Norma.uz

Қарзлар занжирини қандай узса бўлади

Мол етказиб берувчи корхонамизга нисбатан хом ашё учун қарзимиз бўйича даъво аризаси тақдим этди. Суднинг қарори билан пул маблағларимиз ва мол-мулкимизга банд солинди. Яқин вақт ичида суд ижрочилари кейинчалик реализация қилиш учун мол-мулкимизни хатлашни бошлашмоқчи.

Айни вақтда биз ўзимиз ишлаб чиқарган маҳсулот етказиб берилгани учун муддати ўтган дебиторлик қарзига эгамиз, мол-мулкимизни сақлаб қолиш учун у бемалол етади.

Бироқ ҳисобрақамимизда пул бўлмаганлиги боис уни ундириш тўғрисида судга мурожаат қила олмаймиз.

Агар давлат божини тўлаш учун пул бўлмаса, қарзни ундириш учун қандай қилиб судга мурожаат қилиш мумкин? Бундай вазиятда мол-мулкни сақлаб қолишнинг бирор-бир имконияти борми?

 

– Аввало дебиторлик қарзини ундиришга даъво аризаси бериш тўғрисида айтиб ўтсак. Давлат божини тўлаш учун маблағ йўқ бўлган тақдирда ҳам даъво билан судга мурожаат қилиш мумкин. Чунончи, Солиқ кодекси 337-моддасининг йигирма олтинчи қисмида назарда тутилишича, пул маблағлари мавжуд бўлмаганлиги хизмат кўрсатувчи банк томонидан тасдиқланган тақдирда, хўжалик суди давлат божини кечиктириб тўлашга рухсат бериши мумкин. Банк тасдиғида хўжалик судига мурожаат қилинган санадан кўпи билан 3 кун олдинги сана белгиланиши керак. Хўжалик процессуал кодекси 91-моддасининг тўртинчи қисмига кўра хўжалик суди алоҳида ҳолларда даъвогарнинг аризасига кўра унинг мулкий аҳволига қараб, давлат божини тўлашни кечиктиришга ёки бўлиб-бўлиб тўлаш учун рухсат беришга ҳақли. Аризада (илтимосномада) тўлашни кечиктириш учун асослар кўрсатилиши ва унга хизмат кўрсатувчи банкнинг маълумотномаси, мавжуд бўлса иккиламчи ва манфаатдор тарафнинг мулкий аҳволи даъво аризаси берилганда белгиланган тартибда давлат божини тўлаш имконини бермаслигини тасдиқлайдиган бошқа ҳужжатлар илова қилиниши керак. Одатда бундай илтимоснома даъво аризаси билан бирга берилади ёки унда баён қилинади.

Давлат божи тўлашни кечиктириш фақат объектив асослар бўлганда ва ҳужжатлар давлат божи тўлаш учун етарли бўлган пул маблағлари банк ҳисобрақамларида мавжуд эмаслигини тасдиқлаган ҳоллардагина берилади. Бундай ҳужжатлар бўлмаганида илтимосномани қа-

ноатлантириш рад қилинади1.

Корхонанинг мол-мулкини сақлаб қолиш масаласига жавоб топишда «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонун (29.08.2001 йилдаги 258-II-сон) 485-моддасининг қоидаларига эътибор беринг. Унинг биринчи қисмига биноан ундирувни қарздорнинг дебиторлик қарзига қаратиш амалда етказиб берилган товарлар, бажарилган ишлар ёки кўрсатилган хизматлар бўйича, шу жумладан, мулк ижараси шартномаси ва бошқа шартномалар бўйича, шунингдек қарздор ундирувчи сифатида иштирок этаётган ижро ҳужжати бўйича қарздорга тўланиши лозим бўлган пул маблағларини дебитор қарздорнинг ҳисобварақларидан низосиз тартибда ҳисобдан чиқариш орқали амалга оширилади.

Ундирувни қарздорга амалда етказиб берилган товарлар, бажарилган ишлар ёки кўрсатилган хизматлар бўйича дебитор тўлаши лозим бўлган пул маблағларига қаратиш қарздор ўз дебитори билан ўзаро ҳисоб-китобларнинг солиштирма далолатномасини тақдим этган тақдирда амалга оширилади. Агар дебитор ушбу ҳужжатни имзолашдан асоссиз бош тортган тақдирда, қарздор бир томонлама имзоланган солиштирма далолатномаларини дебиторлик қарзи мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда суд ижрочисига тақдим этишга ҳақли. Уни олгач, суд ижрочиси дебиторга унинг кредиторлик қарзи мавжудлиги ҳақида имзолаш учун солиштирма далолатномани ва қарздор томонидан тақдим этилган, ушбу қарзнинг мавжудлигини тасдиқлайдиган ҳужжатларнинг кўчирма нусхаларини илова қилган ҳолда ёзма билдиришнома юборади.

Уларни олгач, дебитор 3 кун ичида солиштирма далолатномани имзолаши ёки унда кўрсатилган қарзнинг йўқлигини асослаган ҳолда рад жавобини тақдим этиши шарт. Агар дебитор томонидан тан олинган қарз суммаси далолатномада кўрсатилганидан фарқ қилса, дебитор ўша муддатда суд ижрочисига ўзи тан олган суммани кўрсатган ҳолда солиштирма далолатномани тақдим этиши шарт.

Қарздор ва унинг дебитори ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китобларнинг солиштирма далолатномаси у суд ижрочисига тақдим этилгунига қадар 3 ойдан ўтиб кетмаган санага тузилган бўлиши керак. Суд ижрочиси далолатнома асосида дебиторнинг ҳисобварақларига қарздорнинг қарзи суммасини дебиторнинг қарздор олдидаги қарзидан ошмайдиган миқдорда ундириш тўғрисида инкассо топшириқномасини тақдим этади.

Ундирув қуйидаги ҳолларда дебиторлик қарзига қаратилмайди:

уни ундириш учун даъво муддати ўтган бўлса;

қарздор ундирувчи сифатида иштирок этаётган ижро ҳужжати Суд департаменти органининг иш юритишида бўлса ёки уни ижрога тақдим этиш муддати ўтган бўлса ёхуд ушбу ижро ҳужжати бўйича ижро ҳаракатлари белгиланган тартибда тўхтатиб турилган, тугатилган ёки кечиктирилган (бўлиб-бўлиб ижро этилган) бўлса;

дебитор ҳуқуқий ёрдам тўғрисида Ўзбекистон Республикаси билан шартнома тузилмаган чет давлатда турган бўлса;

дебитор тугатилиш жараёнида бўлса ёки унга нисбатан банкротлик таомили жорий этилган бўлса;

дебитор ўз фаолиятини тугатган ва юридик шахсларнинг давлат реестридан чиқарилган бўлса.

Шу тариқа, ундирувни корхонангизда мавжуд бўлган дебиторлик қарзига қаратиб, суд қарори бўйича ундириладиган қарзни сўндириш мумкин.

 

1ОХС Пленумининг «Хўжалик судлари томонидан давлат божи тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида» қарори (18.04.2008 йилдаги 180-сон) 7.1 ва 7.2-бандлари.

 Павел СИЛЬНОВ, адвокат.

Прочитано: 2929 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика