Меҳнат кодекси 233-моддаси 2-қисмига асосан, «Ҳар йилги меҳнат таътили вақти учун ҳақ тўлашда якшанба куни инобатга олинмайди» деб белгиланган. Амалиётда Меҳнат таътили учун ҳақ тўлашда Якшанба кунлари ва Ишланмайдиган байрам кунлари (9-май, ҳайит) учун ҳам ҳақ тўланмаётганлигини кузатяпмиз.
Меҳнат таътили учун ҳақ тўлашда якшанба кунларидан ташқари ишланмайдиган байрам кунлари учун ҳам ҳақ тўланмаслиги учун қонуний асос мавжудми?
– Ходимларнинг ҳар йилги асосий ва қўшимча меҳнат таътилларининг давомийлиги календарь кунларда ҳисоблаб чиқарилади (МК 221-м. 1-қ.).
Ҳар йилги меҳнат таътили даврига тўғри келадиган ишланмайдиган байрам кунлари меҳнат таътилларининг давомийлигини белгилашда ҳисобга олинмайди (МК 221-м. 2-қ.).
Агар таътил даврига байрам куни тўғриб қолса, таътил куни ишлаймадиган байрам кунларига узайтирилади. Байрам куни дам олиш куни ҳисоблангани учун таътил пулини ҳисоблашда ҳисобга олинмайди.
Дилором Саидова,
«Норма» эксперти.