Norma.uz
Газета СБХ / 2026 год / № 08 / Мутахассислар тушунтиради

Онлайн рўйхатдан ўтганлар ҳақидаги маълумотларни қандай ўзгартириш мумкин

 

2026 йил 1 мартдан бошлаб Ўзбекистонда уй-жой мулкдорлари яшаш манзили ва ушбу объектда рўйхатдан ўтган бошқа шахслар тўғрисидаги маълумотларни ЯИДХП орқали – онлайн таҳрирлашлари мумкин бўлади.

Нотўғри манзил маълумотларини ўзгартириш тартиби 2026 йил 31 январдан кучга кирди.

 

Янги маъмурий регламент Вазирлар Маҳкамасининг 30.01.2026 йилдаги 38-сон қарори билан тасдиқланди.

Мазкур давлат хизмати Ички ишлар вазирлигининг давлат хизматлари марказлари ва ҳудудий миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари (МваФРБ) орқали кўрсатилади. 2026 йил 1 мартдан эса фуқаролар буни ЯИДХП орқали ҳам амалга оширишлари мумкин бўлади.

ЯИДХП орқали аризаларни дам олиш кунларини ҳам қўшиб ҳисоблаганда 24 соат давомида юбориш мумкин бўлади. Агар сўровнома ишдан ташқари вақтда ёки дам олиш ва байрам кунларида келиб тушса, у ваколатли органга кейинги календарь иш кунида келиб тушган деб ҳисобланади.

Ариза текширилгандан сўнг фойдаланувчининг шахсий кабинетига автоматик равишда тузатилган QR-кодли ҳисобга олиш карточкаси ёки рўйхатдан ўтган шахслар тўғрисидаги маълумотнома келиб тушади.

ДХМга ёки ИИВнинг ҳудудий органларига (МваФРБ) шахсан мурожаат қилинганда жавоб ариза берувчининг танловига кўра қоғоз ёки электрон шаклда тақдим этилиши мумкин.

Ариза берувчилар ўзлари тақдим этган маълумотларнинг тўғрилиги учун жавобгардирлар.

Агар ариза берувчи бошқа шахсларнинг манфаатларини кўзлаб ҳаракат қилаётган бўлса, ариза беришда нотариал тасдиқланган ишончнома талаб этилади.

Манзилли рўйхатдан ўтказиш маълумотлари ўзгартириладиган мулкдор ва шахслар бу ҳақда автоматик равишда хабардор қилинади.

Зарур ҳолларда фуқаролар мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари устидан шикоят қилишлари мумкин.

 

buxgalter.uz.

Прочитано: 8 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2026 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика