Norma.uz
Газета СБХ / 2012 год / № 52 / Солиқ солиш

Байрам тадбирлари харажатлари ҳисоби

Одатда календарнинг охирги варағи узилмасданоқ кўп газетхонларимиз Янги йил тадоригини бошлайдилар: ўйинчоқ ва совғалар сотиб олинади, офислар безатилади, реклама тадбирлари ўтказилади, корпоратив базм тўғрисида келишиб олинади. Бироқ бухгалтерга ҳар доимгидек энг масъулиятли вазифа – байрам харажатларини ҳисобда акс эттириш топширилади.

«Norma Ekspert» мутахассислари ушбу харажатларни қандай қилиб тўғри расмийлаштириш, уларни ҳисобварақлар бўйича жойлаштириш, солиқ оқибатларини ҳисоблаш борасида тушунтиришлар бериб борадилар. («Байрам тадбирлари бухгалтерияси» («СБХ», 2 (806)-сон, 11.01.2010 йил), «Қорбобонинг харажатлари қандай ҳисобга олинади?» («Норма маслаҳатчи», 51-52-сон, 28.12.2010 йил), «Янги йил байрами харажатларининг ҳисоби» («Норма маслаҳатчи», 51-сон, 20.12.2011 йил). Бироқ амалиётда барча компаниялар ҳам янги йил харажатларининг «стандарт» тўплами билан чекланмаслиги маълум бўлди. Янги йилни кутиб олиш ва ходимларни рағбатлантиришнинг ғоятда хилма-хил усулларидан фойдаланилади. Бундай ноанъанавий янги йил «совғалари» кўп миқдорда тўпланиб қолгани сабабли уларни қўлловчиларнинг илтимосига кўра «Norma Ekspert» мутахассислари уларни ҳисобга олиш ва солиқ солишга доир тавсияларини тайёрладилар.

 

Қарзларимизни кечиб юборинг

Ана шундай ноанъанавий вазиятлардан бири «А» компаниясида юзага келиб қолди: Янги йил арафасида раҳбар бухгалтерга уларнинг компания ходимларининг болаларини ўқитиш учун пул шаклида қарз берганлик, моддий зиён етказганлик, уларга товарлар кредитга реализация қилингани муносабати билан тўпланган қарзлари тўғрисида маълумотларни тайёрлашни топширди. Ушбу ходимларга уларнинг компания олдидаги қарзларини кечириш, яъни ушбу қарзлардан воз кечиш кўринишида махсус совға берилди. «Кечирилмаган» (асос йўқлиги боис) ходимлар ранжимаслиги учун эса уларга пул мукофотини тўлаш топширилди.

Бухгалтер эса буларнинг ҳаммасини шахслар, суммалар, солиқлар бўйича ҳисобга олиши керак. Одатдагидек ҳаммаси асосланиши ва бирламчи ҳужжатлар билан тасдиқланиши керак. Мазкур ҳолда унга қарзларни ҳисобдан чиқариш ва мукофотларни тўлаш тўғрисида раҳбарнинг буйруқлари керак.

ЖШДС, ЯИТ ва суғурта бадаллари

Ходимлар учун кечирилган қарз суммаси моддий наф тарзидаги даромад ҳисобланади (Солиқ кодекси (СК) 177-моддасининг 5-банди) ва унга белгиланган тартибда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинади. ЯИТ ва суғурта бадаллари бўйича солиқ оқибатлари юзага келмайди, чунки ушбу даромадлар улар солинадиган объект ҳисобланмайди (СКнинг 306, 307-моддалари).

Янги йилга бир марталик мукофотлар рағбатлантирувчи тўловлар ҳисобланади (СК 173-моддасининг 7-банди), улар меҳнат ҳақи тарзидаги даромадларга киради (СКнинг 172-моддаси). Тегишинча, улар ЖШДС, ЯИТ ва суғурта бадаллари солинадиган базага киради.

Юридик шахсларнинг фойда солиғи

Ходимларнинг корхона олдидаги қарзини ҳисобдан чиқариш бўйича харажатлар фойдага солиқ солиш мақсадида СК 147-моддасининг 9-бандига кўра чегирилмайдиган харажатларга киради.

Янги йилга бир марталик мукофотлар тўлаш харажатлари солиқ бўйича солиқ солинадиган база ҳисоб-китобида меҳнат ҳақи харажатлари таркибида чегирилиши керак (СК 143-моддаси 5-бандининг «е» кичик банди).

Ягона солиқ тўлови

ЯСТ тўловчиларида ходимлар қарзини ҳисобдан чиқариш, шунингдек мукофотларни тўлаш харажатлари солиқ солинадиган базани ҳисоблашда инобатга олинмайди.

 

Бухгалтерия ҳисоби

Ҳисобда юқорида кўрсатилган операциялар қуйидаги ёзувлар билан акс эттирилади:

 

Қарзни ҳисобдан чиқариш ва ходимларни мукофотлаш

операциялар

дебет

кредит

Ходимларнинг корхона олдидаги қарзи суммалари раҳбар буйруғига кўра ҳисобдан чиқарилган

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

6730-«Моддий наф тарзидаги даромадлар бўйича ходимлар билан ҳисоб-китоблар»1

6730-«Моддий наф тарзидаги даромадлар бўйича ходимлар билан ҳисоб-китоблар»1

4710-«Кредитга сотилган товарлар бўйича ходимларнинг қарзи»;

4720-«Берилган қарзлар бўйича ходимларнинг қарзи»;

4730-«Моддий зарарни қоплаш бўйича ходимларнинг қарзи»;

4790-«Ходимларнинг бошқа қарзлари»

Байрамга мукофотлар ҳисоблаб ёзилган

Харажатларни ҳисобга олиш ҳисобварақлари

6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар»

Мукофотлар ва моддий наф тарзидаги даромадлардан ЖШДС ушланган

 

6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар»

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (ЖШДС)»

Мукофотлардан суғурта бадаллари ушланган

6520-«Мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар»

Мукофотлардан ЯИТ ҳисобланди

Харажатларни ҳисобга олиш ҳисобварақлари

6520-«Мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар»

ШЖБПҲга 1% ҳисоблаб ёзилди

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (ЖШДС)»

6530-«Шахсий жамғариб бориладиган ҳисобварақларга тўловлар»

 

 

 

Ходимларга ун ва шакар текин берилганда

Ходимларнинг корхонадан унчалик одатий бўлмаган совғалар олиши ҳоллари учрайди. Чунончи, ҳар йили «В» савдо компанияси барча ходимларига бир қопдан шакар ва ун совға қилади. Бухгалтер учун бу – товарларнинг нав­батдаги чиқиши. Бироқ улар текинга, бундан ташқари, ўз ходимларига берилиши боис ҳисоб, солиқлар ва бирламчи ҳужжатлар реализацияга доир стандарт операциядан фарқ қилади. Табиийки, раҳбарнинг натурада мукофотлаш тўғрисидаги буйруғи биринчи асос бўлади, тарқатилишида эса одатий ҳисобварақ-фактураларга асосланилади, уларда «харидорлар» сифатида уларни олувчи ходимларнинг паспорт маълумотлари кўрсатилади.

ЖШДС, ЯИТ ва суғурта бадаллари

Ходимлар учун ун ва шакарнинг қиймати моддий наф тарзидаги даромад бўлиб, жами даромадга киритилади ва ЖШДС солинади. Бунда қиймати энг кам иш ҳақининг 6 бараваригача бўлган совғаларга, СК 179-моддасининг 14-бандига асосан, ЖШДС солинмайди. ЭКИҲнинг 6 бараваридан ошадиган сумма солиқ солинадиган даромадга киритилади.

Имтиёз қўлланганда ходимларга йил давомида берилган барча совғалар ҳисобга олиниши керак, яъни имтиёз суммаси календарь йилда ҳар бир совға олган ходим учун ЭКИҲнинг кўпи билан 6 бараварини ташкил қилади. Уни аниқлаш чоғида йил охирида амал қилган ЭКИҲ ҳисобга қабул қилинади (31.12.2012 йилда ЭКИҲ = 79 590 сўм).

Совғалар моддий наф тарзидаги даромад ҳисобланиши боис уларнинг бутун қиймати ЯИТ ва суғурта бадаллари солиш базасига кирмайди (СКнинг 306, 307-моддалари).

Ягона солиқ тўлови

Товарлар ходимларга текинга берилганда ЯСТ солинадиган тушум ушбу товарларни харид қилиш нархидан келиб чиқиб белгиланади (СК 355-моддаси иккинчи қисмининг 1-банди).

 

Бухгалтерия ҳисоби

Ходимларга товарларни текинга бериш 9020-«Товарларни сотишдан даромадлар» реализация ҳисобварағи воситасида акс эттирилади:

 

Ходимларга совғаларни товарлар билан бериш

операциялар

дебет

кредит

Берилган товарларнинг таннархи ҳисобдан чиқарилди

9120-«Сотилган товарларнинг таннархи»

2900-«Товарлар»

Ходимларга совғалар (товарлар) берилди

4790-«Ходимларнинг бошқа қарзлари»

9020-«Товарларни сотишдан даромадлар»

Ходимларга совғалар учун харажатлар ҳисобдан чиқарилди (моддий наф тарзидаги даромад эътироф этилди)

6730-«Моддий наф тарзидаги даромадлар бўйича ходимлар билан ҳисоблашишлар»1

 

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

4790-«Ходимларнинг бошқа қарзлари»

 

 

6730-«Моддий наф тарзидаги даромадлар бўйича ходимлар билан ҳисоблашишлар»1

 

 

 

Пенсияга чиққанда автомобиль совға қилинса

2012 йилнинг охирги кунида «С» транспорт компаниясида 20 йил ишлаган ходим пенсияга кузатиляпти. Раҳбарнинг буйруғига биноан унга ноль даражали қолдиқ қийматли автомобиль совға қилиняпти. Ушбу ҳолда бухгалтерга совға тўғрисидаги буйруқнинг ўзи етарли эмас – объект ўзига хос. Ҳадя шартномасини тузиш ва уни нотариусда тасдиқлатиш зарур2, автомобилни тантанали «топшириш» эса қабул қилиш-топшириш далолатномаси ва ҳисобварақ-фактура билан расмийлаштирилиши керак.

ЖШДС, ЯИТ ва суғурта бадаллари

Автомобиль ноль даражали қолдиқ қиймат бўйича совға қилинганда ходимда даромад юзага келмайди, тегишинча, ЖШДС, ЯИТ ва суғурта бадалларига доир солиқ оқибатлари ҳам бўлмайди.

Фойда солиғи, ЯСТ

Агар корхона тўлиқ амортизацияланган автомобилни текинга бериш натижасида қўшимча баҳолаш сальдоси ҳисобига бошқа даромад олган бўлса (8510-«Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар» ҳисобварағи кредити), унга фойда солиғи ва ягона солиқ тўлови солинмайди (СК 158-моддаси иккинчи қисмининг 6-банди, 356-моддасининг 7-банди).

Қўшилган қиймат солиғи

Асосий воситаларни текинга бериш реализация қилиш обороти сифатида қаралмайди ва унга ҚҚС солинмайди (СК 199-моддаси иккинчи қисмининг
6-банди).

 

Бухгалтерия ҳисоби

Ҳисобда ноль даражали қолдиқ қиймат бўйича автомобилни текинга бериш 9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши» ҳисобварағи воситасида акс эттирилади.

 

Автомобилни ходимга совға сифатида текинга бериш

операциялар

дебет

кредит

Тиклаш қиймати ҳисобдан чиқарилди

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

0160-«Транспорт воситалари»

Ҳисоблаб ёзилган эскириш ҳисобдан чиқарилди

0260-«Транспорт воситаларининг эскириши»

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

Чиқиб кетаётган автомобилни қўшимча баҳолаш суммасини ҳисобдан чиқариш акс эттирилди

8510-«Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар»

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

Автомобилнинг чиқиб кетишидан фойда акс эттирилди (қўшимча баҳолаш суммаси)

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

9310-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан фойда»

 

 

Янги йил саёҳатлари

Илғор компаниялар табиат қўйнига сайр уюштириладиган қишки таътиллар ташкил қиладилар. Масалан, «D» компаниясида 28 декабрдан 6 январгача истисносиз барча ходимлар таътил олишлари ва улар учун корпоратив саёҳат ташкил этилиши эълон қилинди. Бухгалтерга қуйидагилар керак: раҳбарнинг буйруғи, ходимларнинг уларга иш ҳақи сақланмайдиган таътил берилиши ёки йиллик меҳнат таътили берилиши (жадвалга кўра ушбу вақтда меҳнат таътили олиши лозим бўлган ходимлардан) тўғрисида аризалари, турфирма билан шартнома, ҳисобварақ-фактуралар, шунингдек авиа– ёки темир йўл чипталарига ҳисобварақ-фактура реквизитлари қўйилган махсус қайдномалар, турфирмадан олинган ва гуруҳ учун масъул шахсга берилган, хизматлар кўрсатиш жойида тақдим этиладиган умумий ваучер.

ЖШДС, ЯИТ ва суғурта бадаллари

Ходимлар учун корхона тўлаган туристик сафарнинг қиймати моддий наф тарзидаги даромад ҳисобланади (СКнинг 177-моддаси), у жами даромадга киритилади ва белгиланган тартибда унга ЖШДС солинади.

ЯИТ ва суғурта бадаллари бўйича мажбуриятлар юзага келмайди, чунки моддий наф тарзидаги даромадлар уларни солиш объекти ҳисобланмайди (СКнинг 306, 307-моддалари).

Фойда солиғи

Корхонанинг ходимлар учун йўлланмалар ҳақини тўлаш харажатлари солиқ солинадиган фойдани белгилашда чегирилмайдиган харажатлар таркибида ҳисобга олинади (СК 147-моддасининг 9-банди).

Ягона солиқ тўлови

Ходимларга туристик йўлланмалар берилиши бошқа активларнинг сотилиши сифатида қаралади. Улар харид қиймати бўйича текинга берилиши боис ЯСТга доир солиқ оқибатлари юзага келмайди.

Қўшилган қиймат солиғи

Ходимларга йўлланмалар берилишида корхонада ҚҚС солинадиган реализация обороти юзага келади, у реализация баҳоси билан ҚҚС суммасини ўз ичига оладиган харид баҳоси ўртасида ижобий фарқ сифатида белгиланади (СК 204-моддасининг ўн иккинчи қисми). Текинга беришда ҚҚС бўйича солиқ солинадиган база нолга тенг бўлади.

 

Бухгалтерия ҳисоби

Йўлланмалар берилиши

операциялар

дебет

кредит

Ходимлар учун харид қилинган йўлланмалар ҳақи тўланди

4330-«Берилган бошқа бўнаклар»

5110-«Ҳисоб-китоб рақами»

Ҳисобварақ-фактура бўйича йўлланмалар олинди

5920-«Бошқа жорий активлар»

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

Бўнак ҳисобга олинди

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

4330-«Берилган бошқа бўнаклар»

Ходимларга йўлланмалар берилди

4790-«Ходимларнинг бошқа қарзлари»

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

5920-«Бошқа жорий активлар»

Харажатлар ҳисобдан чиқарилди (моддий наф тарзидаги ходимнинг даромади эътироф этилди)

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

 

 

6730-«Моддий наф тарзидаги даромадлар бўйича ходимлар билан ҳисоблашишлар»1

6730-«Моддий наф тарзидаги даромадлар бўйича ходимлар билан ҳисоблашишлар»1

 

4790-«Ходимларнинг бошқа қарзлари»

 

Йўлланма қийматидан ЖШДС ҳисобланди

6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар»

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (ЖШДС)»

ШЖБПҲга 1% ҳисоблаб ёзилди

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (ЖШДС)»

6530-«ШЖБПҲга тўловлар»

 

 

 

Болалар – тоғ қўйнига

«Е» компаниясида ходимларнинг болаларини янги йил таътилида тоғдаги дам олиш базасига олиб чиқадилар. Ҳақиқий арча атрофида, мусаффо тоғ ҳавосида байрам қилишга нима етсин!

Болаларнинг дам олишига бирламчи ҳужжатлар тайёрланади: ходимлар болаларининг дам олишини ташкил этиш тўғрисида раҳбарнинг буйруғи, ходимлар ва болаларнинг рўйхати, дам олиш базаси билан шартнома, ҳисобварақ-фактуралар ва бошқа бирламчи ҳужжатлар.

ЖШДС, ЯИТ ва суғурта бадаллари

Ўзбекистон ҳудудида жойлашган болалар оромгоҳлари ва бошқа соғ­ломлаштириш оромгоҳлари, шунингдек ота-оналарнинг болалари билан дам олишига махсус мўлжалланган санаторий-курорт ва соғломлаштириш муассасаларига ўз ходимларининг 16 ёшга тўлмаган (18 ёшгача бўлган ўқувчилар) болалари учун йўлланмалар қиймати моддий наф тарзидаги даромад деб эътироф этилади, унга ЖШДС (СК 179-моддасининг 2-банди), ЯИТ ва суғурта бадаллари (СКнинг 306, 307-моддалари) солинмайди.

Фойда солиғи

Корхонанинг болалар тоғда дам олишини ташкил этиш харажатлари ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ бўлмаган харажатларга киради ва фойда солиғи ҳисоб-китоби чоғида чегирилмайди (СК 147-моддасининг 16-банди).

Ягона солиқ тўлови

ЯСТ тўловчилари солиқ бўйича солиқ солинадиган база ҳисоб-китобида юқорида кўрсатилган харажатларни инобатга олмайдилар.

 

Бухгалтерия ҳисоби

Болаларнинг тоғда дам олишини ташкил этиш харажатлари ҳисобда қуйидаги ёзувлар билан акс эттирилади:

 

Болаларнинг тоғда дам олишини ташкил этиш

операциялар

дебет

кредит

Болаларнинг тоғда дам олишини ташкил этиш бўйича хизматларга олдиндан ҳақ тўланди

4330-«Берилган бошқа бўнаклар»

5110-«Ҳисоб-китоб рақами»

Бўнак ҳисобга олинди

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

4330-«Берилган бошқа бўнаклар»

Болаларнинг дам олишини ташкил этиш харажатлари ҳисобдан чиқарилди

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

 

 

Корпоратив базм уюштириш

Кўпгина компанияларнинг янги йил анъаналаридан бири Янги йилни биргаликда, яъни корпоратив тарзда нишонлаш ҳисобланади. Уни ташкил этиш вариантлари бир талай. Бухгалтери бизга савол билан мурожаат қилган «F» компаниясида ходимлар байрам дастурхонига биргаликда пул йиғадилар – киши бошига 20 минг сўмдан тўпланади (компания тўлайдиган харажатлардан ташқари). Бухгалтерда ушбу пулларни ҳисобда акс эттириш керакми деган савол туғилган. Бизнинг фикримизча, керак эмас. Улар ходимларнинг шахсий пуллари бўлиб, улардан хоҳишларига кўра ва ўз мақсадларида фойдаланишлари мумкин. Мазкур ҳолда улар биргаликда байрам қилишга пул йиққанлар. Бундай ҳол амалиётда кўп учрайди: ҳамкасбларнинг туғилган кунлари, юбилейлар, байрамларга пул йиғадилар, совғалар, гуллар, ширинликлар сотиб оладилар ва ҳоказо. Ушбу харажатлар корхона харажатлари ҳисобланмайди, шу сабабли уларни ҳисобда акс эттириш керак эмас. Корпоративга доир корхона харажатларини ҳисобга олиш учун эса бухгалтерга: байрам кечасини ташкил этиш тўғрисида раҳбарнинг буйруғи, ҳисобварақ-фактуралар ва бошқа бирламчи ҳужжатлар керак.

 

ЖШДС, ЯИТ ва суғурта бадаллари

Корхонанинг ходимлар дам олишини ташкиллаштириши билан боғлиқ ҳамда муайян жисмоний шахсларнинг даромади ҳисобланмайдиган харажатлари уларнинг даромади сифатида қаралмайди (СК 171-моддаси иккинчи қисмининг 4-банди). Шу сабабли ЖШДС, ЯИТ ва суғурта бадалларини тўлаш мажбуриятлари юзага келмайди.

Агар кўнгил очиш дастурини ташкил этиш учун корхона гастроль-концерт фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига доир лицензияга эга бўлган артистларни таклиф этса, унда ЖШДС, ЯИТ ва суғурта бадаллари бўйича мажбуриятлар юзага келмайди, чунки амалга оширилаётганган фаолият доирасида артистлар давлат божи ва СКнинг 390-моддасида назарда тутилган бошқа мажбурий тўловларни мустақил равишда тўлайдилар. Артист билан фуқаролик-ҳуқуқий шартномани расмийлаштириш ва ундан лицензия нусхасини (корхонада унга тўланган даромадлар бўйича солиқ мажбуриятларининг йўқлигини асослайдиган ҳужжат сифатида) сўраш керак бўлади.

Фойда солиғи

Корпоративни ташкил этиш ва ўтказиш харажатлари, СК 147-моддасининг 16-бандига асосан, ишлаб чиқариш жараёни билан боғланмаган дам олишни ташкил этиш тадбирларининг харажатлари сифатида фойда солиғи ҳисоб-китобида чегирилмаслиги керак.

Ягона солиқ тўлови

Корпоратив тадбирни ўтказиш харажатлари ЯСТ бўйича солиқ солинадиган базани белгилаш чоғида ҳисобга олинмайди.

Қўшилган қиймат солиғи

Кўрсатилган хизматлар учун чет ташкилотларнинг ҳисобварақ-фактураларида ажратиб кўрсатилган ҚҚС суммаси СКнинг 219-моддаси қоидаларини ҳисобга олган ҳолда, СКнинг 218-моддасига кўра солиқ тўловчиларда ҳисобга киритилиши керак.

Корпоратив тадбир учун харид қилинган товар-моддий бойликлар бўйича ҚҚС суммаси СК 219-моддасининг 6-бандига кўра, солиқ тўловчилар томонидан ҳисобга қабул қилинмайди.

Бухгалтерия ҳисоби

Ҳисобда корхонанинг корпоратив бўйича барча харажатлари 9430-«Бош­қа операцион харажатлар» ҳисобварағи дебетига ҳисобдан чиқарилади.

 

Кўпгина ташкилотлар Янги йилни нишонлаш анъанасига эга. Агар бундай анъаналар бўлмаса, корпоратив Янги йил ташкил этиш айни муддао. Дунёнинг бошқа мамлакатларида байрамни нишонлаш тажрибасидан фойдаланиш мумкин. Мисол учун, Мексикада ўзини кўрсатган ходимларни мукофотлаш корпоративнинг мажбурий банди ҳисобланади. Ҳеч ким ранжиб қолмаслиги учун пулдан ташқари ҳар бир ходим мўъжаз эсдалик совғаси олади, у тасма билан боғланган сопол хумчага солинади. Хумчани совға олиниши билан дарҳол синдириш керак – бу инсонга ва компанияга яхшилик олиб келар эмиш. Янги йилнинг «французча» анъанаси қизиқарли – совғалар катта ёғоч оёқ кийимларига солиниб, арча тагига қўйилади. Бундай оёқ кийими омад ва бойлик тимсолидир.

Таиландда эса қизил ранг бойлик ва моддий фаровонлик белгисидир. Таиландлик ходим учун энг яхши совға пул эканлигини раҳбарият эсда тутган ҳолда ҳар бир ходимга қизил конверт тақдим этишга ҳаракат қилади.

Янги йил арафасидаги тадбирлар бухгалтериясини юритишга доир тавсияларини «Norma Ekspert»

мутахассислари бердилар.

Прочитано: 3400 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика