Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2013 год / № 6 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Янги ҳужжатларни тақдим этамиз

АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТУВЧИЛАР УЧУН РАҒБАТ

Вазирлар Маҳкамасининг 25.01.2013 йилдаги 18-сон қарори билан қуйидагилар тасдиқланди:

Ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат буюртмасини шакллантириш ва молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низом;

Вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш учун масъул бўлган ихтисослаштирилган таркибий бўлинмаларининг штатдаги ходимларини моддий рағбатлантириш тўғрисидаги намунавий низом.

Биринчи Низомга мувофиқ давлат буюртмаси идоралараро интеграциялашган ахборот тизимлари, ахборот ресурслари ва маълумотлар базалари, идоралараро маълумотлар узатиш тармоқларини жорий қилиш ва ривожлантириш бўйича лойиҳаларни амалга оширишга йўналтирилган ва эришилган кўрсаткичларни ҳар чоракда аниқлаштирган ҳамда давлат буюртмасининг манзилли қисмини янгилаган ҳолда ҳар йили шакллантирилади. Давлат буюртмаси лойиҳаларнинг мақсадлари, вазифалари, йўналишлари, кутиладиган натижалари ва баҳолаш қиймати, лойиҳани амалга ошириш учун йиллик эҳтиёж тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади.

Лойиҳаларни таркибига Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаменти, молия, иқтисодиёт, ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирликлари, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, шунингдек бошқа идораларнинг вакиллари кирган Комиссия танлаб олади.

Лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат буюртмасини шакллантириш жараёни йиллик циклга эга ва ҳар бир йилнинг охирига янгиланган манзилли қисмнинг тайёрланишини таъминловчи схема бўйича амалга оширилади.

Намунавий низом вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш учун масъул бўлган ихтисослаштирилган таркибий бўлинмаларининг штатдаги ходимларини замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш учун устама ҳақ шаклида моддий рағбатлантириш тартиби ва шартларини белгилайди.

Қуйидагилар устама ҳақ белгилаш мезонлари ҳисобланади:

l ташкилотларда қоғозсиз ҳужжат айланиш улушини камида ўртача ички 90 фоиз, идоралараро айланишда – камида 70 фоиз таъминланишини ҳисобга олган ҳолда электрон ҳужжат айланиш тизимидан самарали фойдаланиш;

l юридик ва жисмоний шахсларга интерактив давлат хизматларини жорий этиш;

l ташкилот расмий веб-сайтининг қонун ҳужжатлари талабларига камида 80 фоиз даражасида мувофиқлигини таъминлаш ва бошқа талаблар.

Устама ҳақлар ташкилот раҳбарининг қарори билан бекор қилиниши мумкин. Уларнинг миқдори ходим лавозим маошининг 50 фоизидан ошмаслиги керак.

 

2173-СОН НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШЛАР

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг буйруғи (АВ томонидан 28.01.2013 йилда 2173-2-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Иқтисодиётнинг айрим тармоқлари хўжалик юритувчи субъектлари учун ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга (АВ томонидан 28.12.2010 йилда 2173-сон билан рўйхатдан ўтказилган) ўзгартиришлар киритилди.

Қишлоқ жойда жойлашган чакана савдо корхонасида иш вақти режими 72 соатдан кам бўлса, асосий ходимларнинг белгиланган энг кам меъёрига 0,6 дан кам бўлмаган камайтириш коэффициенти қўлланиши белгиланди.

Бундан ташқари, қуйидагилар камайтирилди:

аҳоли пунктларидаги, шаҳарлар бундан мустасно, суткасига 12 соатлик иш режимида ва 6 кунлик иш ҳафтасида (ҳафтасига 72 соат) чакана савдо корхоналари асосий ходимлари сонининг энг кам меъёрлари;

суткасига 12 соатлик иш режимида ва 7 кунлик иш ҳафтасида (ҳафтасига 84 соат) умумий овқатланиш корхоналари асосий ходимлари (официантлар, барменлар, ошпазлар, тарқатувчи ишчилар, ошхона ишчилари) сонининг энг кам меъёрлари;

чакана савдо ва умумий овқатланиш корхоналарида ишларнинг ўртача разрядлари.

Буйруқ «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами»нинг 4.02.2013 йилдаги 5-сонида эълон қилинган. (Ушбу ҳужжат «Норма маслаҳатчи» газетасининг 5.02.2013 йилдаги 5 (394)-сонида чоп этилган).

 

ЎРИНДОШ УЧУН МАЪЛУМОТНОМАЛАР

Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисидаги низомга (ВМнинг 18.10.2012 йилдаги 297-сон қарори билан тасдиқланган) мувофиқ меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири буйруқ чиқарди (АВ томонидан 29.01.2013 йилда 2417-сон билан рўйхатдан ўтказилган), у билан Ўриндошлик асосида бошқа ташкилотга ишга кириш учун асосий иш жойидан бериладиган маълумотнома ҳамда ўриндошлик асосидаги иш жойидан бериладиган маълумотнома шакллари тасдиқланди.

Асосий иш жойидан маълумотнома ўриндошлик асосида бошқа ташкилотга ишга кириш учун берилади, ўриндошлик асосидаги иш жойидан маълумотнома шакли эса иш даври кўрсатилган ҳолда ўриндошлик асосидаги иш тўғрисидаги ёзувни киритиш учун берилади.

Буйруқ «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами»нинг 4.02.2013 йилдаги 5-сонида эълон қилинган. (Ушбу ҳужжат «Норма маслаҳатчи» газетасининг 5.02.2013 йилдаги 5 (394)-сонида чоп этилган).

Тақдим этилган ҳужжатларга қисқача шарҳларни эксперт-юристларимиз Елена ЕРМОХИНА ва Сардор ЖУМАШОВ тайёрладилар.

Прочитано: 3515 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика