Norma.uz

Мақбуллаштириш кўпроқ бўлсин!

Радиодан ҳукумат фермерлар учун ер участкаларини кўпайтириш тартибини қабул қилганлиги тўғрисида эшитдим. Ушбу ҳужжатнинг моҳиятини очиб бера оласизми? У билан қаерда танишса бўлади?

Т.Холидова,

фермер хўжалигининг раҳбари.

– Вазирлар Маҳкамасининг 31.01.2013 йилдаги 22-сон қарори билан Фермер хўжалигининг ер майдонини мақбуллаштириш ва уни тугатиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

Унга кўра бундай ер участкасини мақбуллаштириш ва тугатиш:

  • ихтиёрий асосда;
  • фермер хўжалиги томонидан шартнома интизомини бузиш ва хўжалик фаолиятини самарасиз юритишнинг аниқланган далиллари асосида амалга оширилиши мумкин.

 

Ихтиёрий мақбуллаштириш участкани кўпайтириш ҳамда камайтиришни тақозо этади. Камайтириш фермер хўжалиги раҳбарининг туман (шаҳар) ҳокимига берган аризаси асосида амалга оширилади. Кўпайтириш учун фермер хўжалиги давлат мулки бўлган ер майдонларини узоқ муддатли ижарага бериш танловида қатнашиши керак.

Ихтиёрийлик асосидаги мақбуллаштиришдан сўнг ер майдони «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Қонунда1 назарда тутилган минимал миқдордан кам бўлмаслиги керак. Чунончи, деҳқончилик хўжалиги учун ижарага бериладиган ер майдонининг энг кам ўлчами пахтачилик ва ғаллачилик учун – камида 30 гектар, боғдорчилик, узумчилик, сабзавотчилик ва бошқа экинлар етиштириш учун – камида 5 гектар бўлади. Мақбуллаштиришда ер майдони контурларининг яхлитлиги бузилишига йўл қўйилмайди.

Туман (шаҳар) ҳокими ариза тушгандан сўнг 3 кун муддатда ҳужжатларни комиссияга тақдим этади. У фермер хўжалиги ер майдонини ихтиёрийлик асосида мақбуллаштириш масаласини бир ҳафта муддатда кўриб чиқади ва тегишли хулоса чиқаради. Ҳоким комиссиянинг ижобий хулосаси асосида бир ҳафта муддатда ихтиёрийлик асосида ер майдонини мақбуллаштириш тўғрисида қарор қабул қилади ва уни ер майдонларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи вилоят комиссиясига (Қорақалпоғистон Республикаси комиссиясига) кўриб чиқиш учун юборади. Комиссия 10 кун мобайнида ҳокимнинг қарорини тасдиқлайди ёки уни рад этиш тўғрисида асосланган қарор чиқаради.

Шундан сўнг туман (шаҳар) ҳокими ва фермер хўжалиги раҳбари ўртасида тузилган ер майдонини узоқ муддатли ижарага бериш шартномасига ўзгартиришлар расмийлаштирилади.

 

Фермер хўжалиги томони            дан шартнома интизоми бузилишининг ҳамда хўжалик фаолияти самарасиз юритилишининг аниқланган ҳолатлари асосида унинг ер майдонини мақбуллаштириш маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ташаббуси билан амалга оширилади.

Қуйидаги ҳолатларнинг аниқланиши асос ҳисобланади:

а) ер майдонини ижарага олиш шартномаси шартларининг қўпол равишда бузилганлиги, энг аввало, ижарага берилган қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан бошқа мақсадларда фойдаланилганлиги;

б) фермер хўжалигини шакллантириш чоғида белгиланган унинг ихтисослашуви бузилганлиги;

в) ижарага берилган қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан оқилона фойдаланмаслик, мунтазам (кетма-кет уч йил мобайнида) норматив кадастр баҳосидан паст ҳосил олинганлиги;

г) фермер хўжалиги билан тайёрлов ташкилотлари ўртасида, энг аввало, давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш бўйича тузилган контрактация шартномалари шартларининг мунтазам (кетма-кет уч йил мобайнида) бажарилмаганлиги (форс-мажор ҳолатларининг вужудга келиши ҳолатлари бундан мустасно);

д) хўжалик фаолиятининг самарасиз ва паст рентабеллик билан юритилиши.

Бундай ҳолатлар аниқланган тақдирда далолатнома тузилади, унга тасдиқловчи ҳужжатлар ва материаллар илова қилинади. Унинг асосида 1 кун мобайнида тақдимнома ва зарур ҳужжатлар ҳамда материаллар туман (шаҳар) ҳокимига юборилади. Ҳоким 3 кун муддатда, уларни ер майдонларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича комиссияга тақдим этади. Комиссия бир ҳафта муддатда, тақдим этилган ҳужжатлар ва материаллар таҳлили асосида ер майдонини ижарага бериш шартномасини бекор қилиш ёхуд ер майдонини мақбуллаштириш тўғрисида хулоса тайёрлайди, хулоса ҳокимга юборилади. Ҳоким ушбу хулоса асосида фермер хўжалиги раҳбарига, комиссия хулосаси, далолатнома ва бошқа зарур ҳужжатлар ҳамда материалларни илова қилган ҳолда, ижара шартномасини бекор қилиш ёки ер майдони ўлчамини мақбуллаштириш тўғрисидаги таклифни юборади.

Шартномани бекор қилиш тўғрисидаги таклиф фермер хўжалиги раҳбари томонидан рад этилганда ёки Фуқаролик кодексининг 384-моддасида белгиланган муддатда жавоб олинмаганда ҳоким, белгиланган тартибда, комиссиянинг хулосасини, далолатнома ва бошқа зарур ҳужжатлар ҳамда материалларни илова қилган ҳолда ер майдонини ижарага бериш шартномасини бекор қилиш юзасидан хўжалик судига даъво аризасини юборади.

Тугатилган фермер хўжалигининг ер майдони олиб қўйилади ва кейинчалик қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бошқа талабгорларга танлов асосида берилади.

Елена ЕРМОХИНА,

эксперт-юристимиз.

Таҳририятдан. Ушбу ҳужжат «СБХ»нинг 12.02.2013 йилдаги

6 (966)-сонида чоп этилган.

Прочитано: 3111 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика