ПЖ хабар беради
Ўзбекистонда пенсионерларни алдаш бўйича янги фирибгарлик схемаси кенг тарқалди. Пенсия жамғармасидан маълум қилишларича, нотаниш шахслар кекса ёшдаги фуқаролар билан боғланиб, гўёки пенсия нотўғри ҳисобланаётгани ва уни ошириш мумкинлигига ишонтириш ҳолатлари кўпайган. Бу ниқоб остида жиноятчилар шахсий маълумотларни тақдим этишни сўрашади ва ҳатто «хизмат» учун пул талаб қилишади.
Пенсия жамғармаси мутахассислари расман маълум қилди: бу каби таклифларнинг барчаси – фирибгарлик. Пенсия миқдорини фақат Пенсия жамғармасининг туман ёки шаҳар бўлимлари ошириши ёки қайта ҳисоб-китоб қилиши мумкин. Пенсия ҳисоблашдаги ҳар қандай ўзгаришлар фақат расмий асослар мавжуд бўлганда ва фуқаронинг ўзи тегишли бўлимга мурожаат қилгандан сўнг амалга оширилади.
Идоранинг таъкидлашича, Пенсия жамғармасининг ҳеч бир ходими кўчада ёки телефон орқали пенсия миқдорини оширишни таклиф қилмайди. Бу қонунбузарлик ҳисобланади ва бундай ваъдаларга эътибор қаратмаслик керак.
Пенсия жамғармаси фуқароларга ўзларининг шахсий маълумотлари – паспорт, пластик карта ёки ЖШШИРни бегоналарга бермасликни қатъий тавсия қилади. Пенсия билан боғлиқ барча масалаларни фақатгина Пенсия жамғармасининг расмий бўлимлари орқали ҳал этиш лозим.
Агар сиз шубҳали таклифларга дуч келсангиз ёки фирибгарларнинг қурбонига айлансангиз, дарҳол қуйидаги рақамларга мурожаат қилинг: 1271 – Пенсия жамғармасининг ишонч телефони, 102 – ички ишлар органлари.
Манба: vaib.uz.
Мавзувий сонни махсус мухбиримиз Алла Ромашко олиб боради.
