Norma.uz
Газета СБХ / 2025 год / № 11 / Ўзбекистон қонунчиликдаги янгиликлар

«Божхона маъмуриятчилиги тартиб-таомилларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори

 

Ташқи савдо операциялари мониторингини юритиш тизимини янада такомиллаштириш ва унинг самарадорлигини ошириш, шунингдек, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ташқи савдо контрактлари ва инвойслар бўйича маълумотларни Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига киритиш тартиб-таомилларини соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига мувофиқ «реэкспорт» божхона режимида божхона ҳудудига илгари олиб кирилган товарлар ёки «божхона ҳудудида қайта ишлаш» божхона режимига жойлаштирилган товарлар божхона ҳудудидан божхона божлари ва солиқлар тўланмаган ҳолда олиб чиқилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан биргаликда тижорат банклари томонидан «сотиш» ва «сотиб олиш» ташқи савдо шартномалари бўйича транзакцияларни амалга ошириш тўхтатилишини назорат қилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Марказий банк, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси билан биргаликда мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти бўйича ташқи савдо иштирокчилари ўртасида тушунтириш ишларини ташкил этсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда:

Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига ушбу қарор талабларидан келиб чиққан ҳолда ўзгартиришлар киритсин;

ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

6. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А.Ходжаев зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири

А.АРИПОВ.

Тошкент ш.,

2025 йил 11 февраль

77-сон.

ЎзР ВМнинг 2025 йил 11 февралдаги 77-сон қарорига
ИЛОВА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА КИРИТИЛАЁТГАН ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги ­283-сон қарори билан тасдиқланган Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомда:

а) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

бартер контракти – пул маблағларида ўзаро ҳисоб-китоблар қилмаган ҳолда муайян миқдордаги бир ёки бир неча турдаги товарларни (ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш) бошқасига алмаштириш назарда тутилган Ўзбекистон Республикасининг резиденти билан норезиденти ўртасида тузилган контракт;

импорт контракти – товарлар (ишлар ва хизматлар) импорти бўйича Ўзбекистон Республикаси резиденти ва норезиденти ўртасида тузилган контракт;

импорт қилувчилар – юридик шахслар, шунингдек, юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахслар – товарлар (ишлар ва хизматлар) импортига Ўзбекистон Республикаси норезидентлари билан ташқи савдо келишувларини (контракт, инвойс) тузган Ўзбекистон Республикаси резидентлари;

инвойс (ҳисоб-фактура) – халқаро тижорат амалиётида сотувчи томонидан харидорга тақдим этиладиган товарлар ва хизматлар рўйхати, уларнинг миқдори ва харидорга етказиб берилган нархлари, товарларнинг расмий хусусиятлари, етказиб бериш шартлари, жўнатувчи ва олувчи тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлган ҳужжат;

ишлар (хизматлар) импорти – хорижий давлатнинг юридик ва жисмоний шахси томонидан Ўзбекистон Республикаси резидентига ишлар бажарилиши (хизматлар кўрсатилиши), уларнинг бажарилиш (кўрсатилиш) жойидан қатъи назар;

ишлар (хизматлар) экспорти – экспорт қилувчи томонидан Ўзбекистон Республикасининг норезидентига ишлар бажарилиши (хизматлар кўрсатилиши), уларнинг бажарилиш (кўрсатилиш) жойидан қатъи назар;

молия агенти – пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш эвазига молиялаштириш бўйича шартномалар тузиш ҳуқуқига (лицензия) эга бўлган банклар ва бошқа кредит ҳамда тижорат ташкилотлари;

республика ҳудудида экспорт контракти – экспорт қилувчи томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланиш назарда тутилган ва ишлаб чиқарилган товар (иш, хизмат)ларни етказиб бериш учун Ўзбекистон Республикасининг норезиденти билан хорижий валютада тўғридан-тўғри тузилган контракт;

ташқи савдо контрактлари – Низомнинг ушбу бандида келтирилган экспорт контракти, импорт контракти, бартер контракти ва республика ҳудудида экспорт контракти;

товарлар импорти – импорт контрактига мувофиқ товарларни республикага олиб кириб, «эркин муомалага чиқариш (импорт)» ёки «божхона ҳудудида қайта ишлаш» божхона режимларига ёхуд кейинчалик хорижга сотиш мақсадида «божхона омбори», «эркин омбор» ва «эркин божхона зонаси» божхона режимларига расмийлаштириш;

товарлар экспорти – экспорт контрактига мувофиқ товарларни «экспорт» божхона режимига ёки божхона ҳудудига аввал олиб кирилган товарларни «реэкспорт» божхона режимига ёхуд «божхона ҳудудида қайта ишлаш» божхона режимидан кейинги қайта ишлаш операцияси учун «эркин омбор» божхона режимига расмийлаштириш;

факторинг – хўжалик юритувчи субъектларнинг қарздорлик бўйича мажбуриятларини сотиб олиш ёки қайта сотиш;

хўжалик юритувчи субъектлар – Низомнинг ушбу бандида келтирилган ташқи савдо шартномаларини (инвойсларни) тузган Ўзбекистон Республикасининг резидентлари;

экспорт контракти – товарлар (ишлар, хизматлар) экспорти бўйича Ўзбекистон Республикаси резиденти ва норезиденти ўртасида тузилган контракт;

экспорт қилувчилар – юридик шахслар, шунингдек, юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахслар – товарлар (ишлар ва хизматлар) экспортига Ўзбекистон Республикаси норезидентлари билан ташқи савдо битимлари (контракт, инвойс) тузган Ўзбекистон Республикаси резидентлари;

б) 6-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«ташқи савдо шартномаси бўйича ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш далолатномаларининг нусхаси ТСОЯЭАТга бириктирилганда, ишлар бажарилган ва хизматлар кўрсатилган деб ҳисобланади»;

в) 22-бандда:

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

г) 23 ва 24-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«23. Товарларни республикага олиб кириб, «эркин муомалага чиқариш (импорт)», «божхона ҳудудида қайта ишлаш» ёки кейинчалик хорижга сотиш мақсадида «божхона омбори», «эркин омбор», «эркин божхона зонаси» божхона режимларидан бирига расмийлаштириш, шунингдек, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш ёхуд улар учун тўланган пул маблағларни қайтариш муддати импорт контрактлари бўйича тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 180 кундан ортиқ бўлмаслиги керак.

Бунда товарларнинг шартнома ижросида акс этиши божхона юк декларациясининг битим хусусияти бандига мувофиқ амалга оширилади.

24. Экспорт контракти бўйича тушум тушиши ёки товарларни қайта олиб кириш муддати товарлар бўйича «экспорт», «реэкспорт» ёки кейинги қайта ишлаш учун «эркин омбор» божхона режимига расмийлаштирилган санадан, хизматлар (ишлар) бўйича бажарилган ишларни қабул қилиш далолатномаси имзоланган санадан бошлаб 180 кундан ошиб кетмаслиги керак.

Бунда товарларнинг шартнома ижросида акс этиши божхона юк декларациясининг битим хусусияти бандига мувофиқ амалга оширилади»;

д) 241-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

е) 25-банд қуйидаги мазмундаги еттинчи–ўнинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

«Молия агентлари резидент бўлганда, улар тўғрисидаги маълумотлар ТСОЯЭАТга экспорт контракти бўйича валюта маблағларини олувчи сифатида киритилади ҳамда активларни репатриация қилиш тўғрисидаги талабнинг бажарилишини таъминлаш мажбурияти мазкур молия агентларига ўтади.

Молия агентлари норезидент бўлганда, активларни репатриация қилиш тўғрисидаги талабнинг бажарилишини таъминлаш мажбурияти экспорт қилувчида қолади. Бунда экспорт контрактлари бўйича дебитор қарздорликни сотиб олиш шартномаси асосида норезидент молия агентидан маблағ келиб тушганда, активларни репатриация қилиш тўғрисидаги талаб бажарилган ҳисобланади.

Кўрсатилган хизматлар учун молия агентлари томонидан ушлаб қолинадиган пул талабномаси суммасининг 10 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдордаги мукофот пули (дисконт) дебиторлик қарзи сифатида ҳисобга олинмайди.

Бундай ҳолларда тегишли экспорт контрактларидан тушадиган валюта миқдори молия агентларининг мукофот пули (дисконт) миқдорида камайтирилади ва етказиб берувчилар балансининг харажатлар қисмида ҳисобга олинади»;

ж) 29-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«29. Ташқи савдо операцияларида хорижий шериклар томонидан олдиндан ўтказилган пул маблағлари бўйича товарларни экспорт божхона режимига расмийлаштириш (шу жумладан, «реэкспорт» ёки «эркин омбор» божхона режимига расмийлаштириш), ишларни бажариш ёки хизматларни кўрсатиш ёхуд Ўзбекистон Республикасига импорт қилинган товарлар (шу жумладан, «божхона омбори», «эркин омбор», «эркин божхона зонаси», «божхона ҳудудида қайта ишлаш» божхона режимларига жойлаштирилган товарлар), бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар бўйича Ўзбекистон Республикасининг тижорат банклари орқали пул маблағларини ўтказиш муддати 365 кундан ошиб кетмаслиги керак.

Бунда ушбу муддат товарларни экспорт (шу жумладан, «реэкспорт» ёки «эркин омбор») божхона режимига расмийлаштириш, ишларни бажариш ёки хизматларни кўрсатиш хорижий шериклар томонидан ўтказилган пул маблағлари хизмат кўрсатувчи тижорат банкларида қайд этилган кундан бошлаб, Ўзбекистон Республикасининг тижорат банклари орқали пул маблағларини ўтказиш хорижий шериклар томонидан Ўзбекистон Республикасига олиб кирилган товарлар эркин муомалага чиқариш (импорт) (шу жумладан, «божхона омбори», «эркин омбор», «эркин божхона зонаси», «божхона ҳудудида қайта ишлаш») божхона режимига расмийлаштирилган, шунингдек, бажарилган ишлар ёки кўрсатилган хизматлар далолатномаси имзоланган кундан бошлаб ҳисобланади»;

з) 1-илованинг 3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«3. ТСОЯЭАТда идентификация рақамлари қуйидаги тартибда шакллантирилади:

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15

16

17

18

19

20

21

22

23

24

25

26

27

28

29

30

31

32

А

Б

В

Г

Д

 

«А» қисми 9 та рақамдан иборат бўлиб, ташқи савдо келишувига оид ҳужжат бўйича банк операцияларини амалга ошираётган тижорат банкининг СТИРи кўрсатилади. Ташқи савдо контракти биржа (ярмарка)да тузилган тақдирда, «А» қисмида ушбу биржа (ярмарка)нинг СТИРи кўрсатилади.

«Б» қисми (импорт қилувчи/экспорт қилувчи – Ўзбекистон Республикаси резидентининг) юридик шахслар учун СТИРни, жисмоний шахслар учун ЖШШИРни ифода этадиган 14 та рақамдан иборат бўлади. Бунда СТИР ифода этилган тақдирда, СТИРдан кейин 5 та «0» қўйилади.

«В» қисми 2 та рақамдан иборат бўлиб, йилнинг охирги 2 та рақами кўрсатилади (масалан: 2019 бўлса, унда 19 кўрсатилади).

«Г» қисми ташқи савдо операцияларини ифода этадиган 2 та рақамдан иборат бўлади, яъни:

01 – экспорт контракти;

02 – импорт контракти;

03 – бартер контракти;

09 – республика ҳудудида экспорт контракти;

14 – инвойс асосида экспорт;

15 – инвойс асосида импорт.

«Д» қисми контракт ёки инвойснинг ТСОЯЭАТ томонидан автоматик равишда бериладиган тартиб рақамини ифода этадиган 5 та рақамдан иборат бўлади»;

и) 3-иловада:

1-бандда:

йигирманчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«факторинг операцияси тўғрисида ахборот (факторинг санаси, тартиб рақами, молия агенти номи факторинг суммаси)»;

йигирма биринчи хатбоши чиқариб ташлансин;

4-банд қуйидаги мазмундаги ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«факторинг операциясининг санаси, тартиб рақами ва суммаси»;

қуйидаги мазмундаги 6-банд билан тўлдирилсин:

«6. Факторинг хизмати*****:

молия агенти номи;

СТИР рақами;

факторинг операциясининг санаси;

тартиб рақами;

факторинг суммаси;

факторинг суммасини амал қилиш муддати;

факторинг хизматини бажарилиши тўғрисидаги ахборот»;

изоҳда:

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«***** Молия агенти томонидан киритилади»;

бешинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 августдаги 500-сон қарори билан тасдиқланган Ваколатли иқтисодий операторлар тўғрисидаги низомда:

а) 10-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«божхона органларига мурожаат қилинган кунга қадар ўтган бир йил мобайнида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 171, 1711, 174, 175, 176, 177 ва 227–22721-моддалари, 22722-моддасининг биринчи қисми, 22723–22727-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик учун юридик шахснинг раҳбари, бош бухгалтери ва ваколатли шахсининг, шунингдек, ушбу лавозимларни охирги бир йил давомида эгаллаган шахсларнинг маъмурий жавобгарликка тортилганлик ҳолатлари икки ва ундан ортиқ маротаба мавжуд бўлмаслиги»;

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«божхона тўловлари, солиқлар ва йиғимларни, шу жумладан, улар бўйича жарима ва пенялар тўлаш юзасидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баробаридан ортиқ миқдорда қарздорлик мавжуд бўлмаслиги»;

қуйидаги мазмундаги ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«товарлар импорт ва (ёки) экспортини амалга ошириш соҳасида фаолият юритувчи шахслар импорт ва (ёки) экспорт қилинган товарларнинг фактура қиймати сўнгги ўн икки ой мобайнида камида 1 млн АҚШ доллари эквивалентини ташкил қилиши ва камида 50 та импорт ва (ёки) экспорт божхона юк декларацияси расмийлаштирган бўлиши ёки тўланган божхона тўловларининг суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг камида 10 000 баробарини ташкил қилиши ва камида 25 та импорт ва (ёки) экспорт божхона юк декларацияси расмийлаштирувини амалга оширган бўлиши лозим»;

ўн биринчи–ўн тўртинчи хатбошилар тегишлича ўн иккинчи–ўн бешинчи хатбошилар ҳисоблансин;

ўн тўртинчи хатбоши «божхона брокери» сўзларидан кейин «ҳамда товарларни импорт/экспорт қилувчилар» сўзлари билан тўлдирилсин;

б) 11-бандда:

биринчи хатбошидаги «иккинчи, учинчи ва тўртинчи» сўзлари «иккинчи, учинчи ва бешинчи» сўзлари билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«божхона органларига мурожаат қилинган кунга қадар охирги 12 ой давомида ҳар бир ташқи савдо шартномаси доирасида амалга оширилган ташқи савдо операцияларига нисбатан муддати ўтган дебитор қарздорлиги 10 фоиздан ошмаслиги»;

в) 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«13. Оператор ушбу Низомнинг 10–12-бандларида келтирилган мезонларга мослиги бўйича маълумотларни йилда бир марта, операторлик гувоҳномаси берилган йилдан бошлаб кейинги йилнинг 20 январига қадар электрон шаклда божхона органларига тақдим этади»;

г) 19-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«товарларни декларациялаш ва чиқариш билан боғлиқ божхона операцияларини биринчи навбатда амалга ошириш. Бунда божхона юк декларацияси хавф даражаси паст бўлганда авторасмийлаштирувдан, хавф даражаси ўрта кўрсаткичга эга бўлганда ҳамда божхона юк декларациясига ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш зарурати юзага келмаганда бир соат давомида божхона расмийлаштирувидан ўтказилади»;

саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«божхона тўловлари тўланиши таъминланмаган ҳолда, божхона тўловларини бўлиб тўлаш ва (ёки) муддатини ўттиз календарь кунигача кечиктирган ҳолда операторнинг товарларини эркин муомалага чиқариш»;

д) 20-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«товарларни декларациялаш ва чиқариш билан боғлиқ божхона операцияларини биринчи навбатда амалга ошириш. Бунда божхона юк декларацияси хавф даражаси паст бўлганда авторасмийлаштирувдан, хавф даражаси ўрта кўрсаткичга эга бўлганда ҳамда божхона юк декларациясига ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш зарурати юзага келмаганда бир соат давомида божхона расмийлаштирувидан ўтказилади»;

еттинчи хатбошидаги «иш» сўзи «календарь» сўзи билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги ўн бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«экспортга жўнатиладиган операторнинг товарлари юкланган транспорт воситаларининг юк хоналари (отсеклари) ёки уларнинг бир қисмига оператор томонидан қўйилган пломбаларни давлат божхона хизмати органлари томонидан идентификация воситалари сифатида тан олиниши»;

е) 24-бандда:

олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 171, 1711, 174, 175, 176, 177 ва 227–22721-моддалари, 22722-модданинг биринчи қисми, 22723–22727-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар учун операторнинг раҳбари, бош бухгалтери ва ваколатли шахсини маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисида суд қарори бир йил ичида икки ва ундан ортиқ маротаба такроран кучга кирганда»;

саккизинчи хатбошидаги «солиқлар» сўзи «солиқлар, божхона тўловлари» сўзлари билан алмаштирилсин;

ж) 34-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«34. Агар назорат чораси хавфни бошқариш тизимида мавжуд бўлса:

божхона хизмати органлари томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда операторларнинг товарларига нисбатан божхона назорати шакллари қўлланиши мумкин;

ваколатли иқтисодий операторлар фаолияти бир йилда бир марта божхона аудитидан ўтказилади.

Бунда ваколатли иқтисодий операторлар фаолиятини бир йилда бир мартадан ортиқ божхона аудитидан ўтказилишига йўл қўйилмайди»;

з) 4-илова матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«20____ й. «____» _______ _____-сон


(ариза санаси ва рақами)




Ўзбекистон Республикаси

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги

Божхона қўмитаси


Ваколатли иқтисодий операторлар реестрига киритиш ҳақида

АРИЗА


________________________________________________________________

(юридик шахснинг тўлиқ номи ва манзили)

______________________________________________________________

(СТИР)

 

 

қуйидаги турдаги гувоҳномани берган ҳолда, ваколатли иқтисодий операторлар реестрига киритишни сўрайди:

божхона масалалари бўйича оператор

 

 

хавфсизлик масалалари бўйича оператор

 

 

божхона масалалари бўйича оператор ва хавфсизлик масалалари бўйича оператор

 

 

божхона ва хавфсизлик масалаларида оператор

 

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг _______ йил «____» ____________ даги ____-сон қарори билан тасдиқланган Ваколатли иқтисодий операторлар тўғрисидаги низомнинг 4-бобида белгиланган мезонларга мувофиқлигини маълум қилади:

Т/р

Ваколатли иқтисодий операторлар реестрига киритиш тўғрисидаги гувоҳнома олиш учун мезонлар

Мезонларга мувофиқлиги бўйича маълумотлар

1.

Юридик шахс ташкил этилганлиги тўғрисида маълумот

юридик шахсни рўйхатдан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжат санаси ва рақами кўрсатилади

2.

Юридик шахс раҳбарининг Ф.И.Ш.

паспорт маълумотлари ва СТИР кўрсатилади

3.

Юридик шахс бош бухгалтери Ф.И.Ш.

паспорт маълумотлари ва СТИР кўрсатилади

4.

Юридик шахснинг ваколатли шахси Ф.И.Ш. (ишончнома ёки тегишли шартнома, шунингдек, божхона расмийлаштируви бўйича хизмат кўрсатиш шартномаси асосида ушбу юридик шахс манфаатларидан келиб чиқиб, унинг номидан ва/ёки топшириғи бўйича ҳаракат қилувчи шахслар, шу жумладан якка тартибдаги тадбиркор ва юридик шахслар кўрсатилади)

паспорт маълумотлари ва СТИР кўрсатилади

5.

Божхона органларига мурожаат қилинган кунга қадар ўтган бир йил мобайнида Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 171, 1711, 174, 175, 176, 177 ва 227–22721, 22722-модданинг биринчи қисми, 22723–22727-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик учун юридик шахснинг раҳбари, бош бухгалтери ва ваколатли шахсининг, шунингдек, ушбу лавозимларни охирги бир йил давомида эгаллаган шахсларнинг маъмурий жавобгарликка тортилганлик ҳолатлари икки ва ундан ортиқ маротаба мавжуд бўлмаслиги

жавобгарликка тортилган ҳолатлар мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумот ёки ҳолатлар мавжуд бўлса, маъмурий жавобгарликка тортилганлик моддаси ва санаси кўрсатилади

6.

Божхона органларига мурожаат қилингунга қадар сўнгги беш йил мобайнида юридик шахснинг раҳбари ва бош бухгалтери, шунингдек, ваколатли шахси Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 175, 182, 184, 188, 189, 209, 228 ва 246-моддаларида назарда тутилган жиноят учун жиноий жавобгарликка тортилган ҳолатлари мавжуд эмаслиги

жавобгарликка тортилган ҳолатлар мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумот ёки ҳолатлар мавжуд бўлса, жиноий жавобгарликка тортилганлик моддаси ва санаси кўрсатилади

7.

Божхона тўловлари, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни, шу жумладан, улар бўйича жарима ва пенялар тўлаш юзасидан қарздорлик мавжуд эмаслиги

ариза берилган санада қарздорлик мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумот ёки қарздорлик бўлган ҳолатларда, унинг суммаси ва тури кўрсатилади

8

Ташқи иқтисодий фаолият амалга оширилиши, бунда:

божхона омбори эгалари учун – божхона омбори фаолиятини амалга ошириш учун лицензия рақами ва берилган санаси;

божхона брокери ҳамда товарларни импорт/экспорт қилувчилар учун – божхона органларига тақдим этилган, дастлабки божхона юк декларациясини божхона расмийлаштируви санаси;

божхона ташувчилари учун – юридик шахс божхона ташувчилари реестрига киритилган сана кўрсатилади

божхона брокери сифатида божхона соҳасида фаолият юритувчи шахслар томонидан тўлдирилади (ҳар йили товарларни фактура қиймати камида 10,0 млн АҚШ доллари эквивалентини ташкил қилган ҳолда, 500 тадан кам бўлмаган импорт ва (ёки) экспорт божхона юк декларациялари тақдим этилиши лозим);

божхона органларига мурожаат қилинган кунга қадар ўтган уч йил мобайнида (йиллар кесимида):

импорт ва (ёки) экспорт қилинаётган товарлар бўйича тақдим этилган божхона юк декларацияларидаги фактура қиймати млн АҚШ долларида;

импорт ва (ёки) экспорт қилинаётган товарлар бўйича тақдим этилган божхона юк декларациялари сони донада

8.

божхона омбори эгаси сифатида божхона соҳасида фаолият юритувчи шахслар томонидан тўлдирилади (божхона органларида мурожаат қайд этилган кунда амал қилувчи валюта курси бўйича йиллик қиймати 10,0 млн АҚШ доллари эквивалентини ташкил қилган ҳолда, 10,0 млн кг миқдорида товарлар сақлови амалга оширилиши лозим);

божхона органларига мурожаат қилинган кунга қадар ўтган уч йил мобайнида (йиллар кесимида):

божхона органларида мурожаат қайд этилган кунда амал қилувчи валюта курси бўйича йиллик қиймати млн АҚШ долларида;

сақланган товарлар миқдори млн кгда

божхона ташувчиси сифатида божхона соҳасида фаолият юритувчи шахслар томонидан тўлдирилади (ҳар йили 200 тадан кам бўлмаган импорт ва (ёки) экспорт юкларининг (партия) халқаро ташувлари амалга оширилиши лозим);

божхона органларига мурожаат қилинган кунга қадар ўтган уч йил мобайнида (йиллар кесимида) амалга оширилган импорт ва (ёки) экспорт юкларининг (партия) халқаро ташувларини сони

товарларни импорт ва (ёки) экспортини амалга ошириш соҳасида фаолият юритувчи шахслар томонидан тўлдирилади (импорт ва (ёки) экспорт қилинган товарларнинг фактура қиймати йилда камида 2 млн АҚШ доллари эквивалентини ташкил қилиши ва сўнгги ўн икки ой мобайнида камида 100 та импорт ва (ёки) экспорт божхона юк декларацияси расмийлаштирган бўлиши ёки тўланган божхона тўловларининг суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг камида 20 000 баробарини ташкил қилиши ва камида 50 та импорт ва (ёки) экспорт божхона юк декларацияси расмийлаштирган бўлиши лозим)

божхона органларига мурожаат қилинган кунга қадар ўтган бир йил мобайнида:

импорт ва (ёки) экспорт қилинган товарларнинг фактура қиймати млн АҚШ долларида;

импорт ва (ёки) экспорт божхона юк декларациялари сони донада;

тўланган божхона тўловларининг суммаси млрд сўмда кўрсатилади

9.

Товарларни сақлаш учун омбор сифатида фойдаланишга мўлжалланган (фойдаланиш ёки эгалик қилиш ҳуқуқида) иншоотлар, бинолар (биноларнинг бир қисми) ва (ёки) очиқ майдончалар (очиқ майдончаларнинг бир қисми) эгаликда бўлиши

хавфсизлик масалалари бўйича гувоҳнома учун – ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ белгиланган талабларга мос келадиган товарларни сақлаш учун омбор сифатида фойдаланишга мўлжалланган (фойдаланиш ёки эгалик қилиш ҳуқуқида) иншоотлар, бинолар (биноларнинг бир қисми) ва (ёки) очиқ майдончаларга (очиқ майдончаларнинг бир қисми) эга бўлганлиги кўрсатилади

10.

Божхона органларига мурожаат қилинган кунга қадар охирги 12 ой давомида ҳар бир ташқи савдо шартномаси доирасида амалга оширилган ташқи савдо операцияларига нисбатан муддати ўтган дебитор қарздорлиги 10 фоиздан ошмаслиги

ариза берилган санада муддати ўтказиб юборилган дебитор қарздорлик мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумот ёки қарздорлик бўлган ҳолатларда, унинг суммаси кўрсатилади

 

 

Илова: мазкур аризада кўрсатилган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатлар.

_____________________________________

(юридик шахс раҳбарининг Ф.И.Ш.)

_______________________

(имзо)

 

 

Масъул шахс тўғрисида маълумот                                           (Ф.И.Ш., хизмат ва мобиль телефон рақамлари)».

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Божхона маъмуриятчилиги ва тартиб-таомилларини янада соддалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 8 июлдаги 429-сон қарорининг 2-бандида:

а) учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«тадбиркорлик субъектига четдан хом ашё сотиб олиб, уни республика ҳудудида божхона тўловларини тўламаган ҳолда қайта ишлагандан сўнг исталган хорижий ҳамкорига сотиш имкони берилиши амалиётга киритилсин»;

б) тўртинчи–саккизинчи хатбошилар чиқариб ташлансин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг «Чегара божхона постлари инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 28 октябрдаги 626-сон қарорида:

а) 2-бандда:

биринчи хатбошидаги «2024 йил 31 декабрга» сўзлари «2025 йил 1 июлга» сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбоши «кўчирилиши» сўзидан кейин «ҳамда дастлабки босқичда «Довут-ота» чегара божхона постига ёндош ҳудудда божхона терминалини қуриш ва фойдаланишга топшириш, кейинги босқичда ушбу божхона постида қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш» сўзлари билан тўлдирилсин;

б) 8-банднинг «г» кичик бандидаги «2024 йил 1 ноябргача» сўзлари «2025 йил 1 июнгача» сўзлари билан, «2024 йил 1 октябргача» сўзлари «2025 йил 1 июнгача» сўзлари билан алмаштирилсин.

 

*Ушбу қарор Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 19.05.2025 йилдан кучга киради.

1

Прочитано: 21 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика