Norma.uz

Ўзи ва ходими учун

Бўлимда 2 киши ишлайди – бўлим бошлиғи ва оддий ходим. Ходим меҳнат таътилига чиқди ва унинг ишини раҳбари бажарди.

Бўлим бошлиғи вақтинча ишда бўлмаган ходим ва иш ҳажмининг ошганлиги учун қўшимча ҳақ олишга ҳақлими? Унга бундай ҳолда Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида низом татбиқ этиладими?

– Ҳа, бўлим бошлиғи қўшимча ҳақ олишга ҳақли.

Агар ҳисобот даврида ходимлар етишмаса, иш эса кўп бўлса, иш берувчи ушбу масалани Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида низомга (ВМнинг 18.10.2012 йилдаги 297-сон қарори билан тасдиқланган, бундан кейин – Низом) амал қилган ҳолда ўз вақтида ҳал этиши керак.

Бунда шуни эътиборга олиш лозимки, бюджет ташкилотларида қўшимча ҳақ миқдори бир неча касб ва лавозимда ишлагандаги лавозим маошининг 30%идан юқори бўлиши мумкин эмас. Ушбу

меъёр хизмат кўрсатиш доираси кенгайганда ёки бажариладиган ишлар ҳажми ортганда ҳам қўлланилади (Низомнинг 25, 26-бандлари).

Бошқа мулкчилик шаклларига мансуб корхоналарда ходимларга бир неча касб ва лавозимда ишлаганлиги, хизмат кўрсатиш доираси кенгайганлиги, бажариладиган ишлар ҳажми ортганлиги, ўзининг асосий иши билан биргаликда вақтинча бўлмаган ходимнинг вазифаларини бажарганлиги учун қўшимча ҳақ миқдори, агар ички меҳнат тартибида ўзгача қоида назарда тутилмаган бўлса, томонларнинг келишувига кўра белгиланади (Низомнинг 24-банди).

Абдусалом РИСҚУЛЛАЕВ,

эксперт-юристимиз.

Прочитано: 2557 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика