Буни билиш керак
Имтиёзли ҳисоблашда стажга қўшилади:
|
Ҳ |
аракатдаги армия таркибига кирувчи ҳарбий қисмлар, штаблар ва муассасалардаги, жанговар ҳаракатлар даврида партизан отрядлари ва қўшилмаларидаги хизмат ва эркин ёлланганлар таркибидаги иш, байналмилал бурчни бажаришда жанговар ҳаракатларда иштирок этиш – уч ҳисса баробарида;
* * *
|
1 |
941–1945 йиллардаги уруш даврида мамлакат ичкарисида ишлаш, шу жумладан ҳарбий қисмлардаги эркин ёлланганлар таркибидаги иш ва ушбу модданинг «а» бандида назарда тутилган хизматдан ташқари ҳарбий хизмат – икки ҳисса баробарида;
* * *
|
Қ |
онуннинг 10-моддаси «а» ва «б» бандларига ҳамда 11-моддасининг «а» бандига мувофиқ имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқини берадиган – эркакларда 10 йилдан ортиқ ва аёлларда 7 йилу 6 ойдан ортиқ ишланган ҳар бир тўлиқ йил икки ҳисса баробарида.
|
М |
оховхоналарда, вабога қарши муассасаларда, иммунодефицит вируси билан касалланган шахслар даволанадиган юқумли касалликлар муассасаларида ишлаш – икки ҳисса баробарида.
* * *
|
У |
шбу Низомга 3-иловага мувофиқ патологоанатомия муассасалари ва суд-тиббий экспертиза муассасаларининг тиббий ходимларидан айрим тоифаларининг иши – бир ярим ҳисса баробарида.
* * *
|
А |
соссиз равишда жиноий жавобгарликка тортилган, асоссиз равишда қатағон қилинган ва кейинчалик оқланган фуқароларнинг қамоқда бўлиш ва ҳибсда сақлаш жойларида турган вақти – бир ярим ҳисса баробарида.
Ушбу бандда назарда тутилган иш стажини имтиёзли ҳисоблаш тартиби Қонунга мувофиқ тайинланадиган пенсияларнинг барча турларига нисбатан қўлланилади.
Мавзувий сонни махсус мухбиримиз Алла Ромашко олиб боради.
