Norma.uz
Газета СБХ / 2024 год / № 31 / Мутахассислар тушунтиради

Юк олувчи маркетплейс бўлса ва бошқа ҳолларда ЭТТЮ қандай расмийлаштирилади

 

ЭТТЮни расмийлаштириш юзасидан саволлар ва жавобларнинг навбатдаги тўпламини тайёрладик, айнан уларни бошқалардан кўпроқ электрон ҳужжат айланиши операторларига беришади.

Товарларни ташишда махсус транспортдан фойдаланилмаса, омборлар жойлашувининг турли вариантларида, товарлар маркетплейс орқали реализация қилинганда ва бошқа вазиятларда электрон товар-транспорт юкхати қандай расмийлаштирилади?

 

 

Агар буюртмачи сотувчидан ўлчами ва вазни кичик бўлган товарни жамоат транспорти ёрдамида ёки умуман транспортсиз олган бўлса, ЭТТЮни расмийлаштириш керакми? 

Бундай ҳолларда ЭТТЮни расмийлаштириш шарт эмас. Юкни ташиш учун ташишга ихтисослашган транспортдан ёки юк ташувчи ташкилотларнинг транспортидан фойдаланилганда ЭТТЮ расмийлаштирилади.

 

Саноат зонаси ҳудудида ёнма-ён (девор орқали) иккита ташкилотнинг омборлари жойлашган бўлиб, улардан бири – харидор, иккинчиси – сотувчи саналади. Агар бир ташкилот бошқа ташкилотдан товар сотиб олса, ушбу ҳолатда ЭТТЮни расмийлаштириш керакми?

– Йўқ, керак эмас, агар сиз транспортдан юк ташиш учун фойдаланмасангиз.

 

Агар иккала омбор бир ташкилотга (битта СТИР) тегишли бўлса, бироқ улар турли жойларда жойлашган бўлса, товарларни омбордан омборга ташишда ЭТТЮ қандай расмийлаштирилади?

– «Ташиш тури» сифатида «Омбордан омборга»ни кўрсатинг. Юклаш манзили – юк жўнатиладиган омбор, етказиб бериш манзили – товарни ташиш керак бўлган омбор.

 

Комиссионерга юк жўнатишда ЭТТЮ қандай расмийлаштирилади? Омборимиздан комиссионер омборига жўнатишни расмийлаштириш керакми?

– ЭТТЮни расмийлаштиришда «ташиш тури» сифатида «Омбордан омборга»ни танланг. Юк ортиш манзили – юк жўнатувчининг омбори, етказиб бериш манзили – комиссионернинг омбори.

 

Биз маркетплейс билан комиссия шартномаси асосида ишлаймиз. Товарни маркетплейс омборига жўнатишда ЭТТЮ расмийлаштириш керакми?

– «ЭТТЮ тури» сифатида «Омбордан омборга»ни танлаймиз. Ушбу вазиятда, бошқа ҳар қандай вазиятда бўлгани каби, юк жўнатувчи, юкни юклаш ва машинадан туширишда – ҳайдовчи ёки экспедитор ЭТТЮни расмийлаштиради.

«Юк ортиш манзили» сифатида юк ортилган машина жўнайдиган манзилни кўрсатинг. «Етказиб бериш манзили» сифатида товарни қаерга олиб келиш кераклигини кўрсатинг:

● агар омборга жўнатаётган бўлсангиз – шахсий кабинетдаги юк хатида танланган омбор манзилини кўрсатинг;

● агар товарларни маркетплейс логистикаси орқали жўнатаётган бўлсангиз – бериш пунктининг манзилини кўрсатинг;

● агар юкни товарларни тайёрлаш марказига жўнатаётган бўлсангиз –товарларни тайёрлаш марказининг манзилини кўрсатинг.

 

buxgalter.uz

Прочитано: 67 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика