Тошкент шаҳар Халқ депутатлари кенгашининг 28.12.2012 йилдаги қарори билан 2013 йилга Тошкент шаҳри бўйича маҳаллий солиқлар ва йиғимларнинг қуйидаги ставкалари тасдиқланди:
l ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи – соф фойданинг 8%и;
l транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғисини истеъмол қилганлик учун солиқ – 1 литрига 240 сўм;
l транспорт воситалари учун суюлтирилган газ истеъмол қилганлик учун солиқ – 1 литрига 165 сўм;
l транспорт воситалари учун сиқилган газ истеъмол қилганлик учун солиқ – 1 куб метрига 200 сўм;
l алкоголли маҳсулотни чакана сотиш ҳуқуқи, шу жумладан умумий овқатланиш корхоналари томонидан реализация қилганлик учун йиғим – 1 ой савдо қилганлик учун ЭКИҲнинг 5 баравари;
l қимматбаҳо металлар ва улардан ясалган буюмларни реализация қилганлик учун йиғим – 1 ой савдо қилганлик учун ЭКИҲнинг 3,5 баравари;
l автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш пуллик хизматларини кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғим – ойига ЭКИҲнинг 6 баравари.
Деярли барча ставкалар Президентнинг «Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига (25.12.2012 йилдаги ПҚ-1887-сон) 21-илова билан тасдиқланган энг юқори ставкаларга мувофиқ келади. Автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш пуллик хизматларини кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғим бундан мустасно, у пойтахтда энг юқори ставкадан ЭКИҲнинг 2 баравари миқдорида паст этиб белгиланган.
Елена ЕРМОХИНА, эксперт-юристимиз.