Ҳурматли обуначи ва ҳамкорларимиз!
Ўзбекистон Мустақиллигининг шонли 35 йиллиги билан ҳаммангизни қизғин муборакбод этамиз!
35 йил – бу бир йигитнинг камол топиб, куч ва билимга мукаммал эга бўлиши учун етарли бўладиган давр. Ўзбекистон ҳам ана шундай камолотга эришган, куч-қувватга тўлган паллада турибди. Ватанимизнинг тараққиёт йўлида ҳар бир ўзбекистонликнинг илмий салоҳияти, машаққатли меҳнати, дарду қувончлари мужассам.
Ана шу шонли йўлни биз ҳам биргаликда босиб ўтаётганимиздан беҳад мамнунмиз: қонунчиликдаги янгиликларни шарҳлаш, солиққа тортиш, бухгалтерия, аудит масалаларида юзага келган муаммоларни медиа майдонига олиб чиқиб, кенг муҳокама қилишда бизнинг ҳам хизматларимиз борлигидан бошимиз осмонга етади.
Истиқлол байрами ҳаммамиз учун қадрли, чунки бу «бино»нинг ҳар бир ғишти ватандошларимизнинг меҳнат-машаққати, меҳру муҳаббати, орзу-умидлари ила қурилган.
Ушбу айём муносабати билан ҳар бир оилага тинчлик-хотиржамлик, бахт-саодат, қут-барака тилаймиз! Бошлаган ишларимиз жонажон Ватанимизнинг равнақи, фаровонлиги учун бахшида бўлсин!
Барчангизни байрам билан қутлаймиз!
Сиз севган газета таҳририяти.
