- Қонунчиликдаги янгиликлар
- Мутахассислар тушунтиради
- Мутахассислар жавоб беради
- Бухгалтерга тавсиялар
- Ўзбекистон қонунчилигидаги янгиликлар
- «Бозор ислоҳотларини янада жадаллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилигини Жаҳон савдо ташкилоти битимларига мувофиқлаштириш бўйича навбатдаги чора–тадбирлар тўғрисида»
- «Шахсий инвестиция ҳисобварағини очиш ва ундаги маблағларнинг ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»
- Жавоб берамиз
- Амалий бухгалтерия
- Божхона
Тўловлар бўйича дастлабки қарор
Сунъий тиш протезларини тайёрлаш учун зарур бўлган материални буюртма қилдик. Европа сертификатида ТИФ коди бизнинг Товар номенклатурамиздагидан умуман бошқа товар гуруҳида белгиланган. Бу ҳақда декларантга кўриб чиқиш учун ҳужжатни олиб келганимизда унинг маслаҳатидан сўнг билдик. Унинг айтишича, код бошқача бўлгани учун, тегишинча, божхона учун тўлов суммаси ҳам бошқача чиқар экан. Бошқа фирмага мурожаат қилдик, у ерда умуман бошқача рақамлар чиқди.
Биз стоматологик клиниканинг эҳтиёжлари учун биринчи марта буюртма беряпмиз, божхона масалалари билан шуғулланмаганмиз, чалкаш ҳолатга тушиб қолдик. Илгари керамик массани расмийлаштирган ҳамкасбларимиз билан маслаҳатлашиб кўрдик, уларнинг айтишича, божхонадан дастлабки қарорни олган маъқул экан, божхоначилар керакли суммани аниқлаб беришар ва шунда ҳеч қандай муаммо бўлмас экан. Бу қандай ҳужжат ва уни қандай расмийлаштириш керак? Унинг учун қанча тўлаш керак бўлади?
Вы отправляете ссылку на текущую статью | ||
Кому(e-mail)*: | ||
От (имя)*: | ||
Комментарий: | ||