Пенсионерлар 3 йилда бир марта (навбат тартибида) Ўзбекистон санаторийларига бепул йўлланмалар олиш ҳуқуқига эгадирлар (Қоидалар 4-б. «в» к.б., 19.11.2021 й. 693-сон ВМҚ билан тасдиқланган).
100 ёшга тўлган ва ундан ошган шахслар ижтимоий нафақаларга пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 100%и (471 000 сўм) миқдорида ҳар ойлик қўшимча ҳақ олиш ҳуқуқига эга (02.06.2025 й. ПФ-91-сон).
«Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимида ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ва ёлғиз кексалар ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларнинг реестрига киритилган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ҳар ойлик уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ва шахсий гигиена товарлари учун ҳар ойда қўшимча пул тўловлари ўрнига ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун ҳар ойда минимал истеъмол харажатлари (715 000 сўм) миқдорида ҳар ойлик моддий ёрдам тўланади (ёлғиз яшовчи кексалар ва ёлғиз яшовчи ногиронлиги бўлган шахслар бундан мустасно) (27.12.2023 й. ПҚ-410-сон, 6-б.).
I ва II гуруҳ ногиронлари, шунингдек болаликдан ногиронлар:
барча республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларида бепул даволаниш (26.02.2003 й. ПФ-3214-сон, 2-илова), шунингдек Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги стационар даволаш-профилактика муассасаларида овқатланиш учун ҳақ тўлашдан озод этиладилар (05.02.2016 й. 31-сон ВМҚга 1-илова);
вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказларида бепул ёрдам олиш (18.03.2008 й. 48-сон ВМҚга илова);
хусусий тиббиёт муассасаларида (стоматология ва косметология хизматларини кўрсатувчи муассасалар бундан мустасно) бепул тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга (Низом, АВ рўйхат рақами 2911, 11.08.2017 й.).
«Пенсия иши» бўлимини махсус мухбиримиз Алла РОМАШКО олиб боради.
