Norma.uz

Икки ҳисса ҳақ ёки отгул олинг

Мен такси ҳайдовчиси бўлиб ишга кирдим. 2012 йилнинг октябри, ноябри ва декабрида 600 иш соатидан кўпроқ ишладим. Ишнинг бундай режими меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш ҳисобланмайдими?

Х.Усмонов,

Тошкент шаҳри.

– Меҳнат кодекси (МК)нинг 174-моддасига мувофиқ корхонада иш вақтининг муддатини белгилайдиган асосий ҳужжат бўлиб иш берувчи касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб тасдиқлайдиган ички меҳнат тартиби қоидалари ҳисобланади.

Қонун ҳужжатларида иш берувчининг ҳар бир ходимнинг амалда ишлаган вақти ҳисобини юритиш мажбурияти назарда тутилган. Бундай ҳисобнинг асосий ҳужжати бўлиб иш вақти табели ҳисобланади (МК 125-моддасининг иккинчи қисми).

Иш вақтининг ҳисобини юритишнинг қуйидаги турлари мавжуд: кунлик ва жамлаб ҳисобга олиш. Кунлик ҳисоб ходим ҳар куни иш кунининг бир хил муддатига эга бўлганда қўлланади. Жамлаб ҳисобга олиш иш куни, ҳафтасининг муддати турлича бўлиши мумкин бўлганда юритилади, бироқ ортиқча ишлаш бошқа кунларда кам ишлаш билан компенсацияланади. Бунда ҳисоб даври учун (ҳисобга олинадиган давр бир йилдан, кундалик иш вақтининг (сменанинг) муддати эса 12 соатдан ортиб кетмаслиги лозим) ходим соатларнинг белгиланган меъёрини ишлаб бериши керак. Иш вақтини жамлаб ҳисобга олишни қўлланиш тартиби, шунингдек ҳисобга олинадиган давр мобайнида ходимларга ҳар ойда тўланадиган иш ҳақи миқдорини тенглаштиришга қаратилган чора-тадбирлар жамоа шартномасида белгиланади, агар у тузилмаган бўлса, иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгиланади (МКнинг 123-моддаси).

Ходим учун иш вақтининг нормал муддати ҳафтасига 40 соатдан ортиқ бўлиши мумкин эмас (МКнинг 115-моддаси), агар у ҳисоб даврида ошиб кетса, ортиқча ишланган вақтга МКнинг 157-моддаси билан белгиланган қоидалар бўйича иш вақтидан ташқари ишлар сифатида, камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади. Бунинг маъноси шуки, барча ходимлар учун иш вақтининг энг юқори меъёри, уларнинг мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналар, муассасалар, ташкилотлардаги фаолияти ва иш хусусиятидан қатъи назар, МКнинг 115-моддасида белгиланган иш вақтининг энг юқори муддати билан чегараланиши керак.

Бунда шуни унутмаслик лозимки, МК 125-моддасининг биринчи қисмига кўра иш вақтидан ташқари ишнинг муддати ҳар бир ходим учун сурункасига икки кун давомида 4 соатдан (меҳнат шароити оғир ва зарарли ишларда – бир кунда 2 соатдан) ва йилига 120 соатдан ортиқ бўлмаслиги лозим.

Сиз 2012 йилнинг IV чорагида 600 соатдан кўп ишлагансиз, календарь бўйича иш вақти меъёри 509 (5 кунлик иш ҳафтаси) ва 505 (6 кунлик иш ҳафтаси) соатни ташкил қилади. Ортиқча ишланган соатлар (ҳисобот даврида иш соатларининг нормал сонида ортиқча ишлаш) – қарийб 100 соат учун ҳисоб даври тугаганидан кейин сизга икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланиши керак (МКнинг 157-моддаси).

Сизнинг илтимосингизга кўра ортиқча ишланган вақт (иш вақтидан ташқари иш) учун белгиланган иш вақтидан ташқари бажарилган иш соатларига тенг келадиган миқдорда отгул берилиши ҳам мумкин. Иш вақтидан ташқари бажарилган иш учун бошқа дам олиш куни берилган тақдирда, бундай ишлар учун камида бир ҳисса миқдорда меҳнат ҳақи тўланади (МКнинг 157-моддаси). Ушбу талабларни бажармаслик меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш сифатида баҳоланади ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддасида назарда тутилган жавобгарликка – мансабдор шахсларга энг кам иш ҳажмининг 2 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солишга олиб келади.

Абдусалом РИСҚУЛЛАЕВ,

эксперт-юристимиз.

Прочитано: 2510 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика