Norma.uz
Газета СБХ / 2026 год / № 27 / Уй-жой-коммунал хўжалиги

Ижара шартномаси шартлари

 

Турар жойни ижарага бериш шартномасида қандай шартлар бўлиши керак?

 

– Уй-жой кодексининг 86-моддасига асосан турар жой фуқароларга ва юридик шахсларга эгалик қилиш ҳамда фойдаланиш учун ижара шартномаси асосида берилиши мумкин. Юридик шахс турар жойдан фақат фуқаролар яшаши учун фойдаланиши мумкин.

Турар жойни ижарага бериш шартномаси ёзма шаклда тузилиши ва қонунчиликда белгиланган тартибда ҳисобга олиниши (рўйхатдан ўтказилиши) лозим.

Турар жойни ижарага бериш шартномаси қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:

турар жойни ижарага бериш тартиби ва унинг қиймати;

турар жойнинг ижара муддатлари;

турар жойни ижарага бериш шартлари ва ижара ҳақи миқдори, уни тўлаш муддатлари;

ижарага берувчи ижарага бераётган турар жойнинг, муҳандислик ускуналарининг ҳолати тўғрисидаги маълумотлар;

шартнома муддати ўтиши билан турар жойни ижарага берувчига қайтариш тартиби;

ижарага берилган турар жойга қараш, унга хизмат кўрсатиш ва уни таъмирлаш бўйича тарафларнинг мажбуриятлари;

ижарага берилган турар жойни ижарага ёки иккиламчи ижарага бериш имкониятлари, шартлари ва тартиби;

тарафларнинг жавобгарлиги.

Турар жойни ижарага бериш шартномасига тарафларнинг келишувига бўйича қонунчиликка мувофиқ бошқа шартлар ҳам киритилиши мумкин.

 

«Уй-жой-коммунал хўжалиги» бўлимини махсус мухбиримиз Ирина ГРЕБЕНЮК олиб боради.

Прочитано: 51 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2026 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика