Norma.uz
Газета СБХ / 2025 год / № 27 / Мутахассислар тушунтиради

Норезидентларнинг даромадларидан олинадиган солиқ бўйича солиқ ҳисоботи

 

Июнь ойининг бошларида солиқ тўловчилар солиқ органидан 2022–2024 йиллар учун 137-код бўйича норезидентларнинг даромад солиғи бўйича солиқ ҳисоботини топширмаганлиги сабабли ҳисоб-китоб рақамини ёпиш тўғрисида бирданига 1 дан 20 тагача огоҳлантириш олдилар. Бу нега айнан ҳозир содир бўлди? Бунинг олдини олиш мумкин эдими? 

 

Вазиятни солиқ маслаҳатчилари Гулнора ЭРГАШЕВА ва Иродахон АББОСХОНОВА шарҳлаб берди. Айрим масалалар бўйича фикрлар ўзаро фарқ қилди:

 

Гулнора ЭРГАШЕВА, солиқ маслаҳатчиси:

 

– Солиқ тўловчилар солиқ органи огоҳлантиришсиз ҳисоб-китоб рақамини 10 кунга ёпган вазиятга тушиб қолдилар. Энди улар товарлар ва хизматлар учун тўлов қила олмаяптилар.

СКнинг 9-моддасига мувофиқ ҳамкорлик принципи асосида корхоналарнинг ҳисоб-китоб рақамларини дарҳол ёпмаслик мумкин эди. Лекин – ҳа, солиқ органи СКнинг 111-моддасига кўра солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органига молиявий ва (ёки) солиқ ҳисоботини топширмаганлиги сабабли ҳисоб-китоб рақамини ёпиш ҳуқуқига эга:

1) бундай ҳисоботни топшириш учун белгиланган муддат ўтгандан кейин 10 кун ичида;

2) 10 кундан ошмаган муддатга.

Бу нега айнан ҳозир содир бўлди?

1-сабаб – янги ҳисобот шакли

 

2024 йил октябрида солиқ органи 137-код бўйича ҳисоботни топшириш my.soliq.uz сайтидан my3.soliq.uz сайтига кўчирди, унда солиқ маъмуриятини ҳисобга олган ҳолда ва ТСОЯЭАТни дастурлар билан интеграциялашганда банк ҳисобваралари орқали норезидентларга тўлов қилишда ҳисобда 2024 йил учун айланмалар автоматик равишда пайдо бўлди. Аввал эса ҳисоботда бу рақамлар Ҳисоб жадвалига қўлда киритилар эди.

Кейинчалик ўхшаш айланмалар 2022–2023 йиллар учун ҳам пайдо бўлди. Шу муносабат билан солиқ органи дастури кўплаб солиқ тўловчилар қандайдир ойларда ҳисобларни топширмаганлиги ҳақида сигнал берди. Эҳтимол, автоматик режимда ҳар бир топширилмаган ҳисоб-китоб бўйича ҳисобрақами ёпилиши тўғрисида билдиришномалар юборилган.

Шуни таъкидлаш керакки, солиқ ҳисоботи шакллари АВ томонидан 2020 йил 24 февралда рўйхатга олинган (рўйхат рақами 3221-сон). Фойда солиғи, шу жумладан норезидентлар даромадлари солиғи бўйича солиқ ҳисобот шаклларига охирги ўзгартиришлар 24.07.2023 йилдаги рўйхат рақами 3221-5-сон остида киритилган ва Ҳисобга қуйидаги кўринишда маълумотлар тасдиқланган:

 

 

Кўриниб турибдики, амалда сайтда 22 та графадан иборат шакл ишлатилмоқда, лекин расман уларнинг фақат 18 таси тасдиқланган. Тасдиқлангандан ташқари қуйидаги графалар қўшилган:

● 10 – даромад суммаси жами (ушбу графада норезидентдан ушланган солиқ суммаси акс этади);

● 13, 14 – даромад Ўзбекистондаги норезидентнинг доимий муассасасига тегишли (СК ­354-м. 3-қ. 1-б.);

● 22 – ҳаракатлар.

Бундан ташқари, 3221-сон билан рўйхатга олинган, тасдиқланган Низомда Ҳисобни қандай тўлдириш тўғрисида тушунтиришлар йўқ, бу мазкур НҲҲнинг камчилигидир.

Солиқ тўловчилар бу янги ҳисобот шаклини тасодифан ўзлаштирдилар. Яна солиқ маъмуриятчилиги мақсадларида графаларга имтиёзларни қўллаш ва бу даромадни озод қилиш асосларини бириктириш имконини берувчи тугмачалар қўшилди. Бу ҳолда ҳам тартибга солувчидан бу масала бўйича изоҳ етишмаяпти.

 

 

2-сабаб – норезидентга даромад тўлаш санаси масаласини талқин қилишдаги ноаниқлик

Хусусан, янги ҳисобот шаклида «бўнак»ни танлаш имкони мавжуд. Уни тўлашда у солиқ базасидан чиқарилади ва фақат хизматлар кўрсатилгандан кейин даромадга «трансформация»ланади. Бунда даромад хизматлар кўрсатилган санадаги курс бўйича (масалан, бажарилган ишлар далолатномаси имзоланган сана) акс этади, бўнак тўлаш санасидаги курс бўйича эмас. Бошқача айтганда, бўнак ҳақиқий хизмат кўрсатилгунга қадар даромад деб тан олинмайди.

Менинг фикримча, бу нотўғри, чунки СКнинг 351-моддасига кўра Ўзбекистондаги манбалардан олинган ва ДМга боғлиқ бўлмаган норезидентлар даромадларидан солиқни норезидентга даромад тўловчи солиқ агенти ҳисоблайди ва ушлаб қолади. Солиқни ушлаб қолиш бундай даромадларнинг ҳар бир тўланишида солиқ тўловчининг даромадларидан амалга оширилади.

СКнинг 354-моддасининг 6-қисмида бундай тўлов жойидан қатъи назар норезидентга даромад тўлаш остида нима тушунилиши тўғрисида тушунтириш мавжуд. Хусусан, бу:

1) нақд ва (ёки) нақд пулсиз шаклда пул, қимматли қоғозлар, иштирок улуши, товарлар, мулкни топшириш;

2) норезидентнинг даромадларига нисбатан тузиладиган битимлар (воз кечиш ҳақи, муқобил бир турдаги талабни ҳисобга олиш, талаб қилиш ҳуқуқидан бошқа шахс фойдасига воз кечишда ҳисобга олиш, новация, қарздан воз кечиш);

3) ижросизлик сабабли ёки бир шахсда қарздор ва кредитор мос келиши туфайли даромад тўлаш мажбуриятини тугатиш.

Агар даромад пулсиз шаклда ёки ўзаро ҳисоб-китоб йўли билан тўланса, шунингдек ушлаб қолинадиган солиқ суммаси норезидентнинг пул шаклида олинадиган даромад суммасидан ошса, солиқ агенти ҳисобланган суммада солиқни бюджетга тўлашга мажбур бўлиб, СКнинг 354-моддасининг 12-қисмида бошқача назарда тутилмаган бўлса, норезидентнинг пулсиз шаклда олинадиган даромадини мос равишда камайтиради.

Норезидентлар даромадларини солиққа тортиш мазкур норезидент томонидан ўз даромадларини учинчи шахслар фойдасига, бошқа давлатлардаги ўз бўлинмалари ва бошқа мақсадларда тасарруф қилишидан қатъи назар амалга оширилади.

Шундай қилиб, СКнинг 304-моддасининг 6-бандини қўллаш (реализация қилинадиган товарлар (хизматлар) учун олдиндан тўлов (бўнак) кўринишида бошқа шахслардан олинган маблағлар, улар даромад сифатида кўрилмайди) СКнинг 42-бобига тегишли – «Солиқ тўловчилар, солиққа тортиш объекти, солиқ солинадиган база». У қуйидаги бобларга тегишли эмас:

● 48 – «Ўзбекистон Республикаси солиқ резидентларига тўланадиган дивиденд ва фоизлар кўринишидаги даромадларни солиққа тортишнинг хусусиятлари»,

● 49 – «Доимий муассасалар орқали фаолият юритувчи норезидентлар даромадларини солиққа тортишнинг хусусиятлари»,

● 50 – «Доимий муассаса билан боғлиқ бўлмаган норезидентлар даромадларини солиққа тортишнинг хусусиятлари».

 

 

Мазкур масала бўйича «ICONSULTANT» МЧЖ солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Иродахон АББОСХОНОВАнинг муқобил фикри:

– Норезидентлар даромадларини солиққа тортишдаги асосий масалалардан бири – солиқ агенти келажакдаги хизматлар ёки товарлар учун бўнак ўтказишда солиқ ушлаб қолиши керакми?

СКнинг 354-моддаси 6-қисми айнан даромаднинг тўлаш шаклларини тавсифлайди, исталган суммаларни эмас: «норезидентга бундай тўлов жойидан қатъи назар даромад тўлаш остида, хусусан, қуйидагилар тушунилади: 1) нақд ва (ёки) нақд пулсиз шаклда пул, қимматли қоғозлар, иштирок улуши, товарлар, мулкни топшириш; 2) Ўзбекистон Республикаси норезидентининг даромадларига нисбатан амалга ошириладиган битимлар (беқарор тўлаш, бир хил қарши талабни ҳисобга олиш, талаб ҳуқуқини бошқага бериш ҳолатида ҳисобга олиш, новация, қарздан кечиш); 3) ижросизлик сабабли ёки бир шахсда қарздор ва кредитор мос келиши туфайли даромад тўлаш мажбуриятини тугатиш».

Бундаги асосий нарса – шунчаки «тўлаш» эмас, балки «даромад тўлаш»дир. Тўлаш шаклини таҳлил қилишдан олдин солиқ қонунчилиги маъносида ҳақиқатан ҳам даромад ҳақида гап борлигини аниқлаш керак.

«Даромад» деганда нима тушунилади? СКнинг 42-моддасига кўра даромад – бу солиқ тўловчи томонидан пул ёки натура шаклида олинган иқтисодий фойдадир. Бу таъриф даромадларни солиққа тортишга бағишланган барча бобларга, шу жумладан 48–50-боблар (норезидентлар даромадлари ҳақида)га қўлланилади. Қонун чиқарувчи доимий муассасаси бўлмаган норезидентлар учун ҳеч қандай истисно белгиламаган.

Бинобарин:

● хизмат кўрсатилгунга қадар норезидентда иқтисодий фойда йўқ, даромад йўқ, солиққа тортиш объекти йўқ ва манбада солиқ ушлаб қолиш мажбурияти йўқ.

● бўнак – бу реализация эмас, балки хизмат кўрсатиш ёки маблағни қайтариш мажбуриятини юклайдиган олдиндан тўлов, лекин норезидентга иқтисодий фойдани тан олиш ҳуқуқини бермайди.

Даромаднинг (фойданинг) асосий белгилари:

1. Қайтарилмаслик – суммани ўзида қолдириш, қайтармаслик ҳуқуқи.

2. Битимнинг ҳуқуқий тугалланганлиги – етказиб бериш ёки хизматлар кўрсатиш факти.

3. Асосланган тасарруф этиш имконияти – суммага бўлган сўзсиз ҳуқуқдир.

4. Ҳисобда мажбурият сифатида эмас, балки даромад сифатида акс этиш.

Бўнак бу мезонлардан ҳеч бирига мос келмайди.

Демак, бўнакнинг ўзи СКнинг 42 ва 354-моддалари маъносида даромад эмас, чунки у иқтисодий фойда билан биргаликда келмайди.

Шунгa мувофиқ – уни топшириш «даромад тўлаш» сифатида квалификацияланмайди ва тўлаш санасида манбада солиқ ушлаб қолишни талаб қилмайди.

Солиқ фақат даромад тан олингандан кейин, масалан, кўрсатилган хизматлар далолатномаси имзоланган ёки товар топширилган санада ушлаб қолиниши керак.

Яъни, солиқ органларининг бу масаладаги ёндашуви тўлиқ тўғри.

 

3-сабаб – Ўзбекистондаги манбалардан бўлмаган даромадларга тегишли норезидентлар даромадлари (масалан, бу хорижда меҳмонхона ва туристик хизматлар кўрсатишдан олинадиган даромадлар бўлиши мумкин)

 

Агар солиқ тўловчи норезидентга даромад тўласа ва бу даромад Ўзбекистондаги манбалардан бўлмаган даромадларга тегишли бўлса, яъни СКнинг 351-моддаси 2-қисми бўйича ёпиқ рўйхатга киритилиши мумкин бўлмаса, у ҳолда бу ҳолда тасдиқланган ҳисобот шаклида (АВ рўйхат рақами 3221-сон) у кўрсатилмасди. Лекин АВда рўйхатга олинмаган янги ҳисобот шаклида «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ солиқ имтиёзлари» деб номланган графалар мавжуд (юқоридаги схемада бу 11, 12-устунлар). Чиқувчи графадан СКнинг 351-моддаси 3-қисм 2-бандини танлаш керак:

 

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ солиқ имтиёзлари

Даромад суммаси

Имтиёзларни қўллаш учун асос

16 151 663.87

(СК 351-м.) 3-қ. 2-б. Ўзбекистон Республикасидан ташқарида хизматлар кўрсатишдан олинган даромадлар

15 440 272.32

(СК 351-м.) 3-қ. 2-б. Ўзбекистон Республикасидан ташқарида хизматлар кўрсатишдан олинган даромадлар

50 147 280.00

(СК 351-м.) 3-қ. 2-б. Ўзбекистон Республикасидан ташқарида хизматлар кўрсатишдан олинган даромадлар

 

Бу ҳолда даромад солиқ солинадиган базага тушмайди ва ундан солиқ ҳисобланмайди.

 

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасига (битимига) мувофиқ солиқ солишдан озод қилиш ёки солиқ ставкасини пасайтириш

Солиқ базаси

Солиқ ставкаси,%

Солиқ суммаси

Пасайтирилган солиқ ставкаси

Солиқ солишдан озод қилинган даромад суммаси

Солиқ ставкасини пасайтириш ёки солиқни тўлашдан озод қилишни қўллаш учун асос

0

0


0

20

0

0

0


0

20

0

0

0


0

20

0

 

4-сабаб: ҳар бир ой учун даромад тўлаш бўлганми-йўқми деган саволга қарамасдан ҳисоботни топшириш керакми деган масала бўйича келишмовчиликлар, чунки ҳисобот шакли календарь йил давомида ўсиб борувчи якун ҳисобида тасдиқланган

СКнинг 355-«Солиқ агентлари томонидан солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқ тўлаш тартиби» моддасида белгиланганки, норезидентлар даромадларидан олинган солиқ суммалари бўйича солиқ ҳисоботи солиқ агенти томонидан солиқ ҳисобига олиш жойи бўйича солиқ органига даромадлар тўланган ойдан кейинги ойнинг 20-санасидан кечикмай тақдим этилади.

Менинг фикримча, СКнинг ушбу моддасининг камчилиги шундаки, бунда солиқ даври – календарь йил кўрсатилмаган. Лекин ҳисобот шакли (АВ рўйхат рақами 3221-сон) ўсиб борувчи якун билан тасдиқланган ва солиқ тўловчилар ҳисоботни ўсиб борувчи якун билан топшириши керак. Масалан, тўлов 2025 йил мартида бир марта ва 2025 йил октябрида иккинчи марта амалга оширилган. Бу 2025 йил март ойидан декабрь ойигача (10 та ҳисоб) солиқ ҳисоботини топшириш керак дегани.

 

Иродахон АББОСХОНОВАнинг изоҳи:

Агар солиқ идораси ҳақиқатан ҳам ҳар бир ой учун (мисолдан: март–декабрь) ҳисоботни тақдим этишни талаб қилса, бу нотўғри. Менинг фикримча, ҳисобот фақат даромад тўловлари бўлганда тақдим этилиши керак.

 

5-сабаб: йил бошидан бери даромад тўловлари бўлмаган ва биринчи марта норезидентдан хизмат қабул қилинган, лекин тўлов кейинроқ бўлса, солиқ ҳисоботини топшириш керакми деган масала бўйича келишмовчиликлар

СКнинг 351-моддасида солиқ мажбурияти ҳар бир тўловда юзага келишини ва электрон ҳисобот шакли солиқ мажбурияти тўлаш санасида юзага келадиган тарзда ишлашини ҳисобга олган ҳолда, бу ҳолда солиқ ҳисоботи топширилмайди ёки уни нолларда топшириш мумкин.

 

Таҳририятдан:

Экспертлар изоҳларидан кўриниб турибдики, норезидентлар даромадларини солиққа тортиш масалалари бўйича солиқ қонунчилигини талқин қилишда турли ёндашувлар мавжуд. Бу айниқса қуйидагиларга тегишли:

1) бўнакларни солиққа тортиш – солиқ мажбурияти юзага келиш пайти бўйича икки позиция мавжуд;

2) ҳисобот топшириш даврийлиги – ҳар бир ой учун ёки фақат тўловлар бўлган ойлар учун ҳисоботлар топшириш зарурлиги масаласи баҳсли бўлиб қолмоқда.

Солиқ тўловчилар ҳисобларнинг блокланишини олдини олиш учун солиқ органларидан бу масалалар бўйича тушунтиришларни кутмоқдалар.

 

buxgalter.uz.

Прочитано: 4 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика