Norma.uz
Газета СБХ / 2012 год / № 52 / Бизнинг маслаҳатлар

Бошқа харажатлардан 25% яит ҳисобламайсиз

Солиқ кодексининг 177-моддасига асосан юридик шахс­лар амалга оширадиган жисмоний шахслар даромадлари ҳисобланмиш бошқа харажатлардан ягона ижтимоий тўлов ва бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ҳисобланадими?

Газетхон.

– ЯИТ ва суғурта бадаллари солинадиган даромадларни аниқлашда СКнинг 306–307-моддаларига таяниш керак. Бу моддалардаги қоидаларга кўра фақат меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларгина солиқ солиш объекти бўлиб ҳисобланади, бундан СКнинг 308-моддасида кўрсатилганлари мустасно. ЯИТ ва суғурта бадаллари солинадиган даромадларга қуйидагилар киради:

– иш ҳақи ва бажарилган иш учун бошқа тўловлар (СК, 172-модда);

– рағбатлантириш хусусиятига эга тўловлар (СК, 173-модда);

– компенсация тўловлари (СК, 174-модда);

– ишланмаган вақт учун ҳақ (СК, 175-модда).

Демак, СК билан мулкий даромадлар (СК, 176-модда), моддий наф тарзидаги даромадлар (СК, 177-модда), бошқа даромадлар (СК, 178-модда) тарзида белгиланган даромадлар ЯИТ ва суғурта бадаллари солиш объектлари ҳисобланмайди, яъни ЯИТ (25%) ҳисоблаб ёзиш ва улардан суғурта бадаллари (5,5%) ушлаш амалга оширилмайди.

Шу тариқа, СКнинг 177-моддасига асосан «юридик шахснинг жисмоний шахс даромади бўлган бошқа харажатлари»дан ЯИТ ва бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадалларини ҳисобламайсиз.

 

Мактаб ошхонаси имтиёзларга эгами?

МЧЖ шаклидаги корхонамизда (ХХТУТ бўйича коди – 71300) асосий фаолият тури умумий овқатланиш ҳисобланади. Биз умумтаълим мактабидаги ошхонада ўқувчиларга иссиқ овқат тайёрлаш бўйича хизматларни кўрсатамиз.

28.12.2010 йилдаги 2173-сон ва 23.02.2011 йилдаги 2200-сон низомлар талаблари бизнинг МЧЖга татбиқ этиладими?

Солиқ тўловлари бўйича корхонамизга нисбатан бирор-бир имтиёзлар белгиланганми?

Ш.Уликов, МЧЖ бош бухгалтери.

Чуст тумани.

– 2011 йил 1 январдан умумий овқатланиш соҳасида фаолият юритувчи ташкилотлар учун ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрларини ҳисобга олган ҳолда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби Иқтисодиётнинг айрим тармоқлари хўжалик юритувчи субъектлари учун ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга (меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг АВ томонидан 28.12.2010 йилда 2173-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган) мувофиқ белгиланган. Ушбу ҳужжат қоидалари штат жадваллари қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда давлат бошқаруви органлари (асосан бюджет ташкилотлари) тасдиқлайдиган умумий овқатланиш корхоналарига татбиқ этилмайди.

Умумий овқатланиш ташкилотларига ҳисобот чораги якунлари бўйича асосий фаолият тури умумий овқатланиш ҳисобланадиган юридик шахслар киради (Солиқ кодексининг 22-моддасига кўра асосий фаолият тури юридик шахснинг ҳисобот даври якунлари бўйича умумий реализация қилиш ҳажмидаги тушум улуши устунлик қиладиган фаолиятдир).

Агар ҳисобот даври якунлари бўйича умумий овқатланиш асосий фаолият тури ҳисобланса, корхонангиз солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг (МҲТФ) белгиланган энг кам меъёрларини ҳисобга олган ҳолда тўлаши керак.

Шуни қайд этиш лозимки, ходимлар сони ва МҲТФнинг энг кам меъёрларини ҳисоблаш тартиби асосий фаолият тури ҳисобот чораги якунлари бўйича умумий овқатланиш бўлган ташкилотларга татбиқ этилади (Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрлари жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 3-банди, ДСҚ ва МВнинг АВ томонидан 23.02.2011 йилда 2200-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган).

Ходимлар сони 2173-сон Низомга мувофиқ белгиланадиган меъёрдан ортиқ ёки кам бўлиши мумкин. Ходимлар сони меъёрлари фақат МҲТФ­нинг энг кам меъёрини белгилаш учунгина фойдаланилади, у жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадалларини қўшимча ҳисоблаш мақсадида ҳақиқатдаги МҲТФ билан таққосланади.

Энди имтиёзларга келсак. Президентнинг 30.12.2011 йилдаги ПҚ-1675-сон қарори билан умумий овқатланиш корхоналарига солиқ солинадиган базанинг 10%и, умумтаълим мактаблари, мактаб-интернатлар, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасаларига хизмат кўрсатадиган ихтисослашган умумий овқатланиш корхоналари учун солиқ солинадиган базанинг 8%и миқдорида ягона солиқ тўлови ставкаси белгиланган.

Умумий овқатланиш корхоналарига пластик карталарни қўллаган ҳолда ҳақи тўланган товарлар (кўрсатилган хизматлар)ни реализация қилиш ҳажми бўйича ЯСТ ставкаси 10%га пасайтирилади. Амалдаги қонун ҳужжатларида умумий овқатланиш корхоналари учун бошқа имтиёзлар назарда тутилмаган.

 

Беш йил солиқ тўламайсиз

2012 йил 1 августдан очилган ягона солиқ тўлови тўловчиси бўлган бизнинг кичик корхонамиз якка тартибда уй-жой қурилиши асосида барпо этилган мавзеда ташкил этилган бўлиб, фақат биргина фаолиятни, яъни маиший техника таъмирлаш бўйича хизматларни амалга оширади.

Бизнинг корхонага ягона солиқ тўлови бўйича бирор-бир имтиёзлар қўлланиладими?

Шавкат Исмоилов,

корхона директори.

Жиззах тумани.

 

– Президентнинг 10.05.2012 йилдаги «2012–2016 йилларда Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш дастури тўғрисида»
ПҚ-1754-сон қарорига асосан «Ўзбекистон Республикасида 2006–2010 йилларда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантиришни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» (17.04.2006 йилдаги ПҚ-325-сон) қарорида микрофирмалар ва кичик корхоналар учун белгиланган фойда солиғи ва ЯСТ бўйича имтиёзлар 2017 йилнинг 1 январигача амал қилади.

Бунда 2012 йилнинг II чорагидан бошлаб фойда солиғи ва ЯСТни тўлаш бўйича имтиёзлар имтиёзли хизматларни кўрсатишдан олинган тушум умумий тушум ҳажмининг 80 фоизи ва ундан ортиғини ташкил қилиши шарти билан микрофирмалар ва кичик корхоналарнинг барча даромадларига татбиқ этилади.

ПҚ-1754-сон қарор билан тасдиқланган рўйхатга ПҚ-325-сон қарорнинг 5-иловасида назарда тутилган солиқ имтиёзлари татбиқ этилган хизматларнинг барча турлари киритилган.

Бундан ташқари, ПҚ-1754-сон қарор билан 2012 йилнинг II чорагидан бошлаб:

қишлоқ жойлардаги маҳаллалар ҳудудида маиший хизмат кўрсатиш билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорлар (сартарошлар, тикувчилар, пойабзал тузатиш, маиший ташкилий техникани таъмирлаш бўйича усталар ва бошқалар) қатъий белгиланган солиқни тўлашдан 3 йил муддатга;

қишлоқ жойларда якка тартибда уй-жой қурилиши асосида барпо этилаётган мавзеларда ташкил қилинаётган, кир ювиш кирхоналари хизматларини кўрсатадиган микрофирмалар, кичик корхоналар ва якка тартибдаги тадбиркорлар тегишли равишда ЯСТ ҳамда қатъий белгиланган солиқ тўловини тўлашдан 5 йил муддатга озод этилган.

Жавобларни экспертимиз Ғуломжон ТЎлаганов тайёрлади.

Прочитано: 4397 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика