Norma.uz

Нима учун эшик олдида чиқиндини сақлаб бўлмайди

 

Янги яшовчилар кўчиб келиб, чиқинди қолдира бошладилар. Йўқ, улар чиқиндини йўлак бўйлаб сочмадилар. Шунчаки ахлат тўла қопларни эшик ортига қўйиб қўярдилар. Бешинчи қаватдан тушишга эринчоқлик қилдилар. «Қачон бирор жойга борсак, олиб чиқамиз. Эшик ичкарисидаги йўлакда жой кам, бироз турса ҳеч нарса қилмайди». Мантиқ оддий.

 

Кўринишдан яхши одамлар. Лекин мана шундай одатлари бор эди. Бир оз вақт ўтгач, уларни ёнидаги қолган уч хонадондаги барча қўшниларда касалликлар ва нохушликлар бошланди. Одамлар тинч, аҳил яшардилар, қўшнилар билан жанжаллашмасдилар, чиқинди қопларига индамай чидаб турардилар. Лекин кейин муаммолар ва кўнгилсизликлар бошланди. Жароҳатлар, касалликлар, пул ва иш йўқотиш, сув тошқинлари ва носозликлар... Албатта, балки бу ғазабни намоён қилишнинг бир усулидир. Лекин майдончадаги чиқинди қоплари – ҳақиқатан ҳам яхшилик белгиси эмас.

Қадимдан маълумки, чиқинди йиртқичлар ва кемирувчиларни, жирканч ҳашаротларни жалб қилади, қуртлар учун озуқа вазифасини ўтайди. Шунингдек, чиқинди жодугар ва сеҳргарларни ҳам жалб қилади деб ҳисобланар эди. Улар чиқиндиларни титкилаб, чиқиндини ташлаган одам ҳақида кўпроқ билиш учун қизиқарли бирор нарса топишга ҳаракат қиладилар. Шахсий буюмларни топишга уринадилар: ички кийим, пайпоқлар, одам овқатланган ликопча синиқлари, гигиена воситалари... Бу нарсалар орқали зарарли сеҳр қилишни мақсад қиладилар.

Ёвуз руҳларни ҳам чиқинди жалб қилади деб ҳисобланган. Уйга низолар ва бахтсизликлар келади, яхши руҳлар эса остона олдида, муқаддас ҳимоя жойида чиқиндилар ётган ифлос уйни тарк этадилар. Бу ҳолат уйга нисбатан ҳурматсизликдир.

Қадимги эътиқодлар чуқур маънога эга. Шунчаки бошқа тимсоллар қўлланилган. Юқумли касалликлар ҳақида кам нарса биламиз, лекин уларнинг чиқиндилар билан ҳам боғлиқлиги олдиндан айтиб келинган. Ёвуз руҳлар касалликларни чақиради деб ҳисобланган.

Уй остонасидаги бундай ҳолатнинг ўзи яхшиликдан далолат бермайди. Бу ҳалокатга олиб боради. Чиқиндининг нохуш, ҳатто сезилмас ҳиди ҳам яхши оқибатларга олиб бормайди. Ҳаётдан завқланишга тўсиқ бўлади, эътиборни чалғитади...

Одамлар мунтазам равишда ўз хонадонлари ёнида шундай салбий ҳолатни кўрардилар. Унчалик кучли бўлмаса-да, нохуш ҳидлар тараларди. Ўзларида пайдо бўлган салбий ҳис-туйғуларни бостиришга ҳаракат қилардилар: нима учун аралашиш ва жанжаллашиш керак? Ифодаланмаган салбий фикрлар тўпланиб борарди: жароҳатлар ва касалликларга олиб келарди.

Ҳақиқатан ҳам, йўлакка чиқиндиларни қўйиш – унчалик яхши одат эмас. Фақат шу одатнинг ўзидан одамларда нимадир нотўғри эканини пайқаш мумкин. Улар қоидаларга риоя қилмайдилар, тақиқларни бузадилар, бошқаларга зарар етказадилар... Бу нохушликлардан далолатдир.

Ўз муаммоларини бошқаларга кўрсатиш, бошқаларни ўз чиқиндиларини кўришга ва ҳидлашга мажбур қилиш истаги – бу агрессия. Бундай ҳолат яхшилик билан тугамайди. Бундай одамлардан узоқроқ туриш керак, чунки бу хулқ-атвор – ҳар доим жанжалларга сабабчи бўлади. Жанжал чиқариш истагини намоён қилишдир. Бу ҳолати билан бошқаларнинг тинчини бузади.

Агар биринчи огоҳлантиришдан сўнг одамлар қилган ишларини давом эттирсалар, фақат қонуний усуллар билан, маҳаллий ҳокимият вакиллари орқали ҳаракат қилиш керак. Бу тушунарли. Лекин нима учун ва нега баъзилар шундай қиладилар, буни билиш керак. Баъзан ўз ҳаракатларининг маъносини охиригача англамайдилар ҳам. Ўзингиз ҳам шундай қилмаслигингиз керак. Бу хавфли ва зарарли одат. Бундай одат жисмонан ва маънан ҳаммага зарар етказади.

 

Анна КИРЬЯНОВА.

Прочитано: 69 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика