Norma.uz

Раҳбарлар ўзгариб турса-да, ўринбосар ўз жойида қолади

 

Ушбу маълумотларни меҳнат дафтарчасига киритиш керакми? Бу қанча вақт давом этиши мумкин, зеро мен бундай режимда 6 ойдан кўпроқ вақтдан бери ишлаяпман?

М.Раҳимов,

Тошкент шаҳри.

 

– Амалдаги Меҳнат кодексига (МК) кўра иш берувчи меҳнат дафтарчасига ишга қабул қилиш, бошқа доимий ишга ўтказиш ва меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги маълумотларни ёзиши шарт (МК 81-моддасининг учинчи қисми).

Бошқа ишга ўтказишларнинг барчаси доимий бошқа ишга ўтказиш ҳамда вақтинча бошқа ишга ўтказишга бўлинади (МКнинг 92–95-моддалари). Сизнинг ҳолатингизда сўз бошқа ишга вақтинча ўтказиш тўғрисида боряпти.

МКнинг 93-моддасига мувофиқ ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишув бўйича вақтинча бошқа ишга ўтказишга йўл қўйилади (масалан, раҳбар йўқ бўлган ёки у тайинланишигача бўлган вақтга). У вақтинча йўқ бўлган ходимнинг ўрнини босиш учун; бекор туриб қолинганда; вақтинча ўринбосарликда; саломатлик бўйича ва бошқа ҳолларда амалга оширилиши мумкин. Келишилган муддат тугаганидан кейин иш берувчи ходимга аввалги ишни бериши шарт. Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида вақтинча бошқа ишга ўтказиш уларнинг сони билан эмас, балки фақат муддати билан чекланади. Яъни у бир неча маротаба амалга оширилиши мумкин.

Эътиборингизни вақтинча бошқа ишга ўтказишга МК 95-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган ҳолларда (ишлаб чиқариш зарурияти ёки бекор туриб қолиниши муносабати билан ходимни унинг розилигисиз) йўл қўйилишига қаратамиз. Ушбу даврда унга бажараётган ишига қараб, лекин аввалги ўртача иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда иш ҳақи тўланади.

Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари меҳнат дафтарчасига вақтинча бошқа ишга ўтказиш тўғрисидаги ёзувни сўзсиз киритишни назарда тутмайди (МК 81-моддасининг учинчи қисми). Бироқ агар сизга мазкур ахборот кейинги ишга жойлашиш чоғида зарур бўлса, иш жойидаги кадрлар бўлимига сизнинг раҳбар вазифаларини бажарувчи ёки вақтинча бажарувчи лавозимига тайинлаш тўғрисидаги буйруқ ёки маълумотноманинг тасдиқланган нусхасини беришларини илтимос қилиб мурожаат этишингизни тавсия қиламиз.

Абдусалом РИСҚУЛЛАЕВ, эксперт-юристимиз.

Прочитано: 2305 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика