, ёзганларим кимларгадир асқотиб қолар.

Дарҳол айтмоқчиман: паспортимни муайян ёшга етгач алмаштирганлигим боис бунда алоҳида муаммолар юзага келмади.

Юнусобод туман ИИБга  тушлик вақтига яқин вақтда келсамда (у соат 13.00 дан 14.00 гача давом этади), 5-кабинетдан паспорт алмаштириш учун зарур бўлган ҳужжатлар тўғрисида тўлиқ маълумот олишга улгурдим. Улар: илгари берилган паспорт, уни алмаштиришга ариза, энг кам иш ҳақининг тенг ярми – 39 795 сўмга тенг давлат божи тўланганлиги тўғрисида квитанция, тўлдирилган 16, 18-шакллар (прописка учун).

Биометрик паспорт олишга ариза бланкалари ва бошқа шакллар учун мени (қолган бошқалар каби) «хизматлар столи»га юборишди. Шуни қайд этиш жоизки, ИИБ ҳудудида 6 та ана шундай «стол» турибди. Бланкаларни ўз қўлим билан тўлдиришга имкон беришмади, хизматга тайёр бир аёл уларга барча зарур маълумотларни босма ҳарфларда қайд этди. Унинг хизмати менга 2 500 сўмга тушди. Тушлик вақти ҳам етиб келган эди, мен банк ходимлари жадвалга қараб аниқ ишлашларига ишонч ҳосил қилдим. Мен давлат божини роса бир соатдан кейин тўлашга муваффақ бўлдим, унгача ҳовлида ўтиришга тўғри келди.

Бунга бор-йўғи 15 дақиқа кетди, бироқ бу вақт орасида электрон чип учун зарур фотосуратлар ва бармоқларнинг излари олинадиган кабинет эшиги олдида кичикроқ навбат ҳосил бўлиб қолди. Мен навбатда тахминан ўнинчи эдим. Шу сабабли суратга тушиш олдидан соч турмагини тўғрилаётган қиз ва галстукни тўғри боғлашга уринаётган йигитни кузатишдан бошқа ишим йўқ эди. Шуни таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномада паспортга доир фотосуратга фақат битта талаб қўйилган, расмга бош кийимсиз тушишингиз керак. Бироқ паспорт столининг ходимлари соч юзни ёпиб қўймаслиги керак деб ҳам талаб қиладилар, бўйинга салмоқдор маржон тақиш ҳам маъқулланмайди...

Одамлар бундай навбатларда 2 кунлаб туриши ҳақидаги гап-сўзларни кўп эшитганим учун мен ҳам бу кабинет эшиги олдида кўп вақт туришга тайёр эдим. Шундай бўлса-да ярим соат ўтмасданоқ мени кабинетга таклиф қилишди.

Кабинет зарур ахборот олиш учун жиҳозланган эди. Сиз экранда оператор киритаётган маълумотларни кўрасиз. Агар у исм, фамилияларда, паспорт эгаси ёки унинг ота-онаси тўғрисидаги бошқа маълумотларда хатога йўл қўйса, уни шу заҳоти тузатиш мумкин. Фотосурат ҳам шу ерда тайёрланади. Биринчи сурат менга ёқмади, оператор шу заҳоти такрорий сурат олди ва: «Айни шу фотосурат паспортга жойлаштирилади», деб огоҳлантирди.

Бармоқ изларини олиш таомили оддий: аввал сенсор экранга ўнг қўлнинг 4 бармоғи, кейин чап қўлнинг 4 бармоғи, сўнгра 2 катта бармоқ қўйилади. Буларнинг ҳаммаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази (ДПМ)нинг маълумотлар базасида сақланади.

Енгил саъй-ҳаракатлар якунланганидан кейин менга жавоб бериб, янги паспортни 10 кундан кейин олишим тўғрисида огоҳлантиришди. Агар у олдинроқ тайёр бўлса, хабар қилишлари учун телефон рақамимни қолдиришни сўрашди. Ҳақиқатан ҳам, 5 кундан кейин менга бугун соат 15.00 да янги биометрик паспортимни олишим мумкинлигини хабар қилишди.

Тайинланган вақтда паспорт столига келганимда мен « ҳақиқий навбат»ни кўрдим – кабинет эшиги олдида 25 киши тўпланган эди. Ходимлар аҳволни бир зумда тўғрилашди: кишиларга рўйхат тузиш учун бир варақ қоғоз бериб, паспорт олиш учун келган кишиларни шунга қараб чақириб туришди.

Талатўп узоқ давом этмай, навбат тезда тарқади. Кабинетда ходим бош бармоғимни бармоқ изларини базага киритадиган ускунага қўйишимни айтди. Қурилма мени «таниди» ва менга биометрик паспорт беришди. У эски паспортдан анча фарқ қилади. Аввало муқовада дунёдаги 100 дан ортиқ мамлакатнинг биометрик паспортларига қўйиладиган белги – халқаро стандарт бор. Паспортнинг иккинчи саҳифасида паспорт серияси, эгасининг фамилияси, исми-шарифи, жинси, туғилган санаси ва жойи, паспорт берилган сана ва амал қилиш муддатининг тугаш санаси кўрсатилган. Фотосурат ёпиштирилмаган, балки туширилган. Шуни қайд этиш жоизки, янги паспортнинг ламинацияланган варақлари анча юпқа. Шу боис шахсни тасдиқловчи янги гувоҳномага янада авайлаб мурожаат қилиш керак бўлади.

Ўзбекистон фуқаросининг паспортидаги ёзувлар икки тилда: ўзбек ва инглиз тилларида (Қора-қалпоғистон аҳолиси учун қорақалпоқ тилидаги саҳифа қўшилади) ёзилган янгиликлар ораси-

да – виза қўйиш учун варақлар кўп берилган, бу эса хорижга тез-тез чиқувчилар учун айни муддао.

Янги паспортни мен жумада олдим. Душанбада эса паспортчининг олдига чиқдим. Яна туман ИИБга боришимга тўғри келмади, барча зарур ишларни унинг ўзи бажарди. Икки кундан кейин прописка қилинган ва керакли муҳрлар қўйилган паспорт қўлимга тегди.

Эҳтимол, баъзилар менинг тажрибам намунали бўла олмайди ва туман ИИБда ушбу материални ёзиш ниятимни билишган, шу сабабли сансалорликлар бўлмаган деб ўйлашар. Бу – хато фикр. Мен паспортни уни алмаштириш вақти келган Ўзбекистоннинг оддий фуқароси сифатида олдим. Бугун ҳам тўлиқ асос билан айтишим мумкин, паспортни алмаштириш – осон!

Мен хорижга чиқиш учун ёки бошқа давлатда яшаётган (таълим олаётган) кишилар биометрик паспортни қандай қилиб олишларини билмайман. Уларда, эҳтимол, ҳужжатларни алмаштиришнинг бошқача тартиби амал қилар. Бироқ республикада яшаётган ва ҳужжатларни режали тарзда алмаштирадиган кишиларда муаммолар юзага келмайди.

Ольга КИРЬЯКОВА, мухбиримиз.

Прочитано: 11032 раз(а)

Комментарии к статье (2)

Ошибка: Xbb_Tags_Color не найден.Ошибка: Xbb_Tags_A не найден.
2018-11-09 12:06:36, Гость_:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!
2020-05-07 14:22:23, Гость_:
паспортимни йукотиб куйдим

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика