Norma.uz

Ошкор этилмаслиги керак

Ташкилот дастурий таъминотни ишлаб чиқиш билан шуғулланмоқчи. Фирма ком-пьютерларида бошқаларнинг қўлига тушиб қолса жиддий рақобатни юзага келтирадиган объектга айланиши мумкин бўлган ноёб кодлар, алгоритмлар ва махфий тижорат ахбороти сақланади. Солиқ органлари ва бошқа давлат ҳамда нодавлат органлари томонидан текшириш мақсадида ёки бошқа сабабларга кўра компьютерлар маълумотлари ёки уларнинг қаттиқ дисклари олиб қўйилиши эҳтимолларидан ўзимизни қандай муҳофаза қила оламиз?  Арзимаган ҳуқуқбузарлик текшириш учун компьютерларни олиб қўйишга асос бўла оладими? Бундай олиб қўйишлардан ҳимоя қиладиган қонун ҳужжатлари мавжудми?

– Вазиятнинг (ишнинг) аниқ ҳолатлари ва шартларига боғлиқ ҳолда юридик шахснинг мол-мулкини қуйидагича тарзда олиб қўйиш мумкин:

солиқ текширувини ўтказаётган пайтда (Солиқ кодекси (СК)нинг 95-моддаси);

олиб қўйиш шаклида (Жиноят-процессуал кодекси (ЖПК)нинг 157-моддаси);

национализация, реквизиция ёки мусодара шаклида (суднинг ҳал қилув қарори асосида) (Фуқаролик кодекси (ФК)нинг 202–204-моддалари; Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 27-моддаси; ЖПК 211-моддасининг 1-банди; «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуннинг1 32-моддаси);

даъвони таъминлаш чораси сифатида (Хўжалик процессуал кодекси 77-моддаси биринчи қисмининг 1-банди; Фуқаролик процессуал кодекси 249-моддаси биринчи қисмининг 1-банди);

суднинг ундирув ана шу мол-мулкка қаратиш ҳақидаги қарорини ижро этиш мақсадида (ФКнинг 199-моддаси; СКнинг 65-моддаси; «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуннинг2 5-боби).

Одатда мулкдор мол-мулкини олиб қўйишнинг фақат суд тартиби назарда тутилади. Вазиятдан қатъи назар, у фақат қонунда қайд этилган асослар бўйича амалга оширилиши мумкин (юқоридаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳаволаларга қаранг). Мазкур чорани амалга ошириш тартиби (ҳужжатларни расмийлаштириш, мулкдор вакиллари, гувоҳларнинг иштироки ва ҳоказолар) белгиланган.

Эркин фойдаланилиши қонун ҳужжатларига мувофиқ чеклаб қўйилган тижорат сирини ташкил қиладиган ахборот махфий ахборот ҳисобланади («Ахборотлаштириш тўғрисида»ги Қонун3 11-моддасининг учинчи қисми; Махфий ахборотлар сирасига киритилган маълумотлар рўйхатининг4 7-банди). ФК 64-бобининг қоидаларига кўра, шунингдек ФКнинг 98-моддаси ва «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуннинг 37-моддасига биноан учинчи шахсларга маълум бўлмаган техник, ташкилий ёки тижорат ахборотига (очилмаган ахборот) қонуний равишда эга бўлган шахс, агар қуйидаги шартларга риоя этилса, уни ғайриқонуний фойдаланишдан ҳимоя қилишга ҳақлидир:

учинчи шахсларга номаълумлиги туфайли мазкур ахборот ҳақиқатда ёки бўлғуси тижорат қимматига эга бўлса;

ундан қонуний асосда эркин фойдаланиб бўлмаса;

ахборот эгаси унинг махфийлигини қўриқлаш чораларини кўрган бўлса.

Очилмаган ахборотни ҳимоя қилиш ҳуқуқи айтилган шартлар сақлангунга қадар амал қилади. Уларни бажариш учун локал ҳужжатни (низом, йўриқнома ва ҳоказо) ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, унда тижорат сирини ташкил этадиган ахборотлар рўйхатини белгилаш, ундан эркин фойдаланишга ҳақли ходимларнинг тоифасини аниқлаш, уни олиш, шунингдек уни рухсат берилмаган эркин фойдаланишдан ҳимоя қилиш тартибини белгилаш керак. Бундан ташқари, мазкур ахборотни ташувчилар, улар жойлашган жойлар ва бошқа объектларни бузиб очиш, ноқонуний кириб олиш, талон-торож қилиш ва бошқа ғайриқонуний ҳаракатлардан ҳимоя қилиш бўйича ташкилий ва техник чоралар кўрилиши лозим.

Назорат қилувчи органларнинг ходимлари хўжалик юритувчи субъектнинг тижорат сирини ташкил қиладиган, ўз мажбуриятларини бажариш сабабли уларга маълум бўлиб қолган маълумотларнинг махфийлигини сақлаш учун жавобгарлар. Бунда хўжалик юритувчи субъектга давлат тузилмалари ходимлари томонидан махфий ахборот ноқонуний тарзда ошкор этилиши билан етказилган зарарлар суммаси, шу жумладан уларни учинчи шахсларга етказиш ёки унинг сақланишини таъминламаслик, суднинг қарорига кўра давлат органлари ёки айбдор мансабдор шахслардан ундирилиши керак («Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонун 38-моддасининг иккинчи қисми).

 

125.05.2000 йилдаги 69-II-сон (2.05.2012 йилдаги ЎРҚ-328-сон Қонун билан тасдиқланган таҳрирда).

229.08.2001 йилдаги 258-II-сон.

311.12.2003 йилдаги 560-II-сон.

4ВМнинг 7.11.2011 йилдаги 296-сон қарори билан тасдиқланган.

Артём МОКШИН, «Norma» эксперт юридик хизматининг раҳбари.

Прочитано: 2367 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика