– Ходимнинг меҳнат шартномасини ўзининг ташаббуси билан бекор қилиш тўғрисида ёзма ариза бериши (Меҳнат кодексининг 99-моддаси) қонун билан белгиланган асослар бўлганда у билан меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш имкониятини истисно этадиган ҳолат деб ҳисобланиши мумкин эмас.
Агар ходим меҳнат интизомини огоҳлантириш муддати (икки ҳафта) мобайнида бузса, у белгиланган тартибда интизомий жавобгарликка тортилиши мумкин. Ходимнинг ўз меҳнат вазифаларини бир марта қўпол равишда бузганлиги, масалан, прогул қилганлиги учун меҳнат шартномасини иш берувчи ўз ташаббуси билан бекор қилиши мумкин (МК 100-моддаси иккинчи қисмининг 4-банди).
Шу боис меҳнат шартномасини ўз хоҳиши билан бекор қилиш тўғрисида ариза берган ходим ўз меҳнат вазифаларини бажариши, меҳнат интизомига риоя қилиши ва корхонанинг ички меҳнат тартиби қоидаларининг барча талабларига амал қилиши шарт (МКнинг 99, 176-моддалари).
Абдусалом РИСҚУЛЛАЕВ, эксперт-юристимиз.