60 ёшга тўлдим, пенсияга ҳужжатларимни топширдим. Ўқув юрти ва техникумдаги 7 йиллик ўқиш давримни ҳисобга олишмади, шу тўғрими? Пенсияни у расмийлаштирилган ойдан бошлаб тўлашадими?
– Техникумдаги ўқиш даври иш стажига киритилмайди. Фақат олий таълим муассасаларида, аспирантурада, стажёр-тадқиқотчи-изланувчилар институтида, катта илмий ходим-изланувчилар институтида, таянч докторантурада, докторантурада ва клиник ординатурада кундузги ўқиш, шу жумладан чет элда ўқиш даври стажга қўшиб ҳисобланади (Қонун 37-м. 1-қ. «е» б.).
Пенсия учун мурожаат қилинган кун ариза билан бирга барча зарур ҳужжатлар қабул қилинган кун ҳисобланади. Шу вақтдан бошлаб пенсия ҳисобланади.
Аризага барча зарур ҳужжатлар илова қилинган ҳолатларда ПЖ бўлими 5 кунлик муддат мобайнида қандай ҳужжатлар қўшимча тақдим этилиши лозимлиги ҳақида ташкилот маъмурияти ёки ариза берувчини ёзма равишда хабардор қилади ёхуд ариза берувчига СМС-хабар юборади.
Агар ҳужжатлар хабарнома олинган кундан бошлаб 3 ойдан кечиктирмасдан тақдим этиладиган бўлса, пенсия тайинлаш тўғрисидаги ариза қабул қилинган кун пенсия учун мурожаат қилинган кун ҳисобланади. Шу вақтдан бошлаб пенсия ҳисобланади (13.10.2022 йилдаги 592-сон ВМҚ 10-б.).
Маълумот учун!
Меҳнатда майибланиш ёки касб касаллиги оқибатида I ва II гуруҳ НОГИРОНЛИГИДА БЎЛИНГАН ВАҚТ ёшга доир ёки боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинланаётганида СТАЖГА ҚЎШИБ ҲИСОБЛАНАДИ.