Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2025 год / № 24 / Меҳнат муносабатлари

Ходимнинг соғлиғига зиён етказилганда тўловлар...

 

Зиённинг ўрнини қоплаш бўйича тўловларни
қандай ҳисоблаш керак

Тўловлар миқдорини Меҳнат кодексининг 257-моддасига мувофиқ ҳисоб­ланадиган жабрланган ходимнинг ўртача иш ҳақидан келиб чиқиб аниқланг.

 

МИСОЛ. Ходимнинг соғлиғига етказилган зиённинг ўрнини қоплаш бўйича тўловлар миқдори қандай ҳисобланади

Ходим меҳнатда майиб бўлди. ТИЭКнинг хулосасига кўра касбий меҳнат қобилиятини йўқотиш даражаси – 50%.

Жамоа шартномасида ходимнинг соғлиғига етказилган зиённинг ўрнини қоплаш бўйича тўловлар қонунчиликда назарда тутилган миқдорларда назарда тутилган.

Ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақи – 3 500 000 сўм.

Бирйўла тўланадиган нафақа:

3 500 000 х 12 = 42 000 000 сўм.

Ҳар ойлик тўлов:

3 500 000 х 50% = 1 750 000 сўм.

Зарур бўлганда қўшимча харажатларнинг ўрни ҳам қопланади.

 

Зиённинг ўрнини қоплаш бўйича тўловларни амалга оширишнинг қандай муддатлари ва тартиби назарда тутилган

Қуйидагиларга етказилган зиённинг ўрнини қоплаш бўйича тўловларни амалга оширинг (11.02.2005 й. 60-сон ВМҚга 1-илова VII бўлими):

• жабрланувчиларга – меҳнатда майиб бўлиш оқибатида касбий меҳнат қобилиятини тўлиқ ёки қисман йўқотган кундан бошлаб;

• боқувчининг вафоти муносабати билан зиённинг ўрнини қоплаш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга – боқувчининг вафот этган кунидан бошлаб, бироқ зиённинг ўрнини қоплаш ҳуқуқига эга бўлган вақтдан эрта эмас;

• меҳнатда майиб бўлиш муносабати билан касбий меҳнат қобилиятини йўқотгандан кейин ёки боқувчининг вафотидан кейин 3 йил ўтгач зиённинг ўрнини қоплаш тўғрисида ариза тақдим этилган тақдирда – мурожаат қилинган кундан бошлаб;

• ҳар ойлик тўловлар қисмида – касбий меҳнат қобилиятини йўқотганлик белгиланган муддат давомида;

• қўшимча харажатлар қисмида – уларга муҳтожлик белгиланган муддат давомида.

Қуйидагиларни тўланг:

• бирйўла тўланадиган нафақани – зиённинг ўрнини қоплаш ҳуқуқига эга бўлган кундан бошлаб бир ой ичида;

• жорий ой учун ҳар ойлик тўловни –
шу ойнинг охиригача.

Олувчиларнинг хоҳишига кўра тўлов суммалари уларнинг пластик картасига ёки банкдаги ҳисобрақамига ўтказилиши мумкин. Тўловларни етказиб бериш ва жўнатиш бўйича харажатларни зиён етказганлик учун жавобгар бўлган иш берувчи тўлайди.

Агар компенсация миқдорини ошириш ҳуқуқи юзага келса ёки миқдорнинг камайтирилишига олиб келадиган ҳолатлар юзага келса, тегишли ҳолатлар юз берган ойдан кейинги ойнинг 1-кунидан бошлаб тўловлар миқдорини қайта ҳисобланг.

Зиённинг ўрнини қоплаш тайинланган шахс қариялар ёки ногиронлиги бўлган шахслар уйига (пансионатига) жойлаштирилган тақдирда, унга тайин­ланган зиённинг ўрнини қоплаш суммаси билан ушбу уйдаги (пансионатдаги) сақлаш қиймати ўртасидаги фарқни, бироқ тайинланган тўлов суммасининг 25%идан кам бўлмаган миқдорда тўланг.

Агар жабрланган шахснинг қарамоғида меҳнатга лаёқатсизлар бор бўлса, зиённинг ўрнини қуйидаги тартибда қопланг:

• қарамоғидаги меҳнатга лаёқатсиз битта шахсга – тайинланган компенсация суммасининг 1/4 қисми;

• икки киши ҳисобига – 1/3 қисми;

• уч ва ундан кўп киши ҳисобига – 1/2 қисми.

Қолган қисмини қариялар ва ногиронлиги бўлган шахслар уйида (пансионатида) сақлаш қийматини чегириб ташлагандан кейин (бироқ тайинланган зиённинг ўрнини қоплаш суммасининг 25%идан кам бўлмаган миқдорда) жабрланувчининг ўзига тўланг.

Тайинланган, бироқ жабрланувчи ёки бошқа шахслар томонидан ўз вақтида олинмаган зиённинг ўрнини қоплаш суммаларини уларни олиш ҳақида мурожаат қилинган олдинги
3 йилдан кўп бўлмаган вақт учун тўланг.

 

Зиён учун жавобгар бўлган иш берувчининг айби билан ўз вақтида олинмаган суммалар бирон-бир муддат билан чегараланмаган ҳолда ўтган давр учун тўланади.

Жабрланувчига ёки боқувчининг вафоти муносабати билан бошқа шахсларга тегишли бўлган, бироқ олувчи вафот этиши туфайли тўлиқ олинмаган суммаларни уларнинг меросхўрларига тўланг.

Бунда тўланган суммалар олувчилар томонидан суиистеъмол қилиш (қасддан нотўғри маълумотлар мавжуд бўлган ҳужжатларни тақдим этиш, тўловлар тайинланган оила аъзолари таркибидаги ўзгаришлар ҳақида маълумотлар тақдим этмаслик ва б.) ёки саноқдаги хато оқибатида асоссиз олинган бўлса, қайтариб олиниши мумкин.

 

Корхона қайта ташкил этилганда ёки тугатилганда тўловлар қандай амалга оширилади

Ходимнинг соғлиғига етказилган зиён учун жавобгар бўлган юридик шахс қайта ташкил этилган (ўзгартирилган, қўшиб олинган, бирлаштирилган, бўлинган, ажратиб чиқарилган) тақдирда,  зиённинг ўрнини қоплаш суммаларини тўлаш мажбурияти унинг ҳуқуқий вориси зиммасига юклатилади (11.02.2005 й. 60-сон ВМҚга 1-илова VI бўлими).

Юридик шахс тугатилганда тугатиш комиссияси зиённинг ўрнини қоплаш суммасини бундан кейин тўлаш учун зарур суммаларни тугатилаётган юридик шахс рўйхатдан ўтказилган жойдаги Пенсия жамғармасининг махсус ҳисобрақамларига ўтказиши
керак. 

Юридик шахс тугатилган кунда жабрланувчиларга ёки уларни олиш ҳуқуқига эга бўлган бошқа шахсларга тўловларни қуйидаги муддатлар учун ҳисобланг:

• агар улар муайян даврга белгиланган бўлса – камида 5 йил учун;

• агар улар муддатсиз белгиланган бўлса – Ўзбекистонда ўртача умр кўриш ёши муддатига (бироқ камида 5 йил учун).

Агар тугатилаётган юридик шахснинг маблағлари ёки мол-мулки йўқлиги (етарли эмаслиги) туфайли маблағларни ўтказиб бўлмаса, шунингдек олувчиларда қўшимча ёки янги ҳуқуқлар юзага келган тақдирда, тўловларни Пенсия жамғармаси амалга оширади.

Зиённинг ўрнини қоплаш бўйича тўловлар бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади

Ходимнинг соғлиғига етказилган зиённинг ўрнини қоплаш бўйича тўловларни бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттиринг:

Хўжалик операциясининг
мазмуни

Счётлар корреспонденцияси

дебет

кредит

Ходимнинг соғлиғига етказилган зиённинг ўрнини қоплаш бўйича, боқувчининг вафоти муносабати билан, маънавий зарарни компенсация қилиш бўйича суммалар, моддий ёрдам ҳисобланган

Харажатларни ҳисобга олувчи счётлар*

6710

6990

ЖШДС ушлаб қолинган (зарур бўлганда)

6710

6990

6410

ШЖБПҲга бадаллар ушлаб қолинган (зарур бўлганда)

6410

6530**

Ижтимоий солиқ ҳисобланган (зарур бўлганда)

Харажатларни ҳисобга олувчи счётлар

6410

6520

Ташкилот кассасидан пул маблағлари берилган

6710

6990

5010

Пластик картага (банкдаги ҳисобрақамга) маблағлар ўтказилган

6710

6990

5110

Қўшимча харажатлар бўйича чет ташкилотларнинг хизматлари акс эттирилган

Харажатларни ҳисобга олувчи счётлар

6010

6990

 

 

*Ишлаб чиқаришдаги жароҳатлар ва касб касалликлари туфайли меҳнат қобилиятини йўқотиш муносабати билан тўланадиган нафақалар бошқа ишлаб чиқариш харажатларига киритилади (05.02.1999 й. 54-сон ВМҚга илова 1.5.8-б.).

**Ҳисобварақлар ишчи режасига 6530-«ШЖБПҲга бадаллар» счётини киритиш тавсия этилади.

 

Зиённинг ўрнини қоплаш ҳисобига тўловлар бўйича қандай солиқ оқибатлари юзага келади

1. Қуйидаги тўловларга жисмоний шахснинг даромадлари сифатида қаралмайди, демак, ЖШДС ва ижтимоий солиқ солинмайди (СК 369-м. 3-қ. 10–11-б.):

• меҳнатда майиб бўлганлик ёки соғлиққа бошқача тарзда шикаст етганлик билан боғлиқ зиённинг ўрнини қоплаш бўйича қуйидаги миқдордаги тўловлар:

– бирйўла тўланадиган нафақа тариқасида жабрланувчининг ўртача йиллик иш ҳақи;

– жабрланувчи меҳнатда майиб бўлгунига қадар олган ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан фоиз ҳисобидаги, унинг касбий меҳнат қобилиятини йўқотиш даражасига мувофиқ белгиланадиган ҳар ойлик тўловлар, бироқ МҲЭКМнинг 1,76 бараваридан кам бўлмаган миқдорда;

– махсус тиббий парваришга муҳтож жабрланувчиларга қўшимча харажатлар учун ойига МҲЭКМнинг 70,3%и миқдорида;

– жабрланувчининг маиший парвариши учун қўшимча харажатлар тариқасида ҳар ойда МҲЭКМнинг 17,6%и миқдорида;

• боқувчиси вафот этганлиги муносабати билан қуйидаги миқдордаги тўловлар:

– боқувчиси вафот этганлиги муносабати билан зарарни ундиришга ҳақли бўлган шахсларга бирйўла тўланадиган нафақа тариқасида марҳумнинг ўртача йиллик иш ҳақининг 6 баравари;

– марҳумнинг ўртача иш ҳақининг вафот этган боқувчининг қарамоғида бўлган ва унинг вафоти муносабати билан зарарни ундиришга ҳақли бўлган меҳнатга қобилиятсиз шахсларга тўғри келадиган улуши.

2. Компенсация тўловлари (меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар) жумласига меҳнатда майиб бўлганлик ёки соғлиққа бошқача тарзда шикаст етганлик билан боғлиқ зарарнинг ўрнини қоплаш учун СК 369-моддаси 3-қисми 10-бандида кўрсатилган миқдорлардан ортиқча олинган суммалар киради (СК 373-м. 12-б.).   

Уларга:

• ЖШДС ва ижтимоий солиқ солинади;

• агар ташкилот уларнинг иқтисодий жиҳатдан асосланганлигини исботласа, фойда солиғини ҳисоблашда улар чегириб ташланади (СК 305-м.).

3. Бошқа даромадларга қуйидагилар киради:

• қуйидагича кўрсатиладиган моддий ёрдам (СК 377-м. 10-б.):

– вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан ходимга кўрсатиладиган;

– ходимга меҳнатда майиб бўлганлиги, касб касаллиги ёхуд соғлиғига бошқача тарзда шикаст етганлиги билан боғлиқ ҳолда кўрсатиладиган;

• маънавий зарарни компенсация қилиш бўйича пуллик тўловлар, улар жами даромадга киритилади ва уларга ЖШДС солинади (СК 377-м. 12-б., СК 370-м.).

Қуйидаги моддий ёрдам суммаларига ЖШДС солинмайди (СК 378-м. 1-б.):

• вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан ходимга – МҲЭКМнинг 4,22 бараваригача миқдорда;

• СК 377-м. 10-бандида кўрсатилган бош­қа ҳолларда – календарь йил учун МҲЭКМнинг 4,22 бараваригача миқдорда.

 Бошқа даромадларга ижтимоий солиқ солинмайди (СК 403–404-м.).

 

Олег Цой, «Норма» эксперти.

Давоми. Бошланиши аввалги сонда.

Прочитано: 150 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика