Тавсияга қуйидагиларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилган:
● 15.11.2024 йилдаги ЎРҚ-1001-сон Қонунга;
● 24.12.2024 йилдаги ЎРҚ-1014-сон Қонунга;
● Президентнинг 27.12.2024 йилдаги ПФ-229-сон Фармонига;
● Президентнинг 27.02.2025 йилдаги ПҚ-78-сон қарорига.
2020 йилгача ягона ижтимоий тўлов бўйича тақдим этилган имтиёзлар ижтимоий солиққа ҳам татбиқ этилади (30.12.2019 йилдаги ЎРҚ-599-сон, 4-м.).
Айрим норматив ҳужжатларда назарда тутилган имтиёзлар уларнинг амал қилиш муддати тугагунига ёки ўзгартиришлар киритилгунига қадар амал қилади.
Айрим хўжалик юритувчи субъектлар солиқларни тўлашдан озод қилинишига асос бўлган қонун ҳужжатлари мавжуд. Бироқ, агар уларда ижтимоий солиқ тўғридан-тўғри кўрсатилмаган бўлса, у ҳолда ундан озод қилиш назарда тутилмаган бўлади (19.06.2020 йилдаги ПФ-6011-сон, 1-б.).
Қуйидагилар ижтимоий солиқ солиш объекти ҳисобланмайди (СК 403-м. 4-қ.):
● ходимга меҳнатда майиб бўлганлиги ёки соғлиғига бошқача шикаст етганлиги билан боғлиқ зарарни қоплаш бўйича харажатлар (белгиланган миқдордан ортиқ);
● пахта йиғим-терими бўйича жисмоний шахслар томонидан олинган даромадлар.
Жисмоний шахсларнинг қандай даромадларига ижтимоий солиқ солинмайди
Айрим қонун ҳужжатлари билан ижтимоий солиқ бўйича имтиёзлар тақдим этилган.
Масалан, қуйидаги даромадларга ижтимоий солиқ солинмайди:
● жамоат ишларига жалб этиладиган, Жамоат ишлари жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган жисмоний шахслар меҳнатига тўланган ҳақ сифатида олинган (12.09.2017 йилдаги ПҚ-3268-сон, 7-б.);
● нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган чет эллик ўқитувчи ва мутахассисларнинг – 2030 йил 1 январга қадар (СК 483-м. 68-қ., 22.11.2024 йилдаги ПҚ-403-сон, 1-б.);
● касаначиларнинг пилла етиштиришдан олинган (2023 йил 1 январдан 2026 йил 1 январга қадар) (СК 483-м. 51-қ.).
Ижтимоий солиқнинг пасайтирилган ставкасини кимлар қўллай олади
Ижтимоий солиқнинг пасайтирилган ставкасини қуйидагилар қўллашлари мумкин:
Солиқ тўловчилар |
Солиқ ставкаси |
Ихтисослаштирилган корхоналар, цехлар ва участкаларда ишловчи ногиронлиги бўлган шахслар меҳнатидан фойдаланувчи солиқ тўловчилар (СК 405-м. 1-қ. 4-б.) |
4,7% |
«SOS – Ўзбекистон Болалар маҳаллалари» уюшмалари (СК 405-м. 1-қ. 3-б.) |
7% |
Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида фаолият олиб борувчи юридик шахслар (бюджет ташкилотлари бундан мустасно): Фарғона вилоятининг Сўх тумани, Риштон туманининг Чўнғара маҳалласи, шунингдек Фарғона туманининг Шоҳимардон, Ёрдон маҳаллалари ва Ҳосилот маҳалласининг Тоштепа-2 кўчаси (СК 480-2-м.) |
1% |
2018 йил 1 августдан бошлаб – штатдаги ходимларининг 50%и ногиронлиги бўлган шахслардан ташкил топган ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари корхоналари (11.06.2018 й. ПҚ-3782-сон, 3-б.) |
Барча ходимларнинг МҲТФдан 4,7% |
10 йил муддатга – давлат-хусусий шерикчилиги асосида ташкил қилинган нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари, давлат-хусусий шерикчилиги тўғрисидаги битим имзоланган ойдан бошлаб (5.04.2018 й. ПҚ-3651-сон, 10-б.) |
5% |
2020 йил 1 январдан бошлаб – ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтган олий таълим муассасалари (30.12.2019 й. ПҚ-4555-сон, 14-б.) |
12% |
2022 йил 1 январдан 2031 йил 1 январгача – Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ туманидаги маҳаллий саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизматлар соҳаларидаги тадбиркорлик субъектлари (СК 483-м. 16-қ., 23.11.2021 й. ПФ-25-сон, 1-б. «а» к.б.) |
1% |
2022 йил 1 апрелдан 2025 йил 1 январгача – қуйидаги соҳалардаги тадбиркорлик субъектлари: ● чакана савдо ва умумий овқатланиш; ● меҳмонхона (жойлаштириш) хизматлари; ● йўловчи ва юк ташиш; ● автотранспорт воситаларини таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш; ● компьютер хизматлари; ● маиший техникани таъмирлаш; ● агро- ва ветеринария хизматлари; ● кўнгилочар марказларда кўрсатиладиган хизматлар. Имтиёз ушбу фаолият турларини амалга оширишда хизматлар кўрсатишдан олинган даромадлар ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича жами даромаднинг камида 60%ини ташкил этса, қўлланилади (СК 483-м. 20–21-қ., 27.01.2022 й. ПҚ-104-сон, 2-б. «а» к.б.). Имтиёз 2028 йил 1 январгача узайтирилган, бироқ фақат ҳар ойда камида 2,5 МҲЭКМ иш ҳақи оладиган 30 ёшгача бўлган ходимларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари бўйича (27.02.2025 й. ПҚ-78-сон, 3–4-б.) |
1% |
2022 йил 1 сентябрдан бошлаб 2030 йил 1 январга қадар – мактабгача ва мактаб таълими тизимидаги муассаса ва ташкилотлар (Вазирлик марказий аппарати ва унинг ҳудудий бўлинмаларидан ташқари) бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан амалга ошириладиган иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар бўйича (11.05.2022 й. ПҚ-241-сон, 12-б.) |
1% |
2023 йил 1 январдан 2026 йил 1 январга қадар – чиқиндиларни тўплаш, олиб чиқиш, саралаш ва қайта ишлаш фаолиятидан олган даромадлари ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича жами даромадининг камида 90%ини ташкил этган солиқ тўловчилар (СК 483-м. 37-қ.) |
1% |
2023 йил 1 январдан 2028 йил 1 январга қадар – Қорақалпоғистоннинг барча туманларида жойлашган тадбиркорлик субъектлари (йирик солиқ тўловчилар, доимий муассасалар, бюджет ташкилотлари ва давлат корхоналари, устав фондида давлат улуши 50% миқдорида ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар, УФнинг 50% ва ундан ортиғи устав фондида давлат улуши 50% миқдорида ва ундан ортиқ бўлган юридик шахсга тегишли юридик шахслар бундан мустасно) (СК 483-м. 39–40-қ.) |
1% |
2024 йил 1 январдан 2027 йил 1 январга қадар – «Изланиш ва ривожланиш» марказлари (R&D) (СК 483-м. 43-қ., 11.09.2023 й. ПҚ-300-сон, 7-б.) |
1% |
2025 йил 1 январдан 2028 йил 1 январга қадар камбағал оила аъзоларини ишга қабул қилган тадбиркорлик субъектлари – уларнинг меҳнатига ҳақ тўлашга доир харажатлар бўйича (бундай ходимларнинг ойлик иш ҳақи МҲЭКМнинг 1,5 баравардан кам бўлмаслиги шарти билан) (СК 483-м. 57-қ.) |
1% |
2024 йил 1 сентябрдан 2027 йил 1 сентябрга қадар касбга ўргатиш учун мактаблар, коллежлар ва техникумлар ўқувчиларини (30 ёшдан ошмаган) ишга қабул қилган тадбиркорлик субъектлари – бундай ходимларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари бўйича (СК 483-м. 58-қ.) |
1% |
2025 йил 1 январдан 2028 йил 1 январга қадар тикув-трикотаж, пойабзал ва чарм-атторлик саноатидаги тадбиркорлик субъектлари (27.12.2024 й. ПФ-229-сон, 2-б.). Ставка қуйидаги шартларга бир вақтнинг ўзида риоя этганда қўлланилади: ● корхонанинг жами ходимлари сонида Ижтимоий ҳимоя ягона реестри ёки Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларнинг аъзолари қуйидагиларни ташкил қилиши лозим: – 1 000 тагача иш ўрнига эга корхоналарда – камида 15%; – 1 000 тадан ортиқ иш ўрнига эга корхоналарда жами ходимлар сонининг камида 10%и, бироқ камида 150 нафари. Ходим тегишли реестрдан белгиланган тартибда чиқарилганидан кейин имтиёзнинг қўлланиши 6 ой давомида амал қилади; ҳар ойда ўртача иш ҳақи миқдори МҲЭКМнинг 2 бараваридан кам бўлмаган миқдорда ҳисобланганда; ҳисобот даврида тўқув (трикотаж мато, ип-газлама ва пайпоқ маҳсулотлари), тикув-трикотаж, пойабзал ёки чарм-атторлик маҳсулотларини реализация қилишдан тушган умумий тушуми жами товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромаднинг камида 90%ини ташкил этганда. Пасайтирилган солиқ ставкасидан фойдаланиш учун ушбу шартларнинг бир вақтда бажарилганлиги солиқ органлари томонидан инсон омилисиз автоматик тарзда ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25-санасига қадар аниқланади. Агар шартлар тегишли чоракнинг ҳар бир ойида бажарилган бўлса, пасайтирилган ставка ушбу чоракда қўлланилади. Солиқ ҳисоботи қайта топширилгандан кейин белгиланган шартларга риоя этилмаганлиги факти аниқланса, пасайтирилган солиқ ставкасини қўллаш бекор қилинади. Солиқни умумбелгиланган ставка бўйича ҳисоблаб чиқариш ва пеня ҳисобланган ҳолда бюджетга тўлаш керак бўлади. |
1% |
Ижтимоий солиқни тўлашдан кимлар озод этилган
Ижтимоий солиқни тўлашдан озод қилиш Президент ва Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорлари билан тақдим этилади. Масалан, қуйидагилар ижтимоий солиқни тўлашдан озод қилинган:
● 2028 йил 1 январгача – юридик шахслар – Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки (Технопарк) резидентлари (10.01.2019 й. 17-сон ВМҚ 5-б., 30.06.2017 йилдаги ПФ-5099-сон, 5-б.);
● 2028 йил 1 январгача – Навоий вилоятининг Томди, Учқудуқ, Конимех туманлари, Нурота туманидаги Деҳибаланд, Сентоб, Темирковук, Қизилча, Гум ва Чўя аҳоли пунктлари ҳамда Зарафшон шаҳри ҳудудидаги чорвачилик ва туячилик маҳсулотларини қайта ишлаш соҳасида фаолият юритаётган фермер хўжаликлари ва тадбиркорлик субъектлари (29.09.2017 йилдаги ПҚ-3301-сон, 6-б.).
Айрим ҳолларда бюджетга тўланган ижтимоий солиқни қайтариш мумкин бўлган:
● 2022 йил 1 мартдан 2024 йил 1 мартга қадар – ногиронлиги бўлган ходимлар учун тўланган солиқ (21.12.2021 йилдаги ПҚ-57-сон, 2-б.);
● 2023 йил 1 майдан 2025 йил 1 январга қадар – 25 ёшдан ошмаган ёш ходимлар учун тўланган солиқ (26.04.2023 йилдаги ПФ-61-сон, 1-б.).
Умид ҲАМРОЕВ, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг
Солиқ ва божхона сиёсати бошқармаси бошлиғи,
Дилором САИДОВА, «Норма» эксперти.