Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2013 год / № 5 / Ижтимоий таъминот

Иш берувчи ноҳақ

Мен хусусий фирмада ишлайман. Иш ҳақи оламан, солиқларни тўлайман. Ҳозирда мен ҳомиладорлик ва туғиш таътили олишим керак. Бироқ ташкилотда менга касаллик варақасига ҳақ тўлашдан бош тортишди. Ижтимоий таъминот бўлимига мурожаат қилишни тавсия этишди, бироқ у ерда ҳам пул тўлашдан бош тортишди. Ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини олиш учун қаерга мурожаат қилишим керак?

М.Раҳмонова.

 

– Сизга хусусий хўжалик юритувчи субъект ходимаси сифатида ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақани меҳнатга лаёқатсизлик варақаси асосида иш берувчи ўз маблағлари ҳисобидан тўлаши шарт, сўнгра у ушбу харажатларни фойда солиғини ҳисоблаб чиқараётганда солиқ солиш базасидан чиқаради (Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг1 1-банди саккизинчи хатбошиси, 40–48-бандлари, бундан кейин – 1136-сон Низом).

Шуни қайд этмоқчимизки, ишлаётган оналарга иш берувчилар ҳисобидан ҳомиладорлик ва туғиш нафақаларини тўлаш белгиланган тартибнинг амал қилиши 2014 йил 1 январга қадар узайтирилган (Президентнинг 25.12.2012 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» ПҚ-1887-сон қарори 22-банди). Нафақа тўлашдан бош тортиш меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш ҳисобланиб, бунинг учун ташкилотнинг мансабдор шахслари ЭКИҲнинг 10 бараваридан 15 бараваригача жарима тарзида маъмурий жавобгарликка тортилишлари мумкин (Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49–3-моддаси).

Бола туғиб, сиз ҳам Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўланадиган бола туғилиши бўйича нафақага (1136-сон Низомнинг 79–84, 105–бандлари) ва бола икки ёшга тўлгунча уни парвариш қилиш бўйича иш берувчи маблағлари ҳисобига тўланадиган ойлик нафақага (Ишлаётган оналарга болани икки ёшга тўлгунгача парвариш қилиш бўйича ҳар ойлик нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг2 47-банди), ҳақлисиз. Нафақалар олиш учун асосий иш жойи бўйича корхонанинг ижтимоий суғурта бўйича комиссиясига ёки раҳбар буйруғи билан тасдиқланган маъмуриятнинг бунинг учун ваколат олган вакилига мурожаат қилиб, иш берувчига тегишли аризалар ва тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этиш лозим.

Маъмуриятнинг ноқонуний ҳаракатлари устидан, агар корхонада тузилган бўлса, меҳнат низолари комиссиясига, фирмангиз жойлашган ердаги ҳокимликнинг туман аҳоли бандлиги бўлими, прокуратура ёки судга шикоят қилиш мумкин.

 

1Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг АВ томонидан 8.05.2005 йилда 1136-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

2МАИМҚВнинг АВ томонидан 14.03.2002 йилда 1113-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

 

Римма СОЛОДОВНИКОВА, эксперт-юристимиз.

Прочитано: 2494 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика