Пенсионернинг вафотидан сўнг ҳали ҳеч ким меросга киргани йўқ. Солиқ идораси мол-мулк солиғи бўйича қарздорликни юборди. Имтиёз пенсионер вафот этганидан сўнг дарҳол тўхтатиладими ёки квартира меросхўрга қайта расмийлаштирилгандан кейинми?
– Ушбу вазиятда, афтидан, пенсионерларнинг мулкида бўлган 60 квадрат метргача бўлган мол-мулкни солиқ солишдан озод қилиш тарзидаги имтиёз ҳақида сўз бормоқда (СК 421-м. 2-қ. 2-б.). Солиқ имтиёзи солиқ тўловчига берилади (СК 75-м. 1-қ.). Инсон вафот этган тақдирда имтиёз берилган солиқ тўловчи энди йўқлиги сабабли квадрат метрлар ҳам энди унга тегишли бўлмайди. Шундай қилиб, имтиёз вафот этгандан кейин дарҳол ўз кучини йўқотади.
Меросхўр ўзига тегишли меросга ёки унинг бир қисмига (улушига) бўлган ҳуқуқни мерос очилган вақтдан бошлаб олади (ФК 1145-м.), мерос қолдирувчининг вафоти кунида мерос очилган ҳисобланади (ФК 1116-м.). Яъни, квартира меросхўр номига қачон қайта расмийлаштирилмасин, у мерос қолдирувчининг вафоти кунидан бошлаб ушбу квартирага бўлган ҳуқуқни олган ҳисобланади.
«Пенсия иши» бўлимини махсус мухбиримиз Алла РОМАШКО олиб боради.
