2024 йил 1 январь ҳолатига кўра Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимларининг маблағлари ҳисобидан пенсия ва нафақалар олувчи 100 ёшга тўлган ва ундан ошган шахслар сони 514 кишини ташкил қилди. Улардан 110 нафари (21,4%) эркаклар ва 404 нафари (78,6 %) аёллар.
100 ёшга тўлган ва ундан ошган фуқароларнинг сони Қашқадарё вилоятида 92 (17,9%), Сурхондарё вилоятида 71 (13,8%), Андижон вилоятида 46 (9,0%), Фарғона вилоятида 45 (8,8%), Тошкент вилоятида 41 (8,0%), Самарқанд вилоятида 36 (7,0%), Бухоро вилоятида 35 (6,8%), Наманган вилоятида 33 кишини (6,8%), Хоразм вилоятида 28 кишини (5,4%), Тошкент шаҳрида 26 кишини (5,1%), Қорақалпоғистон Республикасида 21 кишини (4,1%), Жиззах вилоятида 16 кишини (3,1%), Навоий вилоятида 13 кишини (2,5%) ва Сирдарё вилоятида 11 кишини (2,1%) ташкил қилади.
2023 йил январь–декабрь ойларида пенсия ва нафақа олувчиларнинг 147 нафари 100 ёшга тўлган. Улардан 32 нафари (21,7%) эркаклар ва 115 нафари (78,3%) аёллар.
Манба: https://pfru.uz/