Norma.uz
Газета СБХ / 2025 год / № 24 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Ўзбекистонни барқарор ривожлантиришнинг асосий йўналишлари ҳақида

 

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 10 июнь куни бўлиб ўтган IV Тошкент халқаро инвестиция форумининг ялпи мажлисида барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар ўзаро ҳамкорликни кучайтириши лозим бўлган тўртта асосий йўналишни белгилаб берди.


«Яшил» иқтисодиёт

Қисқа вақт ичида яшил энергетикани ривожлантиришга қарийб 6 млрд доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция­лар жалб қилинган. «Электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми 59 млрд дан 82 млрд киловатт-соатга етди.

Кейинги беш йилда бу кўрсаткич 120 млрд киловатт-­соатдан ошиб, «яшил» энергия улуши 54 фоизга етади», –
деди Президент.

 

Рақамли технологиялар ва сунъий интеллект

Президент номини тилга олган иккинчи йўналиш – рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш. «Мамлакатимизда шу йилнинг ўзида IT экспорти 1 млрд долларга етади. 

Ўзбекистон бир йил ичида СИга тайёрлик халқаро индексида 17 поғонага кўтарилган. «Келгуси йил «Булутли технологиялар» миллий платформаси ишга тушади. Яқин беш йилда хусусий инвесторлар билан бирга қуввати
500 мегаваттдан зиёд 20 та «дата марказ» барпо этамиз», – деди давлатимиз раҳбари.

 

Молиявий тизим

Президент кўрсатган учинчи йўналиш молия секторини ўзгартириш бўлди. Халқаро валюта жамғармаси ва Жаҳон банки билан бирга Ўзбекистон молия сектори илк бор комплекс баҳолашдан ўтказилди.

 

Минерал ресурслар

Тўртинчи йўналиш – технологик фойдали қазилмаларни қайта ишлаш. «Тўртинчи саноат инқилоби» «технологик минераллар»га талабни бир неча карра кўпайтирмоқда. Ўзбекистонда вольфрам, молибден, магний, литий, графит, ванадий, титан ва бошқа минералларнинг катта захираси аниқланган. Умуман, ер ости бойликларимизнинг салоҳияти 3 трлн долларга баҳоланмоқда», – деди Шавкат Мирзиёев.

Ўзбекистон юқори қўшимча қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича минтақавий марказга айланиш ниятида экани таъкидланди.

Президент Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнини келаси йилда якунлаш ниятида эканини айтди.

«Биз «Янги Ўзбекистон – инвестициялар учун катта имкониятлар мамлакати» деган тамойилни амалий натижаларга айлантириш мақсадида барча чораларни кўряпмиз», – деди Мирзиёев.

Мақсад – 2030 йилга бориб мамлакатни инвестицион кредит рейтинги даражасига етказиш.

 «Минтақавий лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун янги молиявий механизмларни йўлга қўйиш вақти келди. Биргаликда ҳаракат қилсак, Марказий Осиёни тинч­лик ва тараққиёт маконига айлантирамиз», – деди Шавкат Мирзиёев.

gazeta.uz.

Прочитано: 28 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика